4-расм. Чизиқли – функсионал (штабли) ташкилий тузилма схемаси5
Шундай қилиб, чизиқли функсионал тузилма ўз таркибига чизиқли раҳбариятидаги ташкилот масалаларини бажаришга ёрдам берувчи бўлинмаларни қамраб олади. Чизиқли функсионал тузилма ҳам ўз афзаллик ва қийинчиликларига ҳам эгадир.
1-жадвал. Чизиқли функсионал тузилма ҳам ўз афзаллик ва қийинчиликлари
Афзалликлар
|
Камчиликлар
|
1) ишчилар мутахассислиги билан боғланган
қарор ва режаларни чуқурлаштирилган ҳолда
тайёрлаш
2) бош чизиқли менежерни муаммони
чуқур таҳлил қилишдан озод қилиш
3) маслаҳатчи ва экспертлардан фойдаланиш
имкони
|
1) ишлаб чиқариш бўлимлари аро горизонтал
поғонасидаги қуюқ ўзаро алоқа ва ўзаро
ҳаракатларнинг йўқлиги
2) тайёрланаётган қарор, одатда уни жорий
етилишида иштирок этмаслиги учун аниқ
жавобгарликнинг йўқлиги
3)вертикал бўйича ўзаро таъсирнинг ҳаддан
ташқари ривожланган тизими жумладан:
бошқарувнинг иерархияси бўйича
бўйсуниши яъни, ҳаддан ташқари
марказлаштириш
|
Ташкилотни бошқаришнинг функсионал – ташкилий тузилмаси. Функсионал бошқарув аниқ ишлар кўринишини бажаришга мўлжалланган ва чизиқли бошқарув тизимида қарор қабул қилиш учун керак бўлган бўлинмалар мажмуаси орқали амалгам оширилади
5-расм. Бошқарувнинг функтсионал ташкилий тузилмаси схемаси.6
Ташкилотда одатда бир хил сохадаги мутахассислар мутахассислиги бир бўлган бўлинмаларга (бўлимларга) бирлаштирилади, масалан маркетинг бўлими, режалаштириш бўлими, буҳгалтерия ва ш.к. шундай қилиб, ташкилотни бошқаришнинг умумий масалалари ўрта звенодан бошлаб функтсионал мезон бўйича бўлинади. Шунинг учун бошқарувнинг функтсионал тузилмаси деган ном келиб чиққан. Функтсионал бошқарув чизиқли бошқарув билан ёнма-ён бўлиб иш бажарувчилар учун икки томонлама бўйсунишга олиб келади.
Чизмадан шу нарса кўриниб турибдики, ҳамма функсиясини таҳлил этиб уни бажарадиган универсал менежерлар ўрнига ўз сохасида катта иқтидорга эга бўлган ва маълум бир йўналиш учун жавоб берадиган (масалан, режалаштириш ва истиқболлаш) мутахассислар штатлари пайдо бўлади. Бошқарув аппаратининг бундай функтсионал ихтисослашуви ташкилот фаолияти натижавийлигини анча оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |