Боғловчи ва қўшимчаларнинг турига кўра:
цементли, оҳакли, цемент-оҳакли, цемент-лойли, магнезиалли, полимерли, аралаш ва бошқа комбинациялар билан фарқланади.
Боғловчи моддага кўра қоришмалар:
оддий - битта боғловчи асосида тайёрланган,
аралаш (мураккаб) - бир нечта боғловчилардан тайёрланган.
Оддий қоришмалар боғлочи ва тўлдирувчилардан иборат бўлса, мураккаб қоришмалар таркибида қўшимчалар мавжуд бўлади.
Тўлдиручиларни йириклигига қараб:
Йирикдонали – 5 мм;
Майдадонали - 1,25 мм;
Майдадисперсли – 0,2 мм.
Бетонли 5 ммдан юқори.
Қурилиш қоришмасининг синфланиши.
Мустақиллик йиллари давомида қўлланилиб келаётган босқичма - босқич ислоҳотлар сиёсати Ўзбекистон аҳолиси ҳаётида фаравонликни оширишда анчагина ижтимоий-иқтисодий янгиликлар олиб келди. Шу билан бирга ривожланиб келаётган Республика жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди ва ўз мавқеига эга бўлди.
Демак, фаол инвестицион сиёсат юритиш ва мавжуд барча молиявий интеллектуал ва бошқа ресурсларни импорт ўрнини босувчи ва экспортга чиқариш мумкин бўлган қўл остимиздаги ўз заминимиз хомашёсини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш соҳасини яратишда аҳамияти каттадир.
Иқтисодий асосланган инвестицион режаларни бажариш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига ташқи давлатлар сармояси ва кредитларни жалб этиш, амалда халқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни ривожлантириш мақсадида белгиланган энг муҳим ва устувор вазифа, деб қаралмоқда.
2. Қурилиш қоришмалари турларини ишлаб чиқаришни ривожланиши
Республикамизда бу вазифани самарали бажариш учун инвестицион фаолият юритилишига қулай муҳит ва зарур бўлган шарт-шароитлар, ҳуқуқий меъёрлар яратилди, анчагина етакчи донор-давлатлар ва халқаро молиявий ва саноат ташкилотлар ўз инвестициялари ва кредитларини ажратишмоқда. Улар каттагина миқдордаги инвестиция ва кредитларни ажратишга тайёр эканлигини билдиришди.
Юзага келган барча имтиёзлардан унумли ва оқилона фойдаланиш учун самарали ишлаб чиқариш турларини лойиҳалаштириш ва уларни тадбиқ этиш талаб қилинади.
Республика халқ хўжалигининг асосий тармоқлари орасида қурилиш материаллари салмоқли ўрин эгаллайди. Бу эса ўз хомашё базасига эгалигимиз, саноат, қурилиш материаллари ва уй-жой конструкцияларига бўлган юқори эҳтиёж ва малакали мутахассисларнинг борлиги билан белгиланади.
Мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори қурилишда ҳам жуда катта ютуқларга эришилди ва эришиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |