3. Қуруқ қурилиш қоришмалари
Минерал боғловчилар оралиқ бункерлар ёки омбордан бункерларга (8), кимёвий қўшимчалар эса аралаштириш бўлимининг бункерига (24) узатилади. Қуруқ қурилиш қоришмалар тайёрлаш заводларининг аралаштириш бўлимлари берилган программа бўйича ишлайдиган компонентларни автоматик равишда ўлчаш тизимлари билан таъминланган. Компютерларнинг маълумотлар банкида қуруқ қурилиш қоришмаларининг жуда кўп рецептлари сақланиши мумкин.
Компонентларни аралаштириш валлари вертикал ҳолда жойлаштирилган герметик ёпиқ бетонқоргичда (20) амалга оширилади.
Аралаштириш вақти қуруқ қоришмаларнинг таркибига боғлиқ бўлиб, 60 дан 180 секундгача амалга оширилади. Тайёр аралашма оралиқ бункерга (21) келиб тушади, ундан сўнг транспортерлар тизими орқали қадоқлаш машинасига (23) узатилади. Қуруқ қоришмалар қадоқлаш машинаси ёрдамида автоматик равишда керакли вазнда (20, 30 ёки 40 кг) тортилиб қоғоз қопларга жойланади. Яна шу ерда тайёр маҳсулотни 2, 3, 5 ёки 8 кг дан қилиб полиетилен қопчаларга ҳам жойлаш кўзда тутилган.
Қуруқ қоришма билан тўлдирилган тайёр қоплар ёки пакетчалар манипулятор ёрдамида ёғоч тагликка ёки махсус контейнерларга (27) тахланиб тайёр маҳсулот омбори ёки истеъмолчига жўнатилади.
3. Қуруқ қурилиш қоришмалари
1. Фаннинг мақсад ва вазифаси
2. Фанни ишлаб чиқаришдаги ўрни
3. Республикамизда бетон тўлдирувчилар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши
4. Ғовак тўлдирувчилар турлари . Тўлдирувчилар хом ашёси
5. Қуруқ қурилиш қоришмалари деб нимага айтилади?
6. Қуруқ қурилиш қоришмалари классификациясини айтиб беринг?
7. Қуруқ қурилиш қоришмалари қандай компонентлардан ташкил топган?
8. Қуруқ қурилиш қоришмаларидан нима мақсадларда фойдаланилади?
9. Қуруқ қурилиш қоришмаларини тайёрлаш технологияси асосий қандай жараёнлардан иборат?
10. Қуруқ қурилиш қоришмаларини Ўзбекистонда қайси корхоналарда ишлаб чиқарилади?
11. Қуруқ қурилиш қоришмаларининг афзалликлари нимада?
Назорат саволлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |