Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети


-§ Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Оммавий ахборот воситалари тўғрисида


Download 50.09 Kb.
bet3/9
Sana09.06.2023
Hajmi50.09 Kb.
#1468328
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5377554429052462823

1-§ Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Оммавий ахборот воситалари тўғрисида
Ахборот манбалари Ахборот манбаси, одатда, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ( яъни, кенг оммага қизиқ ва керак бўлган) ахборотга эга бўлган шахс ёки ташувчидир. Журналистикада ахборот манбалари анъанавий (расмий манбалар, яъни ҳужжатлар, ОАВ материаллари, ҳукумат қарорлари, ҳаётнинг ўзи ва ҳ.к) ва ноанъанавий (“ишонч телефонлари”, ижтимоий соғломлаштириш марказлари, ахлатхоналар, макулатура, иккиламчи хомашё, шиша қабул қилиш, машина ювиш ва ёнилғи қуйиш шаҳобчалари, бозорлар ва ҳ.к.) га ажратилади. Контент (мазмун, тартиб, шакл) сифатига кўра манбалар уч тоифага бўлинади. Бирламчи манбалар – бу оригинал манбалар бўлиб, улар ахборотни изоҳламайди. Бу тадқиқот ҳисоботлари, прайс-варақлар, нутқ матнлари, электрон хабарлар, оригинал санъат асарлари, қўлёзмалар, фотосуратлар, кундаликлар, шахсий мактублар, оғзаки ҳикоя/интервью ёки дипломатик ҳужжатлар бўлиши мумкин. Аксарият ҳолатларда ва муайян вазиятларда имкон қадар бирламчи ахборот манбаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Иккиламчи манбалар сифатида ахборотни етказиб берувчилар майдонга чиқади. Бу ҳолатда ахборот ўзгариши, таҳлил қилиниши ёки умумлаштирилиши мумкин (масалан, илмий китоблар, журналлар, танқидий таҳлил ёки маълумотлар талқини). Фойдаланишга тавсия этиладиган бирламчи манбалар иккиламчи манбаларга нисбатан ҳар доим ҳам ўзида нуфузли ёки холис ахборотни мужассам этмайди. Ахборотни субъектив баҳолаш ҳолатларини текширилган иккиламчи манбалардан фойдаланиб 16 бартараф этиш мумкин. Иккиламчи манба муайян соҳа ёки муайян вазиятдан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин. Учламчи манбалар – бу ташкил этилган ва ўзида бирламчи ҳамда иккиламчи манбалардаги ахборотни қайта ишлаб, ўзида мужассамлаган (масалан, рефератлар, библиография, турли қўлланмалар, энциклопедиялар, кўрсаткичлар, хронологик жадваллар, маълумотлар базаси ва ҳ.к.) манбалардир.
Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.

Download 50.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling