Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш


Download 182.55 Kb.
bet7/8
Sana03.02.2023
Hajmi182.55 Kb.
#1148870
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-мавзу. Қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқаришда сифат назорати

2. Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш




Ҳаммадан аввал ишчининг ўзи иш бошланишидан аввал иш жойининг хавфсиз ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилиши, транспорт турлари, дастгоҳ, механизм ва асбобларнинг соз ҳолатда эканлигини текшириши лозим. Машина ва механизмларнинг, ҳаракат узатгичларнинг айланувчи ва ҳаракатланувчи қисмлари, шунингдек кучланиш остида бўлган жойлари ташқи қоплама – тўсиқлар ёки металл ҳимоя тўсиқлари билан ёпилган бўлиши лозим.
Дастгоҳ ва механизмларни ҳимоя тўсиқларисиз эксплуатация қилишга йўл қўйилмайди. Механизмларни ишга тушириш олдидан аввал сигнал бериб огоҳлантириш лозим. Иш жараёни кетаётган пайтда ускунани таъмирлаш тақиқланади. Таъмирлаш ишлари амалга оширилиши олдидан ускуна токдан узиб қўйилган бўлиши керак.
Ускунадан чиқинди, чанг ва лойларни, унинг яқини ва хавфли зонада тозалаш ишларини фақат ушбу ускунада бевосита ишловчи ишчилар бажариши ва уларга махсус анжомлар (илгаклар, чўткалар, супурги) мавжуд бўлиши лозим. Сиқилган ҳаво билан пуфлашда рухсат берилмайди. Ускунани тозалаш, шунингдек, махсус мосламалар ёрдамида бажариш лозим. Ишларни фақат амалдаги меъёрлар бўйича махсус кийим-бош, махсус поябзал ва шахсий ҳимоя воситаларида бажарилишига рухсат берилади.



2. Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш




Ишлаш вақтида ёруғлик ва товуш сигналлари ҳамда буйруқларга диққат билан аҳамият бериш лозим. Иш жойи доимо тоза ва озода тутилиши, дастгоҳ олдида ёйилиб ётувчи тош парчалари ва асбобларга қоқилиб кетиш мумкинлигини доимо ёддан чиқармаслик лозим. Хавфсиз ишларнинг муҳим шартларидан бири кийимнинг тозалиги ва саранжомлигидир. енгларнинг тугмаланмаган манжетлари, махсус кийимларнинг боғланмаган тасмалари дастгоҳнинг айлаётган столига тушиб қолиб, бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкинлигига эътибор қилиниши зарур.
Шунингдек, ярим маҳсулот билан ишлашда уларни яхши маҳкамланмаслик, қўл асбобларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш бахтсиз ҳодисага олиб келиши мумкин. Шунингдек, болға ва кувалдалар сопга яхши ўрнатилганлиги, сопнинг ўзи эса ёриқлар ва ўйиқликларга эга бўлмаслигига эътибор берилиши лозим. Ишлаб чиқаришдаги шикастланишнинг одини олиниши учун тўғри бураб қотирилган шпунтлар, скарпелларга эътибор берилиши лозим.
Отвёртканинг учи яхши, текис очилган бўлиши лозим, акс ҳолда, отвёртка винт арчасидан сирпаниб кетиб қўл ёки бошқа аъзоларни шикастлаши мумкин. Иш жойида берилган ишнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг яқинлашишига рухсат берилмайди. Юклаш – бўшатиш ишлари қоидага кўра, механизациялаштирилган усулда кранлар, юклагич ва кичик механизация воситалари ёрдамида бажарилиши лозим. Юкларни қўлда ташишнинг чегаравий меъёри текис ва горизонтал юзада бир кишига қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим (кг): 16 дан 18 ёшгача бўлган аёллар учун - 10 кг; 18 ёшдан катта ёшли аёллар учун - 20 кг; 16 дан 18 ёшгача бўлган эркаклар учун - 16 кг; 18 ёшдан катта ёшли эркаклар учун - 50 кг.




Download 182.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling