Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети


-§ Журналист тарқатаётган ахбороти учун жавобгар


Download 50.09 Kb.
bet7/9
Sana09.06.2023
Hajmi50.09 Kb.
#1468328
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5377554429052462823

3-§ Журналист тарқатаётган ахбороти учун жавобгар
Демократик жамиятда ОАВ фаолият кўрсатишининг объекти қонунлари-журналистлар фаолияти учун йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилади.
Модомики ”ҳақиқат, эзгулик ва адолат” учун курашга бел боғлаган ҳар бир журналист у муайян масала муҳокамасида қатнашар, баҳслашар, тортишар экан, бир фикрга, бир қарорга келмоғи тайин. Ҳақиқат битта, ягона бўлса-да унга олиб борадиган йўллар узоқ ва турли хил. Соф гносеологик планда, билиш маъносида ҳақиқатни аниқлаш йўли бир қадар тайин ва конкрет. Ижтимоий планда эса бу мураккаброқ. Негаки, турли-туман ижтимоий кучлар (синфлар, табақалар, миллатлар, конфессиялар, ҳудудлар, халқлар, малакатлар)нинг баҳс-муназарасида кўпинча ягона, ҳамммани қаноатлантирадиган қарашни топиш қийин бўлади. Сабаби ҳар бир ижтимоий кучнинг қараши, ёндошуви, интилишлари ҳар хил бўлади. (Бирига маъқул келса, иккинчисига тўғри келмайди, иккинчисини қаноатлантирган нарса учинчисига мақбул эмас ва ҳ.к.). Бундай ҳолатларда ҳар бир журналист учун ижтимоий масалаларда қандай нуқтаи назарда туриш, ким томонидан туриб, қандай ҳаракат қилмоқ, “ҳақиқат, яхшилик, адолат” учун кўпроқ хизмат қилмоқ ўта муҳим.
Журналистиканинг «тўртинчи ҳокимият” сифатида таъсири кенгайган сари, у турли ижтимоий кучлар томонидан кўпроқ танқидга учрайди (фактларни етарли билмаганлик, воқеаларни нохолис талқин қилганлик, воқеаларга бир томонлама ёндошганлик, нотўғри нуқтаи назарда турганлик ва ҳ.к.). Агар эътирозлар чиндан ҳам асосли бўлса – журналист (нашр, дастур)нинг эътирофи, тўғри муносабати – танқидини тўғри қбул қилмоқ, тан олмоқ, тузатмоқдир. Журналист (нашр, дастур) қабул қилган йўлга эътироз билдирса, бу бошқа гап. Журналистнинг нуқтаи назари – қатъий шаклланган, ноизчил, кучсиз ифодаланган бўлиши ҳам мумкин, Нуқтаи назар матнда очиқ, рўй-рост ифодаланиши, журналист қайси кучлар, қандай партиялар йўлини очиқ ва кескин ҳимоя қилиши ҳам, ёхуд ноаниқ, ёпиқ муносабатда бўлиши, «фактларга суянган”, “соғлом ҳаётга таянган”, бирон бир гуруҳ, табақа, партия позициясидан “ҳоли” сифатида иш кўрган кишидек кўрсатиши ҳам мумкин, ҳар қандай ҳолда ҳам нуқтаи назар (позиция) муайян ижзтимоий кучлар (объектив олган-синфий, миллий, ҳудудий ва ҳ.к.; субъектив олганда-партиялар, уюшмалар, блоклар) манфаати ҳимояси, журналистнинг ҳаёт ҳодисаларига муносабати, тушуниши баҳоси сифатида намоён бўлади (ҳатто мусиқий, кўнгилочар, спорт реклама ва ҳокозо дастур, нашрларда ҳам муайян нуқтаи назар намоён бўлади)
Шу ўринда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан қабул қилинган Қонун борки, келтириб ўтмасдан бўлмайди. У “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонундир.
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мазкур қонун журналистлар олдига катта масъулият юклайди.
Ҳозирги шиддатли ахборот замонида мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга тегишли ижодий-услубий ёрдам ва кўмак бериш, журналистларнинг профессионал малакасини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш борасида бир қатор долзарб муаммолар ўз ечимини кутиб турибди.
Бу йўналишда авваламбор Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини тубдан такомиллаштиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Ана шу заруратдан келиб чиққан ҳолда ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, мулкчилик шаклидан қатъи назар, газета-журналлар, телерадиоканаллар, ахборот агентликлари ва Интернет нашрларида меҳнат қилаётган муаллифларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, иш ва турмуш шароитларини яхшилаш, журналист кадрларнинг профессионал маҳоратини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 августдаги “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Тармоқ фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
порнографияни тарғиб қилиш;
қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этса Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан фаолияти чекланади.
Хулоса.
Ҳар қандай ҳолатда журналист ўз Журналистика принциплари ва позициясини сақлаши керак.
Журналистиканинг ранг-баранг, турфа вазифалари бу соҳага бевосита ва билвосита даҳлдор одамлар фаолият қонунлари, қоидалари, маром (норма)лар мажмуасидан чуқур хабардор бўлган, уларга риоя қилишда, ижро этишда изчил ва собитқадам бўлган тақдирдагина кутилган самарани бериши мумкин. Аммо буни Ғарб мамлакатларида ҳалигача тўғри талқин қилинавермайди. Ҳатто уни адабиёт билан журналистикани фарқлай олмайди.
Сиёсий масалалар бўлсин, спорт, мусиқа муаммолари бўлсин, қалам аҳли ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиши, лозим бўлган ҳолларда аниқлаши, ўзгартириш киритиши, ривожлантириши керак бўлади. Бунда уч йўл бор.
Биринчиси-эътироз, танқид, айблашларга эътибор бермаслик, ўз йўлида собитқадам бўлиш, нуқтаи назарини кучайтириш, тўлдириш, кенгайтириш. Гарчанд бошқалар, ”норозиларнинг норозилиги”ни, келишмовчилигини кучайтириш хавфи бўлса ҳам.
Иккинчи йўл-“норози”лар эътирозлари, далилларига жавоб тариқасида ”эзгулик, ҳақиқат ва адолат” йўлида кескин ўринларни юмшатиш, қаттиқ айтилган фикрлардан воз кечиш, аниқ баҳо ва ҳулосалардан тийилиш. Бундай ҳолларда фақат “соф ахборот бериш” йўлидан бориш маъқбул кўринади баъзиларга, гарчанд бунда ҳам нуқтаи назар, ёпиқ шаклда бўлса-да, бари бир намоён бўлади (ҳамсуҳбатни, муаллифни танлаш, матнни тузиш, сурат бериш ва ҳокозоларда). “Соф ахборот” амалда “соф ахборот” эмас, маълум даражада нуқтаи назарнинг намоён бўлишидир. Учинчи йўл-аудитроияга турли ёндошув, муҳокама қарашларни тақдим этишдир.
Масалан, Буюк Британия собиқ бош вазири Жамес Камерон ўзининг “Журналистика Реадер” деб номланувчи китобида адабиётни журналистикада заминида ўсиши ҳақида қуйидагиларни ёзади:
Журналистика ҳеч қачон касб саналмаган; у нари борса тижорат ҳисобланади ёки у билан турли йўллар орқали шуғуланиш мумкин бўлади, бироқ буни амалиётида на бир қонун ёки қоидаси бўлмаганлиги туфайли касб саналмаган. Бу эҳтимол яхшидир, сабаби у бир нечта асл (ижодкор) инсонларни сақлаб қолган.7
Тўғри, ҳар икки соҳанинг ҳам қуроли сўз. Ҳар икки соҳада ҳам ижод қилиш керак. Ҳар икки соҳа вакили ҳам ижодкор саналади. Бироқ, журналистик асар яратиш ижодкордан керакли маълумотларни тўплаш, кўрилаётган воқеа-ҳодисани тушуниш ва баҳолаш, ҳукм ва тавсиялар ишлаб чиқиш, ўз билими, нуқтаи назарини мақола, тақриз, суҳбат, очерк, фелъетон, радиоэшиттириш, телекўрсатув, хроникал фильмлар мағзига сингдириш уқуви, малакаси, маҳоратини талаб қилади. Журналистик фаолиятнингҳар ибр босқичида ҳам хусусий қоида ва маромлар (масалан, материал тўплаш жараёнида кузатиш ҳужжатларни таҳлил этиш, иштирокчилар, гувоҳларни сўраш методлари ва ҳ.к.) ҳам ҳаёт ҳодисаларига ёндошувни, уларга муносабатни, баҳони тавсифлайдиган умумий қоида ва маромлар амал қилади. Журналист фаолиятида вазифа мажбуриятларни бажариш жараёнида амал қиладиган умумий қоида ва маромлар журналистиканинг принципларини ташкил этади. ”Принцип” сўзи (лот.принципиум-ибтидо, бошланғич демакдир) ўзаро яқин бир неча маъноларда ишлатилади. Назариянинг асосий, бошқа категория ва тушунчалар мувофиқлашадиган, мослашадиган, ўзак қоидалари принцип деб аталади. Мафкура соҳасида, ижтимоий-сиёсий фаолиятда, жумладан журналистикада, принциплар (ўзбекча муқобили тамойиллар) “асосий қарашлар, сиёсий эътиқодлар”ни англатади. Яъни бу-воқеликка муносабат, ҳаёт ҳодисаларини тушуниш ва баҳолаш ҳатти-ҳаракат, хулқ-атвор ва фаолият маромлари, мезонлари демак. Принциплар журналистик фаолиятда назарий-методологик асос, замин бўлиб хизмат қилади. Назарий деганики, фаолият қайсисоҳада кечса, шу соҳага боғлиқ билимлар доирасига асосланади, таянади; журналистик фаолият журналистиканинг ижтимоий институт, ахборот шакллари, ижод жабҳаси борасида қонунларни эгаллашни тақозо этади. Қонунларни билиш журналист томонидан фаолият қоидаси ва маромларига, ижодий методнинг асосий қоидасига айланиши лозим. Метод (лот. методос-тадқиқот йўли) журналист фаолиятининг усул, йўл, қоида, маромлари мажмуасидир.
Журналистика принциплари-булар ҳаққонийлик, холислик (объективлик), халқчиллик, демократизм, оммавийлик, ошкоралик, ватанпарварлик, интернационализм (байналминаллик), инсонпарварлик (гуманизм), партиявийлик.
Объективлик-журналистика принципларидан бири ҳисобланади. Объективлик журналистика касбида энг муҳим омил бўлиб, у журналистнинг профессионаллик даражасини кўрсатади. Объективлик деганда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга, узатилаётган янгилик, репортажга холисона нейтрал шахс сифатида қараш ва уни таҳлил қилиш дегани. Объективлик принципи кўпроқ Ғарб мамлакатларида, хусусан, АҚШ ОАВ тизимида асосий планга кўтарилади. Ғарб журналистларининг фикрича журналистнинг “балки” “эҳтимол” “бўлиши мумкин” каби сўзларни ишлатиши биринчидан журналистнинг профессионаллик даражасининг тушишга иккинчидан объективлик принципининг йўқолишига олиб келар экан. Журналистлар, блоггерлар, фуқаро журналистлари, фаол репортёрлар холислик тушунчасига қай даражада амал қилишади? Бугунги кун глобаллашув жараёнидаги ўта муҳим саволлардан бири.
Хулоса қиладиган бўлсак “объектив ҳақиқат” реалликни кўрсатади. Журналист ўз фикр мулоҳазаларини ва эмоционал ҳис туйғуларини юзага чиқармайди. Журналист психологик тенгликни сақлаган вазиятга совуққонлик билан ёндашган бўлиши лозим. Журналистик маннера (характер) журналистнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Унда журналист ўзининг этикетини намоён этиши талаб этилади. Журналистнинг профессионаллик даражасини юқорида таъкидлаб ўтганимиздек кучли билим (сиёсий, ижтимоий, иқтисодий) сўралади. Бошқа томондан профессинализм “ ички” ёки “ташқи” профессия деб ҳам қаралади. Журналист таҳлил қобилиятига эга бўлиши бу унинг билим салоҳиятининг юқорилигидан дарак беради. Хулоса қилсак, профессионал журналист энг аввало ўз йўналишини танлаган ва ҳозирги замон талабларига мос келиши лозим. Ана шундагина у етказаётган ахборот ҳам ишончли ҳам тез ҳазм бўладиган маҳсулот бўла олади.8
Шўролар замони, тоталитар тузум шароитида журналистиканинг партиявийлик, у билан боғлиқ синфийлик принциплари мудом биринчи ўринларга қўйилган, бошқа принциплар уларга боғлиқ ҳолда уларнинг соясида қаралар эди. СССР парчаланиб, КПСС ва коммунистик мафкура барҳам топгач, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, коммунистик партиявийлик ва синфийлик принциплари барҳам топди ва партиявийлик принциплари ўзгача, янгича маъно-моҳият касб этди ва бошқа принциплар қатори қараладиган, кўриладиган бўлди.
Ахборот моделининг воқеликка адекват (тўғри, мос) келиши ҳаққонийлик принципининг асосидир.
“Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ:
ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади;
давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар ҳар кимга унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжат ва материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир; оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ва тахаллусини қўйган муаллифнинг кимлигини унинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас.
Ахборот манбаи ёки муаллифнинг кимлиги фақат суд қарори билан ошкор этилади;
оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шарт ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон ҳукуматини сўз эркинлиги билан боғлиқ барча қонун ҳужжатларини зудлик билан эркинлигининг ҳар қандай чеклови халқаро инсон ҳуқуқларининг уч қисмли критерийларга қатъиян юзланишини таминлаши керак.

Download 50.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling