Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Download 1.14 Mb.
bet11/18
Sana02.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1322046
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
folklorshunoslik asoslari

14. Қушларнинг эрта баҳорда иссиқ ўлкалардан юртимизда учиб келиш тартиби қандай бўлади? Қалдирғоч, кўкқарға, лайлак, турна ва бошқа қушлар келганда қандай айтимлар айтилади?
15. “Юз ҳисоби” деган ҳисобни деҳқонлар қандай тушунадилар?
16. “Юлдуз ҳисоби” нима ва унинг моҳияти қандай тушунтирилади?
17. Карвон кўчар, Ялдировуқ, Етти қароқчи, Ҳулкар, Тарози, Сомон йўли, Чўлпон ва бошқа юлдузлар тўғрисида қандай афсоналар мавжуд?
18. Ҳулкар билан ойнинг тўғали қачон ва қандай рўй беради? “Ҳулкар ботди, хор-хор ётди” каби мақоллар қандай маъно англатади?
19. “Хасан-Ҳусан” деб нимага айтилади ва унинг маъноси нима? “Хасан-Ҳусан” тўғрисида афсона ва ирим-сиримлар борми?
20. “Ёз чилласи” ва “қиш чилласи” тўғрисида нималарни биласиз?
21. Қушларнинг кузда иссиқ ўлкаларга учиб кетиш тартиби қандай бўлади?
22. Мизом нима ва у қачон киради?
23. Деҳқончиликда экинларни экиш, парваришлаш ва ўриб-йиғиб олиш муддатлари қандай белгиланган? (Йил бўйи қилинадиган ишларнинг бажарилиш муддатлари ва улар билан боғлиқ маросимлар ҳақида ҳам маълумот беринг)
24. Шамол эсмаган пайтда шамол чақириш учун қандай иримлар қилинади?
25. Кучли ёки сурункали эсган шамолни, довул, тўфонни тўхтатиш учун қандай иримлар қилинади?
26. Ўрама-гирдоб ёки айлана шамолни тўхтатиш, даф қилиш учун бажарилган қандай иримларни биласиз?
27. Дўл ёққанда уни тўхтатиш учун нима қилинади?
28. Камалак чиққанда қандай иримлар қилинади? Камалак тўғрисидаги афсоналарни биласизми?
29. “Чорва ҳисоби” ҳисобини биладиган чўпонлар билан суҳбатлашиб, бу ҳисоб тўғрисида маълумотларни ёзиб олинг.
30. Сурувни баҳорда биринчи марта яйловга чиқаришда қандай иримлар қилинади?
31. Тўл вақти бажариладиган ирим-сиримлар тўғрисида маълумот беринг?
32. Чорвани касалликлардан ва зиён-заҳматдан сақлаш учун қилинадиган ирим-сиримлар борми?
33. Қиш ва баҳор қандай келишини олдиндан қандай белгиларга қараб аниқласа бўлади?
34. Эрта баҳорда йил яхши келиши, эл-юрт тинчлиги учун қандай маросимлар қилинган (“дарвешона” ва бошқа)?
35. Юлдуз учганда нима дейилади? Бу ҳодисанинг сабабини кексалар қандай изоҳлайдилар.
36. Қуёш ёки ой тутилганда қандай ирим-сирим қилинган? Бу ҳодисалар тўғрисида халқ орасида афсоналар борми?
37. Шамол чақириш ёки уни тўхтатиш учун “Мирҳайдар”, “Ялли момо” типидаги маросимлар қилинадими?
“Сўровнома”нинг охирида мазкур анкета асосида этнофольклористик материалларни ёзиб олувчига мўлжалланган қуйидаги эслатма келтирилади: “Қишлоғингиздаги кекса, зукко кишилар билан учрашиб, ушбу саволлар асосида суҳбатлашинг ва улар айтиб берган маълумотларни кўпварақли дафтарга ёзиб олинг. Ҳар бир ахборотчининг исми-шарифи, туғилган йили ва ойи, манзили, маълумоти, уруғи ҳақидаги маълумотларни ҳам қайд қилиб боринг. Материални ёзиб олувчи фольклор тўпловчи, яъни ўзингиз ҳақингизда ҳам маълумот беришни унутманг”.
Бизнинг ана шу сўровнома воситасида олиб борган фольклористик изланишларимиз натижасида сўровноманинг “Қуёш чиқиб турганда ёмғир ёғса нима деб ўйлаганлар”, “Баҳор қурғоқчилик келиб, ёмғир бўлмаганда ёмғир ёғдириш учун қандай маросим қилинган?” “Ёмғир кўп ёққанда уни тўхтатиш учун қандай иримлар қилинади?”, “Тўйда ёмғир ёғишининг сабабини нима деб ўйлайдилар ва ёғинни тўхтатиш учун қандай ирим-сиримлар бажарилади?” каби 8-10-саволларига олинган маълумотларни картографик метод асосида таҳлил қилганимизда, Зарафшон воҳасининг Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларининг ўрганилган туманларида яшовчи аҳоли орасида ёмғир ёғдириш ва уни тўхтатиш билан алоқадор қадимги мифологик тасаввурлар ва маросимларнинг қуйидаги тарздаги қолдиқ ҳолда етиб келган реликтлари сақланганлиги маълум бўлди:
Қуёш чиқиб турганда ёмғир ёғса: “бўри туғди” (“тулки болалади”) дейишган (Навоий вилояти, Навоий тумани, Арабхона, Жалойир қишлоқлари; Навбаҳор тумани, Арабсарой қишлоғи), “яхшиликка бўлсин, тулкилар болалаяпти” дейишган (Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Уларбиби қишлоғи), “ҳаво қисир келди, бўри туғди” дейдилар ва янги чақалоқ кўрган аёлларни ҳовлига чақармайдилар. Чунки унга “бўри чилласи тушади” деб ирим қиладилар. Агар шундай пайтда фарзанд кўрган аёл бехосдан ҳовлига чиқиб қолса, қирқ чилласи чиқмаган бўлса, ўша аёл ўн икки йилда фарзанд кўриши мумкин, чунки бўри ҳар ўн икки йилда болалайди деб ўйлайдилар (Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Дарайтут қишлоғи), кимнинг бош фарзанди бўлса, ўшани ташқарига олиб чиқиб ечинтириб, қиблага қаратиб қўйганлар ва орқасига уриб туриб: “Бўри бола туғди, овчи уни қувди, ушлай олмай югурди, ёмғир уни ювди”, - деб қўшиқ айтишган (Каттақўрғон шаҳри).

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling