Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
Download 50.09 Kb.
|
2 5377554429052462823
Цензурага йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 67-моддасидан. Ўзбекистон тарихида биринчи марта оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги принципи конституциявий қоида тариқасида мустаҳкамлаб қўйилди. Ушбу конституциявий қоида оммавий ахборот воситалари чинакам эркин фаолият юритишининг ҳуқуқий кафолати бўлиб, жамиятнинг янгиланиши жараёнида мислсиз аҳамиятга эга. Мазкур моддада учта муҳим принцип, яъни оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, уларнинг фаолиятида қонун устуворлиги ва цензурага йўл қўйилмаслиги ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғриси-да"ги 1997 йил 26 декабрдаги қонунида "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари эркин бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади. Оммавий ахборот воситалари ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда ўзлари эълон қилаётган ахборотнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар", – деб кўрсатилган. Демократик давлатларда оммавий ахборот воситалари эркинлигини, уларнинг фаолият кўрсатиши шароитларини таъминлаш билан бирга, бу эркинликларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўйилмайди. Биринчи навбатда оммавий ахборот воситалари ва журналистлар юқорида айтиб ўтганимиздек, берилаётган ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгардирлар. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш, уруш ва зўравонликни, шафқатсизликни, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган ўзга сирни ошкор этиш, жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган хатти-ҳаракатлар содир қилишни тарғиб қилишга рухсат берилмайди. Учинчидан, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларнинг шахсий ҳаётига аралашиш ҳам тақиқланади. Ушбу чеклашлар яна бир маротаба ҳуқуқий давлатда сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситалари эркинлиги исталган фикр ёки қараш ифода этилишига йўл қўйилмаслигидан, лекин бу чеклашлар кичик ва аниқ бўлишидан далолат беради. Сўз эркинлиги ҳуқуқи демократик ислоҳотларни амалга ошириш даврида муҳим ўрин тутади. Ҳуқуқий давлат барпо этиш, биринчи навбатда, сўз эркинлигини таъминлашни талаб қилади. Шунинг учун ҳам Биринчи Президентимиз И.Каримов мустақилликнинг илк давридан “жамиятимизда фикрлар, қарашлар ранг-баранглигига эришишимиз керак”4, – деб таъкидлаётгани бежиз эмас. Сўз эркинлиги фақат фуқаро ҳуқуқи сифатида эмас, балки оммавий ахборот воситалари ва жамоат бирлашмаларининг ҳам ҳуқуқи эканлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топиб бормоқда. И.Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, “Ўзбекистонда демократик янгиланишлар жараёнини чуқурлаштириш ва фуқароларнинг эркинликларини таъминлашнинг ғоят муҳим шарти – бу оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш учун демократик андозаларни жорий этиш бўйича аниқ чораларни амалга оширишдир”5. Бошқача айтганда, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ўрнини юксалтириш, матбуот, телевидение, радио фаолиятини янада либераллаштириш, уларнинг мустақиллиги ва эркинлигини амалда таъминлаш масалалари ҳаётимизни ислоҳ қилиш ва янгилаш борасида олдимизга қўйган беш устувор вазифа ва йўналишдан бири этиб белгиланган. Маълумки, ахборотни биринчи навбатда журналистлар қидирадилар, оладилар ва оммавий ахборот воситалари орқали тарқатадилар. "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида" қонун журналистнинг фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, унга ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатлар беради, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилайди. Журналист – Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатнинг оммавий ахборот воситаларида хизмат қиладиган ёхуд уларда шартнома асосида ишлайдиган ва маълум мавзудаги ахборотни тўплаш, таҳлил этиш ҳамда тарқатиш билан шуғулланувчи шахсдир. Ҳозир юртимиздаги оммавий ахборот воситаларини давлат ва нодавлат, шунингдек, маҳаллий оммавий ахборот воситалари сифатида фарқлаш мумкин. Давлат оммавий ахборот воситалари – давлат томонидан таъсис этилган ёки муайян давлат улуши ва давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситаларидир. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари – маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари томонидан таъсис этилган ёки уларнинг улуши бўлган ва маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, демакдир. Нодавлат оммавий ахборот воситалари сирасига эса нодавлат ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, хусусий шахслар томонидан таъсис этилган ва уларнинг маблағлари ҳисобидан фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари киради. Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари 1500 дан ортиқ ташкил этди. Энг муҳими, давлат ташкилотлари органлари ҳисобланган нашрларга нисбатан жамоат ташкилотлари нашрлари ва хусусий оммавий ахборот воситаларининг изчил кўпайиш тенденцияси яққол кўзга ташланяпти. Нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар нашрлари, тижорат, реклама ва диний нашрлар мунтазам чиқиб турибди. Ахборот агентликлари, мустақил телестудиялар ва радиоканаллар, шу жумладан, FM тўлқинидаги радиолар миқдори ортмоқда. Мамлакатимизда теле-радио индустрияси бозорини ривожлантириш, давлат телевидениеси негизида жамоатчилик телевидениеси каналини шакллантириш, шунингдек, тижорат ва ҳудудий нодавлат теле-радиостудиялари фаолияти учун шарт-шароит яратиш бўйича кейинги йилларда қилинаётган салмоқли ишлар ҳам юқоридаги фикримизни яққол тасдиқлайди. Download 50.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling