Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Ёмғир кўп ёғса, уни тўхтатиш учун


Download 1.14 Mb.
bet13/18
Sana02.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1322046
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
folklorshunoslik asoslari

Ёмғир кўп ёғса, уни тўхтатиш учун: оиладаги тўнғич боланинг орқасини қиблага қаратиб очиш (Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Қайиш қишлоғи; Навбаҳор тумани, Учтут қишлоғи; Қизилтепа тумани, Харатон қишлоғи), тўнғич боланинг кетига шаппатлайди (Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Тарнаут қишлоғи), том бошига челак тўнкариб қўйилади (Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Добусия қишлоғи), тандир ёки ўчоқни сувашган, тандирга сув сепишган (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Учтут қишлоғи; Хатирчи тумани, Қайиш, Довтепа, Қуччи қишлоқлари; Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Тарнаут қишлоғи), ёмғир сувидан лой қилиб, ўчоқ ясаганлар ва олов ёқишган (Навоий вилояти, Нурота тумани, Қизилча қишлоғи), қибла ва кун чиқар томонга қаратиб ойна қўйганлар (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Учтут қишлоғи; Қизилтепа тумани, Харатон, Кўкработ қишлоқлари; Хатирчи тумани, Остона қишлоғи; Бухоро вилояти, Пешкў тумани, Каласоли қишлоғи), бош фарзанд қиз бола бўлса, унинг рўмолини уч марта силкитганлар (Бухоро вилояти, Пешкў тумани, Каласоли қишлоғи), кўк латтадан қўғирчоқ қилиб, қибла деворга осиб қўйилади (Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Остона қишлоғи), еттита калнинг отини бир қоғозга ёзиб, уни қибла деворга осиб қўйганлар (Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Сайёд қишлоғи), ойнани қиблага қаратиб, ёнига пахта ҳамда нон қўйишган (Кармана шаҳри), болалар уйма-уй юриб: “Ҳалқон, ҳалқон хотин, зери гандум поч кун, аз гандуми баҳори, лола-лўла почи кун”, - деб “Ҳалқон-ҳалқон” айтганлар ва ҳар уйдан бир қисмдан ун олиб овқат қилиб тарновлардан қуйганлар (Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Авохли қишлоғи).
Тўй куни ёмғир ёғса: “фалончи қозондан қирмоч еган” ёки “фалончининг қайи” дейилади (Бухоро вилояти, Олот тумани, Жумабозор, Қассоббаёт, Банги қишлоқлари; Қоракўл тумани, Жиғачи, Тангачар, Қорожи, Кетмонтўкди қишлоқлари), ширгуруч овқатини пиширганда қозон тагида қолган қирмочини еса, тўйида ёмғир ёғади деб ирим қиладилар (Навоий вилояти, Нурота тумани, Ғозғон қишлоғи), суннат тўйида ёғса, тўйболанинг ота-онасидан бирови қозоннинг тагини ялабди; никоҳ тўйида ёмғир ёғиб қолса, куёв ёки келин қозоннинг тагини ялаган экан-да, дейди (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Арабсарой қишлоғи, Қизилтепа тумани, Ванғози қишлоғи), тўй эгалари хасис экан дейдилар (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Қалқонота қишлоғи), “тўй эгалари хафа бўлибди” дейдилар (Навоий вилояти, Навоий тумани, Жалойир қишлоғи), “жуда йиғлоқи қиз экан-да” дейдилар (Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Кўкработ, Ванғози қишлоғи; Навоий тумани, Жалойир қишлоғи), тўй учун тайёрланган масаллиқлар (ун, ёғ, гуруч)дан озроғини ёнаётган оловга ташлаб, ойнани қиблага қаратиб қўйганлар (Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Остона қишлоғи), тўйида ёмғир ёғадиган кишиларни “ядаси бор” деганлар. Агар бола ёшлигида қатиқ ивитилган идишнинг остини яласа, ўшанинг тўйида доимо қор ёки ёмғир ёғади дейдилар (Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Уларбиби қишлоғи), оилада туғилган тўнғич боланинг кетини очиб, қиблага қаратадилар. (Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Уларбиби қишлоғи), тўй бўлаётган хонадоннинг тўнғич боласининг орқасини очиб, уч марта “очил” деб шапатилайдилар (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Охунбобоев ширкат хўжалиги), тўнғич боланинг орқасини очиб “ёмғир тинсин, тўй бўлсин, кўп-кўп бўлса ёғаверсин” деб ирим қилишган (Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани), “тўкин-сочинлик бўлади, арзончилик бўлади” деб қувонадилар (Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Тарнаут қишлоғи), “Ман онамнинг тўнғичи, ман отамнинг тўнғичи, ман қозоннинг қирғичи”, - деб қиблага қараб уч марта такрорлайдилар (Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Тарнаут қишлоғи), “сероб келин келди” дейдилар (Нурота шаҳри).
Демак, картографик метод тарихий-фольклорий жараён билан боғлиқ муайян ҳодисанинг маълум бир жўғрофий ҳудуд доирасидаги тарқалиш ҳолати, айниқса, қадимий инончларга алоқадор мифологик эътиқод ва образларнинг халқ тасаввурида сақланиб қолиш даражаси, халқ лирикасининг ижрочилик анъаналари, маросим фольклори ва эпик сюжетлар тизимининг вариантларини аниқлаб, комплекс тадқиқ этишга асос беради.
Бугунги кунда ҳам фольклор асарларини муайян ҳудудлар бўйича ареал тадқиқ этиш, фольклор анъаналарининг локал хусусиятларини аниқлаш, айниқса, мақол, топишмоқ, болалар фольклори, маросим фольклори, айтим-олқиш, афсун-аврашларнинг ўзига хос табиатини тадқиқ этишда картографик йўналишда иш олиб бориш муҳим илмий аҳамият касб этади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling