Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети


Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин», дея эътироф этилган


Download 50.09 Kb.
bet6/9
Sana09.06.2023
Hajmi50.09 Kb.
#1468328
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5377554429052462823

Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин», дея эътироф этилган.
Фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги демократик давлатда­гина мавжуд бўладиган ва кафолатланадиган ҳуқуқлардир. “Мен, – деб ёзган эди Спиноза, – демократияни шунинг учун афзал кўраманки, у табиат ҳар кимга инъом этган эркинликка энг кўп яқинлашади”6.
“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”нинг 19-моддасига мувофиқ, “Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади”.
Демократик жамиятда ҳар ким ўз эътиқодига асосланган ҳолда, жамият, давлат ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий муаммоларга доир фикр ва мулоҳазаларини эркин баён қилиш ҳуқуқига эга. Ҳар ким маълум ҳодиса ва ҳужжатларга ўзининг шахсий баҳоси­ни бериши, ҳокимият ва бошқарув муассасалари, оддий фуқаро­лар ва мансабдор шахсларнинг фаолиятидаги камчиликларни ва етишмовчиликларни танқид қилиш ҳуқуқига эга.
Фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, барча маълумотларни қидириш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи фуқароларга давлат идора­лари, жамоат бирлашмалари, корхона ва ташкилот ҳамда муасса­саларга таклиф ва ариза ёки шикоят билан мурожаат қилиш орқали жамоат ва давлат фаолиятини бошқаришда фаол қатна­шиш имконини беради.
Фикрлаш эркинлиги – бу сўз эркинлиги орқали амалга ошириладиган ва ўз фикрини эркин сўзлаш ҳамда шу фикрларни бошқа шахсларнинг эътиборига ҳавола қилишдир.
Инсон ва фуқароларнинг фикрлаш ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи сўз эркинлиги орқали, яъни уларни очиқ тарзда изҳор қилиш ҳамда бошқа шахсларга етказиш орқали амалга ошири­лади. Сўз эркинлиги кўпроқ оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилиб, улар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунида белгиланган. Унда ҳар бир шахснинг сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситаларида чиқиш, ўз фикри ва эътиқодини ошкора баён этиш ҳуқуқлари ўз ифодасини топган. Шу ўринда Биринчи Президентимиз И. Каримов “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” маърузасида таъкидла­ганидек, “Бугун биз демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлака­тимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз юритар эканмиз, албатта, ахборот эркинлигини таъминламас­дан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикр ва ғояла­рини, содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, бу мақ­садларга эришиб бўлмаслигини ўзимизга яхши тасаввур этамиз”1.
Ўзбекистонда ахборотни тўплаш, жамлаш, қайта ишлаш, узатиш, фойдаланиш ва рухсат этилмаган танишувдан сақлаш, шунингдек, ахборот тизимларини, маълумотлар базалари ва банкларини, ахборотларни қайта ишлаш ва узатишнинг бошқа тизимларини яратиш, жорий этиш ҳамда бошқа муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида” (1993 й.)ги Қонунига мувофиқ белгиланади. Шунингдек, “Ахбо­рот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонун­нинг қабул қилиниши ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этди.
Давлат сирларини ошкор қилиш, сиёсий ва иқтисодий мустақилликка, давлатнинг мудофаа қудратига, давлат ва жамиятнинг бошқа ўта муҳим манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотларни тарқатиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги (1993 й.) Қонунида давлат сирлари тоифалари аниқланган ва улар ҳақидаги маълумотларни олиш ва тарқатиш тақиқланган.
Журналист аввало давлат сири нима эканлигини чуқур англаб олиши лозим.
Бу борада атоқли журналист Карим Баҳриевнинг мақолаларидан бирини шундай латифа билан бошлайди.
Сирлар тўғрисида шундай латифани тўқишибди. Фуқаронинг уйига келиб, суриштиришади: «Кечирасиз, тақсир, сиз шу ерда яшайсизми?» «Эҳ-ҳа, бу – давлат сири, биродар!» Яна сўрашади: «Билсак бўладими, нима ҳисобидан кун кўраяпсиз?» «Бу – тижорат сири!» «Яшаяпсизми ўзи?» - қизиқишибди одамлар. Фуқаро жавоб берибди: «Ҳа-я, ҳукуматимизнинг қўл остида яшаяпманми?! Тирикманми ўзи ҳануз?! Биласизми, бу – шифокорлик сири...» Бу сирларнинг бари ҳимоя қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳар бир шахснинг ҳар қандай ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини давлат сири ва бошқа сирларни асраш нуқтаи назаридангина чеклайди, дейди адиб. Худди шу меьёрдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» Қонуннинг 6-моддаси 1-қисмида оммавий ахборот воситасидан давлат сири ва бошқа сирларни ошкор қилишда фойдаланиш мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни давлат сирларини асраш масалаларини тартибга солади. Мазкур Қонунда давлат сирлари тушунчаси очиб берилади. Қонуннинг биринчи моддасида айтилишича: «Давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари ҳисобланади».
Қонуннинг 3-моддасига кўра, давлат сирлари давлат сири, ҳарбий сир ва хизмат сири сингари тоифаларга бўлинади. Ошкор этилиши республика ҳарбий-иқтисодий имкониятларининг сифат ҳолатига салбий таьсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотлар давлат сирини ташкил этади. Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги ва Қуролли Кучлари учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳарбий хусусиятга эга маълумотлар ҳарбий сирни ташкил этади. Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган фан, техника, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳасига доир маълумотлар хизмат сирини ташкил этади.
Қонуннинг 5-моддасида айтилишича: «Ахборотларни махфийлаштириш ва махфийликдан чиқариш ушбу Қонунга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган маълумотларнинг махфийлик даражасини аниқлаш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар Рўйхатига мувофиқ амалга оширилади».
Ҳаммага маълумки, қонун фақат ошкор этилганидан сўнг кучга киради, деган муқаррар бир қоида мавжуд. Фуқаро ҳаракатининг ноқонунийлигини била туриб (билиш имконига эга бўла туриб) содир этсагина, жазога тортилади. Шунинг учун ҳар қандай қонун ҳужжати чоп этилганидан сўнг кучга киради ва унинг ошкор этилганидан олдин содир этилган хатти-ҳаракатларга нисбатан қўлланилмайди. Ҳозиргача маълумотларнинг махфийлик даражасини аниқлаш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар Рўйхати сир сақланмоқда, яьни улар эьлон қилинган эмас, шунинг учун ҳеч ким давлат сирини ошкор этганликда айблангани ҳам йўқ ҳамда, табиийки, айбланиши ҳам мумкин эмас.
Мамлакатда ҳуқуқий давлатнинг мўътадил фаолият юритиши учун мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар ошкор этилиши лозим ва барча фуқароларга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларининг муҳаррирлари ҳамда журналистларига маълум бўлмоғи керак. Шундагина улар мазкур қонунчилик ҳужжатларини биладидар ва уларга риоя қиладилар ҳамда, қонунбузарликка йўл қўйсалар, жазоланадилар. Билмаган нарсага риоя қилиб бўлмайди-да, ахир. 
Мазкур Низом ва Рўйхатнинг ошкор этилиши ҳукуматни давлат сирларини сақлаш баҳонасида оммавий ахборот воситаларининг барча материалларини аввалдан цензура қилиш юкидан холос этади, чунки: «Ўзбекистон Республикасида цензурага йўл қўйилмайди. Журналистдан хабарлар ва материалларни олдиндан келишиб олишини, шунингдек, материал ёхуд хабарнинг матнини ўзгартиришни ёхуд уларни бутунлай нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» (Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» Қонунининг 4-моддаси). Бу - цензурадир, Конституцияга (67-модда), Қонунларга («Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» Қонуннинг 4-моддаси, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонуннинг 4-моддаси, «Ноширлик фаолияти тўғрисида» Қонуннинг 3-моддаси) ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамияти олдида қабул қилган халқаро мажбуриятларига зиддир, шунинг учун ноқонуний жиноий фаолият ҳисобланади.
Давлат сирларини сақлаш билан шуғулланувчи идоралар ўзларининг назорат функцияларини оммавий ахборот воситаси маҳсулоти чоп этилганидан, эфирга берилганидан сўнг ҳам амалга ошираверишлари ва айбдорларни жазолашлари мумкин.
Олдиндан келишиб олиниши ҳолатида журналистлар, ёзувчилар, олимлар – барча ижодкорлар жиноят қилмасдан туриб, жазоланмоқдалар, яьни қаламларини қимирлатганлари заҳоти назоратдан ўтказилган бўладилар, дейди К.Баҳриев.
Энди – давлат сирларини ошкор этганлик ёки ўзгага берганлик учун жазолаш борасида фикрлашсак.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида давлат сирларини ошкор қилиш ёки ўзгага бериш, яьни давлат сири, ҳарбий сир ёки хизмат сири ҳисобланган маълумотларнинг бу сирлар ишониб топширилган ёки хизмат ёхуд касб фаолияти юзасидан улардан хабардор бўлган шахс томонидан ошкор қилиниши учун жавобгарлик кўзда тутилган (162-модда).
Мазкур модда матнидан кўриниб турибдики, давлат сирини ошкор этиш ёки ўзгага бериш учун жавобгарликка мазкур сирлар билан хизмат ёки касб фаолияти билан боғлиқ ҳолда белгиланган тартибда таништирилган, ишониб топширилган шахслар тортилиши мумкин, яьни улар сирлардан хабардор бўлишдан олдин мазкур маълумотлар сир эканлиги, уларни маълум муддатга (беш йил, ўн йил ва ҳоказо) сир сақлаш зарурлиги, бу мажбурият улар мазкур лавозимдан, хизматдан бўшаб кетгандан сўнг ҳам сақланиши, уларнинг чет давлатларга чиқиши чекланиши тўғрисида огоҳлантириладилар ва ёзма тилхат берадилар. Ўзбекистон Респбликаси Жиноят кодексининг шарҳларида бунга аниқ тушунтириш берилган: «...шарҳланаётган жиноятнинг субьекти ўзларининг хизмат ёки касбий фаолият – соҳасига кўра давлат сирлари ишониб топширилган ёки хабардор шахслар бўлиши мумкин» ( «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳлар», Тошкент, «Адолат», 1997 йил, 201-бет). Журналистика – эркин фаолият туридир, давлат сирлари билан ишлайдиган соҳа эмас, оммавий ахборот воситаси – давлат идораси эмас, журналист ўзига чойхонадаги суҳбатдан ёки бозордаги гап-гаштакдан маълум бўлган «сир»ни ошкор қилгани учун жавобгарликка тортилмайди. Давлат ўз сирларини ишониб топширган, аммо уларни сақлай олмаган, журналистгача етиб келишига сабабчи бўлган шахс жавобгарликка тортилиши мумкин. Биламизки, Россияда хавфсизлик хизматлари икки журналистга (Г.Пасько ва А.Никитин) қарши жиноий иш очдилар (ва ютқаздилар). Бу журналистлар – журналистикага келишдан олдин Россия Ҳарбий денгиз флотининг офицерлари бўлганлар, демак, муайян ҳарбий сирлар уларга ишониб топширилган бўлиши мумкин, худди шу ҳолатгина уларга қарши иш қўзғаш имконини туғдирган.
Шундай қилиб, мазкур ҳолатда «давлат сирлари сақлаш» оммавий ахборот воситаларин материалларини аввалдан цензура қилиш учун бир баҳонадир, зеро журналистика давлат сирларини сақлаш мажбуриятини олган соҳа эмас, оммавий ахборот воситаларигача етган «сирлар»ни сақлаш имконсиздир. Цензура ҳақиқий давлат сирларини сақламайди, ахборотларни «тозалаш» билан шуғулланади. Агар цензура олиб ташлаган материалларга шунчаки кўз югуртирсак ҳам бунга ишонч ҳосил қиламиз. Коррупция, порахўрлик, экологик вазиятнинг оғирлашуви, камбағаллар ва бойлар ўртасидаги тафовутнинг ошиб бораётгани, ишсизлик ва ҳоказолар – бу маълумотлар «давлат сири» эмас. Агар бу маълумотлар давлат учун сир бўлса, аҳоли учун асло сир эмасдир.

Download 50.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling