Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш


Download 182.55 Kb.
bet6/8
Sana03.02.2023
Hajmi182.55 Kb.
#1148870
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-мавзу. Қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқаришда сифат назорати

2. Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш




Ўз фаолиятида корхона хавфсизлик техникаси хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари, вазирликлари ва идоралар кўрсатмалари, Республтка Касаба Уюшмалар Федерацияси ҳамда юқорида айтиб ўтилган ягона қоидалардан кўрсатма оладилар. Меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик техникаси қоидалари, хусусан, ягона қоидалар талабларига риоя қилинишининг назорати қурилиш ва қурилиш материаллари саноатининг ишчи-ходимлари техник инспекцияси томонидан, жамоатчилик назорати эса корхоналар касаба уюшма қўмитасининг меҳнатни муҳофаза қилиш комиссияси жамоат инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Хавфсизлик техникасининг умумий қоидаларига ишга янги қабул қилинаётган ишчиларни тиббий кўриклардан ўтказиш ва йўриқнома билан таништириш, уларни хавфсиз иш амалларига ўргатиш, сигнал тизими, шикастланиш содир бўлиш пайтидаги уларнинг ҳаракати, шикастланган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва умумий тарздаги бошқа шу каби қоидалар киради.



2. Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш




Корхонага ишга янги қабул қилинган ёки янги турдаги бошқа ишга ўтказилган ишчилар тиббий кўрикдан ўтишлари ва йўриқнома билан танишишлари лозим. Янги қабул қилинган ишчи-хизматчилар учун дастлабки йўриқнома корхона бўйлаб экскурсия билан якунланади. Шундан сўнг бевосита иш жойида биринчи йўриқнома берилади. Кейинчалик эса барча ишчилар учун бундай йўриқнома камида уч ойда бир марта бериб борилади. Иш шароитларининг ўзгаришида, ишчи томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларини бузилишида ёки бахтсиз ҳодиса содир бўлишида режадан ташқари йўриқнома ўтказилади. Барча турдаги йўриқномалар ўтказилганлиги махсус журналда қайд этиб борилади. Йўриқнома ўтказилишидан ташқари, ишчининг ишга қабул қилиниши ёки уни бошқа ишга ўтказилган кундан бошлаб, бир ой ичида уни ишларни хавфсиз тарзда бажариш амалларига ўргатиш, сўнгра унинг олган сабоқлари мувофиқ равишда текширилиб, гувоҳнома бериш зарур ҳисобланади. Ҳар қайси иш жойи, иш бошланишидан аввал уста ёки гуруҳ раҳбари томонидан, сутка давомида эса цех ёки участка бошлиғи томонидан текширилиши лозим. Хавфсизлик техникаси қоидаларининг бузилиши намоён бўлганида ишлар бажарилишини тақиқлаб қўйишлари шарт.




Download 182.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling