Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


АСОСИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ МУОЛАЖАЛАРИ ВА ТЕГИШЛИ ТАВСИЯЛАР ТУРЛИ ХИЛ НАФАС ОЛИШ ТЕХНИКАСИ


Download 0.88 Mb.
bet33/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

9.4. АСОСИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ МУОЛАЖАЛАРИ ВА ТЕГИШЛИ ТАВСИЯЛАР ТУРЛИ ХИЛ НАФАС ОЛИШ ТЕХНИКАСИ

Физиотерапевтик муолажалар


Физиотерапевтик муолажаларни таъсир механизми:

  • яллиғланиш инфильтратларини сўрилиши тезлашади;

  • ўпка вентиляцияси ва қон айланиши меъёрлашади;

  • ҳимоя жараёнлари фоаллашади;

  • анестезия ва десенсибилизация таъсири кучаяди;

  • интоксикация камаяди.

Физиотерапевтик муолажалар қарши кўрсатмалар



  • Кучли интоксикация даври;

  • Тана ҳарорати 38 С дан юқори;

  • Юрак қон-томир касалликлари асорати (ЮИК, ИМ, миокардит, ритм бузилишлари, юракдаги стентлаш, юрак нуқсонлари ва ҳ.к.);

  • Организмда металл мавжудлиги;

  • Қон босимини 140/90 мм сим.уст.дан юқорилиги

  • Физиотерапиянинг асосий турлари:

  • Микротўлқинли (СВЧ) электромагнит нурланиш – инфильтратларни сўрилиши учун;

  • Паст частотали магнитотерапия – микроциркуляцияни яхшилайди;

  • Юқори частотали магнитотерапия – оғриқни қолдириш учун;

  • Электрофарез, фонафарез –чандиқларни юмшатиш учун;

  • СМТ-терапия – дренаж функциясини фаоллаштириш учун;

  • Индуктотермия – метаболизмни ортишига олиб келади;

  • Лазер терапияси – ўпкада қон оқимини яхшилаб, антибиотик таъсирини кучайтиради.

Уқалаш муолажалари ва жисмоний фаоллик
Кўкрак қафасини уқалаш, бонкали уқалаш, кўкрак қафасига каром баргидан иссиқ компесс қўйиш нафас олиш хажмини оширади, организмни кислород билан тўйинишига ёрдам беради.
Тоза ҳавода организмни паст интенсивли жизмоний фаолликдан ўрта интенсивли жисмоний фаолликка (велосипед хайдаш, сувда сузиш, бадментон ўйнаш, кунига 500 метрдан 1км гача пиёда юриш) секинлик билан ўргатиб, одат тусига киргизиш фақат КВИ асоратларини йўқ бўлишига эмас, балки ҳар қандай касалликни олдини олишга ёрдам беради.
Лаборатор ташхисот учун намуна олиш
Зотилжам ва сепсисни чақирувчи бактерияларни аниқлаш мақсадида қонни бактериал экма учун антибиотиклар билан даволашни бошлашдан олдин олиш мақсадга мувофиқдир. Аммо, қонни экма олиш учун антибиотиклар билан даволашни бошлашга тусқинлик қилмаслиги лозим.
Кайталама транскрипция полимераза занжирли реакцияси (К.Т-ПЗР) усулида янги коронавирусни аниқлаш учун хам юқори нафас йулларидан (ЮНЙ; бурун-халқум, халқум), хам пастки нафас йулларидан (ПНИ; ажралган балғам, эндотрахеал аспират ёки бронхоальвеоляр лаваж суюклиги) агарда уларни олишга тусқинлик булмаса (масалан, Ўпка сунъий вентиляциясидаги беморлар) намуна олинади.
Изох: намунани олишда шаъхсий қимоя воситаларини (ЮНИдан намуна олганда томчи ва мулоқат йули билан кузғатувчидан химояланиш чоралари; ПНЙдан намуна олганда хаво-томчи орқали тарқалишнинг олдини олиш чоралари). ЮНЙ дан намуна махсус вирусологик тампонлар билан (стерил лавсан ёки вискоздан фойдаланиш лозим, пахта асосли тампонлардан фойдаланилмайди) олинади ва вирус стабиллигини таъминловчи транспорт мухитига жойлаштирилади.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling