Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш


Download 182.55 Kb.
bet4/8
Sana03.02.2023
Hajmi182.55 Kb.
#1148870
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-мавзу. Қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқаришда сифат назорати

2. Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш




Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
Республикамиз Ўрга Осиё давлатлари ичида минерал боғловчи моддалар ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Бу соҳада ишлаётганларнинг соғлигини сақлашга ва нафас олаётган муҳитни тоза тутишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бироқ, мамлакатимизда минерал боғловчи моддалар ишлаб чиқаришнинг ҳозирги ҳолати техника хавфсизлиги ва муҳитнинг соғлом бўлишини тўла таъминламайди.
Тоғ жинсларини майдалаганда чанглар атроф-муҳитни ифлослайди. Цемент ишлаб чиқаришнинг ҳозирги эскирган технологиялари учун атроф-муҳитга тарқаладиган газ миқдори санитар меъёрлари бўйича 0,5-1,0 %дан ортмаслиги керак. Зарарли газ ва технологик чанглар, айниқса, атрофдаги барча ўсимликлар баргининг қуёш нури билан алмашиш жараёнини бузади. Шунингдек, саноат чиқиндилари чанг ёки газ ҳолатда ерга тушиб, ўсимлик илдизи орқали унинг танасига зарар етказади.



2. Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш




Инсон организмига нафас ва озиқ-овқат орқали кирган боғловчи модда заррачалари кўз, тери ҳамда нафас олиш аъзоларини касаллантиради. Айниқса, заррачалар таркибидаги эркин кальций оксиди (СаО) одам организми учун зарарлидир. Ҳозирги даврда эски технологиялар ўрнини аста-секин янги, замонавий машина- механизмлар эгалламоқда.
Янги технологияларга асосланган цемент саноатида такомил- лашган, жаҳон талабларига жавоб берадиган чанг юткичлар ўрнатилмоқда. Чанг ушлагич механик мосламалар (марказдан қочирувчи кучга асосланган циклонлар, махсус камералар), сувли камера ва зарядланган электр (100 кВ кучланишдаги электр майдонида заррачалар зарядданади ва бошқа электродда йиғиладиган электро- фильтрлар) турларига бўлинади. Ишлаб чиқариш хоналарида кремнезем чаши миқдори техник хавфсизлик меъёрига кўра 6 мг/ м3 дан, оҳак чанги эса 3 мг/м3 ортмаслиги лозим.




Download 182.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling