Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 305.38 Kb.
bet8/9
Sana04.02.2023
Hajmi305.38 Kb.
#1157466
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 мавзу Қурилиш қоришмалари технологиясининг моҳияти

3. Қуруқ қурилиш қоришмалари
3. Қуруқ қурилиш қоришмалари

1-расм. Республикамизда ишлаб чиқариладиган қуруқ қурилиш қоришмаларидан намуналар.

ГОСТ 31189-2003 да қуруқ қурилиш қоришмаларининг классификатцияси белгилаб қўйилган. Унга кўра қуруқ қурилиш қоришмалари асосий вазифаси, фойдаланилаётган боғловчисининг тури ва тўлдирувчисининг энг йирик ўлчамига қараб синфларга бўлинади.
Асосий вазифасига кўра улар:
- текисловчи;
- пардозловчи;
- пол учун;
- таъмирлаш учун;
- ҳимояловчи;
- териш учун;
- монтаж учун;
- декоратив;
- гидроизоляция учун;
- иссиқлик изоляцияси учун;
- грунтлаш учун каби асосий турларга бўлинади.
Фойдаланилаётган боғловчисининг турига қараб қуруқ қурилиш қоришмалари:
- цементли;
- гипсли;
- оҳакли;
- полимерли;
- мураккаб турларга бўлинади.
3. Қуруқ қурилиш қоришмалари
Қуруқ қурилиш қоришмалари автоматлаштирилган заводларда ёки ишлаб чиқариш базаларининг махсус узелларида марказлаштирилган ҳолда ишлаб чиқарилади. Ҳозирги вақтда турли махсулдорликка эга юқори автоматлаштирилган қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқарувчи модули заводлар яратилган ва мувафаққиятлик билан фойдаланилмоқда.
Заводнинг махсулдорлиги аввало аралаштиргичнинг хажми, қадоқловчи машиналарнинг сони, материалларни сақлаш силосларининг сони ва хажми билан аниқланади.
Хорижда қуруқ қурилиш қоришмалари заводлари вертикал схема бўйича лойиҳалаштирилади.
Умумий кўринишда қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни қуйидаги асосий операциялардан иборат (2-расм):
3. Қуруқ қурилиш қоришмалари
3. Қуруқ қурилиш қоришмалари

2- расм. Кенг номенклатурадаги қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси (Баженов Ю.М. ва бошқ.):
1 - қум омбори; 2 - тасмали конвеерлар тизими; 3 - таъминлагич; 4 - қуритиш барабани; 5 - виброэлаклар; 6 - қум фракциялари учун бункерлар тизими; 7 - таъминлагичлар; 8 - боғловчилар, минерал тўлдиргичлар дозаторлари; 9 - боғловчи моддалар бункерлари; 10 - парракли конвеер; 11 - минерал тўлдиргичлар бункерлари; 12 - чанг ушлаб қолиш тизими; 13 - қуритиш барабани; 14 - минерал тўлдиргичлар омбори; 15 - минерал тўлдиргичлар оралиқ бункери; 16 - майдалагич; 17 - оралиқ бункер; 18 - элеватор; 19 - парракли конвеер; 20 - қуруқ қоришмаларни аралаштиргич; 21 - қуруқ қоришма бункери; 22 - таъминлагич; 23 - қадоқлаш қурилмаси; 24 - кимёвий қўшимчалар бункери; 25 - кимёвий қўшимчалар дозатори; 26 - қопга солинган қуруқ қоришмалар учун транспортер; 27 - қуруқ қоришма омбори; 28 - қуруқ қоришмалар учун силос типидаги омбори.

Боғловчи моддалар (цемент, оҳак, гипс) силосларда сақланади. Қум штабел типидаги омбордан (1) ерости галереяси бўйлаб тасмали конвеерлар тизими (2) ва таъминлагич (3) орқали қурилиш барабанига (4) узатилади. Кварц қумини қуритиш айланувчи қуритиш барабанида 550-6000С ҳароратда қуритилади. Қуритилгандан сўнг қумнинг қолдиқ намлиги 0,1-0,2 % дан кўп бўлмаслиги керак. Қум қуритилганидан сўнг вибро элакларда (5) эланиб, зарур фракцияларга ажратилади. Одатда қум қуйидаги фракцияларга ажратилади: 0,15-0,5; 0,5-1,2; 1,2-3 мм.
Келтирилган ўлчамлардан майда ва йирик фракциялар ажратиб олиниб қайта ишлашга ёки отвалга жўнатилади. Қумнинг тайёр фракциялари металлдан ясалган силосларга (6) юборилиб, ҳар бир фракция алоҳида сақланади.
Жойида тайёрланадиган майда минерал тўлдиргичлар фойдаланишдан аввал бир неча технологик операциялардан ўтади: сақлаш (14), майдалаш (16), оралиқ бункерларда (11,17) сақлаш, узатиш (элеваторларда) (18), майин қилиб туйиш (13), ўлчаш (8).

Download 305.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling