Норматив хужжатлар руйхати
Қурилиш қоришмаси деб, боғловчи моддалар, сув, майда тўлдиргич (қум) ва турли қўшимчалар аралашмасига айтилади. Иккинчи тарифи, Боғловчи модда, сув ва тўлдирувчилардан иборат ва вақт ўтиши билан сунъий тошга айланадиган қоришмага қурилиш қоришмаси дейилади.
Ўзининг таркибига кўра қурилиш қоришмаси майда донадор бетон ҳисобланади.
Қурилиш қоришмасининг синфланиши.
Бир ҳил боғловчи ишлатилган қурилиш қоришмалари оддий, 2—3 ҳил боғловчи аралашма (цемент, оҳак ва бошқалар) ишлатилгани мураккаб қурилиш қоришмалари дейилади.
Тўлдиргичларнинг ҳажмий оғирлигига қараб, енгил ва оғир турларга бўлинади. Енгил қурилиш қоришмалари учун енгил ғовакли материаллар (турли шлаклар, керамзит, аглопорит ва бошқалар) ишлатилади. Оғир қурилиш қоришмалари учун табиий ва тоғ минералларини майдалаб олинган тўлдиргичлар ишлатилади. Оғир қурилиш қоршмасининг ҳажмий оғирлиги 1500—-2500 кг/см3 (қуруқ ҳолда), енгилиники 1500 кг/м3дан кам.
Қотишдан олдин улар қоришма аралашмалари деб аталади ва ғиш деворлари теришда, пойдеворлар ва турли конструкцияларнинг юзаларини штукатурка қилишда ишлатилади.
Қурилиш қоришмалари:
деворбоп (ғишт ва терилган тош, йирик панел, блоклар чокларини тўлдиришга мўлжалланган);
пардозбоп (ҳар хил сувоқлар учун);
махсус (гидроизоляция, акустика, рентген нурларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган) ҳилларга бўлинади.
Қурилиш қоришмалари заводларда ёки қурилишнинг ўзида қоргичларда тайёрланади. Қурилиш қоришмалари қурилишга тайёр ҳолда ва ишлатишдан олдин сув қўшиладиган қуруқ аралашма ҳолида махсус автомашиналарда ёки қувурлар орқали насослар ёрдамида келтирилади.
Қоришмани тайёрлаш усули бўйича:
Механизациялашган ва қўл усули мавжуд.
Қурилиш қоришмасининг синфланиши.
Қурилиш қоришмалари қўлланилишига кўра 2 га бўлинади:
- ташқарига (очиқ ҳавода) ишлатиладиган (для наружных работ)
- ичкарига ишлатиладиган ишлар учун (для внутренных работ).
Do'stlaringiz bilan baham: |