Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Download 0.54 Mb.
bet2/14
Sana11.03.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1260794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2.06 ноорганик кимё техникум 2021 (2)

НООРГАНИК КИМЁ МОДУЛ ДАСУРИДАН
СИЛЛАБУС

Модулнинг тўлиқ номи

Ноорганик кимё

Модул коди:

Кредит ҳажми 1-семецр учун: умумий – 4 кредит
шундан:
ЖН – 1-семестрда 4 кредит;
Ноорганик кимё модулидан умумий тушунчаларни мукаммаллаштириш – 2 кредит;
Фарматцевтика соҳасида Ноорганик кимё қонуниятларини қўллаш – 2 кредит;
ОН – 1-семецрда 0 кредит (ўтказилиши мажбурий);
Синов 1-семестрда 0 кредит (ўтказилиши мажбурий);

Модул ўтилиш даври:
1 семестр

ECTS

10 кредит



Таълим йўналиши

0.71.05.00Фармация

1 босқич

Модулнинг давомийлиги

хафа



Ўқув соатлари
ҳажми:

Жами соат :

216

Шунингдек :

144

маъруза

18

Лаборатория машғулот

108

Мустақил таълим

72

Ўқув модулининг сатуси

Умумийкасбий модуллар




ЎМПТноми манзили




Кафедра номи




Мазкур курснинг ўқитувчилари хақида маълумот







Машғулот вақти ва жойи







Модулнинг мазмуни

Ноорганик кимё фармацевт мутахассислар тайёрлашда бошқа барча кимёвий модулларга замин яратувчи модул ҳисобланади. Бу модул кимёнинг асосий тушунчалари, қонунлари, атом тузилиши, кимёвий боғланиш, эритмалар, оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари, координатион бирикмалар ҳамда элементлар кимёси тўғрисида назарий маълумотлар бериб, бўлажак фарматцевтларга ноорганик моддаларининг олиниши, хоссаларини ўрганиш, тозалаш ва дорилар тайёрлашнинг илк босқичларини ўргатади. Талабалар лаборатория машғулотларида моддаларни ажратиб олиш, кимёвий ўзгаришларни амалга ошириш, турли асбоб ускуналардан фойдаланиш ва мустақил тадқиқотларни амалга оширишни ўзлаштирадилар.

Пререквизитлар

Умумий ва ноорганик кимё модуллари назарий қисми ҳисобланади.

Постреквизитлар

Ноорганик кимё модули кейинчалик Аналитик кимё, физик ва коллоид кимё, фарматцевтик ва токсикологик кимё модуллари учун назарий замин бўлиб хизмат қилади.

Модулнинг мақсади

Ноорганик кимёнинг мақсади - кимёнинг умумий қонуниятларини, модданинг тузилиши, кимёвий элементларнинг даврий жадвалда тутган ўрни, физик ва кимёвий хоссалари ҳақида батафсил, шунингдек эритмалар, кимёвий реакция тезлиги хақида умумий тушунчалар бериб, келгусида ўтиладиган барча кимёвий модулларни ўқитишга пойдевор яратишдир.

Модулнинг вазифалари

- ноорганик кимёнинг услубларини фарматциядаги ва фарматцевтнинг амалий фаолиятидаги роли ва аҳамиятини;
- модулнинг ривожланиш босқичларини, элементлар бирикмаларининг хоссаларини даврий системадаги ўрни, кимёвий жараёнларни содир бўлишидаги йўналиш, реакциянинг мувозанат ҳолатини энергия жиҳатдан ҳисоблаш усулларини;
- ноорганик моддалар тузилиши, кимёвий боғлар назариясини Ноорганик моддалар турлари, номенклатурасини, хоссалари, олиниш усулларини талабаларга етказиш;
-элементлар кимёси, ноорганик моддаларниг доришуносликда ишлатиши ва захиралари тўғрисида маълумотларни ўрганади.
Ушбу мақсадга эришиш учун “Ноорганик кимё” модули талабаларга назарий билимлар, кимёвий жараёнлардаги қонуниятлар ва ҳодисаларни туб моҳиятини тушуниш, амалий кўникмалар ҳосил қилиш, ноорганик табиатдаги ўзгаришларга услубий ёндашув ва узига хос илмий дунё қарашни шакллантириш вазифасини бажаради.



Модул боўйича талабалар билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар

Талаба тасаввурга эга бўлиши керак:
-ноорганик кимё модул дасурини ўрганиш давомида қуйидаги билимларга эга бўлиши керак:
-ноорганик кимё ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлиш;
-кимёнинг асосий қонуниятлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
-комплекс бирикмалар ва уларнинг инсон организмига таъсири ҳақида тўла қонли тушунча ҳосил қилиш;
-эритмалар ва уларнинг инсон организмидаги аҳамияти;
-инсон организмида кечадиган кимёвий жараёнлар ҳақида тасаввурга эга бўлиш.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling