Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Қурғоқчилик бўлганда ёмғир ёғдириш учун


Download 1.14 Mb.
bet12/18
Sana02.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1322046
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
folklorshunoslik asoslari

Қурғоқчилик бўлганда ёмғир ёғдириш учун: ариқларнинг бўйига қозон қуриб, бўғирсоқ пиширганлар (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Арабсарой қишлоғи), учта момо тепасига ғалвир ёпиб уйма-уй юрган ва “Сел хотин, селдир хотин, Ҳаволарни ёғдир хотин, Ерларимиз қурғоқ бўлди, Бандалар сувлоқ бўлди”, - деб қўшиқ айтиб садақа тўплаган (Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Дарайтут қишлоғи), “Сўз хотин сўзалоним келди!” - деган айтимни айтиб келган кампирнинг устидан бир челак сув қуйганлар (Навоий вилояти, Нурота тумани, Дуоба қишлоғи; Навбаҳор тумани, Учтут қишлоғи), сумалак пишириб, буғдойнинг пўстини ариққа оқизганлар (Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ванғози қишлоғи, Навбаҳор тумани, Учтут, Қалқонота қишлоқлари), сумалак майсасини ариққа оқизганлар (Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ғамхўр қишлоғи, Навбаҳор тумани, Учтут қишлоғи), сумалакка ташланган тошларни териб олиб ювишган ва бирорта рўт(ариқ)нинг бўйига қон чиқариб кўмишган (Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Тошрабод қишлоғи), “ийирма жипқа” (юпқа) қилиб, сувга оқизилади ва ёмғир пирларига ис чиқарилиб, тарқатилади (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Қалқонота қишлоғи), тошбақани тескари қилиб қўйишган (Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Добусия қишлоғи; Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Учтут қишлоғи), қурбақа ёки тошбақани дарахтга осишган (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Учтут қишлоғи; Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри), тошбақани чаппа қилиб тагига тупурганлар ёки тошбақани сувга ташлаганлар (Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани), тошбақани ағдариб қўйганлар (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Учтут қишлоғи), қабр бошига экилган буғдойни бузиб келишган (Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Қуччи қишлоғи; Нурота тумани, Қизилча қишлоғи), супургини сувга солиб ивитиб, қибла томонга уч марта сепиб, кейин лаган тагига бостириб қўйишган (Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Тарнаут қишлоғи), Одамлар ёғочдан сув хотин қилишиб: “Сув хотин, сув хотин, Ёмғир ёғдир сув хотин, - деб айтим айтишган (Навоий вилояти, Нурота тумани, Деҳибаланд қишлоғи), бир кампир бошига рапида кийиб, икки енгига енгса кийиб, одамларникига кирган. Одамлар унинг бошидан сув қуйишган. Кампир билан бирга борган аёллар: “Сув кампир, сув кампир, ёмғирни ёғдирган кампир, буғдойни уйдирган кампир, ўрани тўлдирган кампир” деб қўшиқ айтишган (Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Уйшун қишлоғи), қишлоқнинг сочи оқариб кетган энг кекса кампирини ташқарига чиқариб, ўтирғизиб қўйиб устига оқ пўстак ёпишган ва унинг устига сув қуйганлар. Эшак миндириб кўчани айлантириб юриб, “Сел хотин, сел хотин, Сув келтирсин сел хотин” деб айтим айтишган (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Арабсарой қишлоғи), бир қизнинг устидан сув қуйиб, қўшнилариникига ўтказганлар ва: “Чул хотин, чулдир хотин, ёмғирларни ёғдир хотин, буғдойларни бўлдир хотин, майсаларни ўстир хотин”, - деб қўшиқ айтганлар (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Қарнобота қишлоғи), тошбақани ипга осиб, кампирни кийинтирганлар ва тошбақа устидан сув қуйиб туриб: “Ёмғир ёғсин, сўз хотин, ўралар тўлсин, сўз хотин, оқ-оққина бузоқлар, оқиб ўтсин, сўз хотин, қарри-қарри момолар, жавраб ўтсин, сўз хотин”, - деб қўшиқ айтганлар (Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Қўшработ қишлоғи), аёллар эркаклардан узоқроқ ерга бориб, лозимларини тескари ечиб, сават тагига бостириб қўйганлар (Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ванғози қишлоғи), қари кампирлар чўпга тўн кийгизиб, бошига нон ёпадиган рапидани кийиб ҳовлима-ҳовли юришган ва: “Ёмғир ёғсин дейман, буғдойлар ўссин дейман, ёмғирдан баҳра олиб, омборлар тўлсин дейман”, - деб қўшиқ айтишган. Қўшиқни эшитган кишилар кампирларга атаган нарсаларини чиқариб бериб, кампирнинг устидан сув қўйганлар (Каттақўрғон шаҳри), янги чиққан кўкатларни чопиб, сувини сиқиб қиблага қараган деворга сепганлар (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Охунбобоев ширкат хўжалиги), Бир хотинни оқ кийинтириб “Сус хотин” қилганлар. Аёллар томга чиқиб, унинг устидан сув қуядилар (Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Тарнаут қишлоғи), оиланинг тўнғич боласи бўлган қиз бола ташқарига чиқиб уч марта рўмолини қоққан (Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, Меҳнатобод қишлоғи), кексалар “Бурай, бурай, буралайни кўрай” деб осмонга қараб қўшиқ айтганлар тошбақани ағдариб қўйганлар (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Учтут қишлоғи), бир аёлни эшакка миндириб устидан сув сепганлар ва унинг кийимлари қуригач ёмғир ёғади деб ирим қилганлар (Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Сайёд қишлоғи).

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling