3.8-жадвал
Ўргимчаккана билан зарарланган олма боғларида ҳосилдорликнинг камайиши.
(Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Юсупов Абдуманноп» ф/х.)
Кузатув ўтказилган йиллар
|
Зарарланиш даражаси, %
|
Ўртача 1 га дан олинган ҳосил, ц/га
|
Ўртача 1 йиллик новда узунлиги, см
|
Кузатув йилида
|
2020 йилга нисбатан камайиши
|
Кузатув йилида
|
2020 йилга нисбатан камайиши
|
2020
|
12,2
|
105,2
|
-
|
28,8
|
-
|
2021
|
14,6
|
87,2
|
-18
|
26,6
|
-2,2
|
Нок боғлари агробиоценозида боғ ўргимчакканалари сонини камайтирувчи 10 дан ортиқ турдаги табиий кушандалар мавжуд.
Булар орасида қуйидагилари айниқса аҳамиятлидир: стеторус қўнғизи (Stetorus punctillum Ws.), антокорис қандаласи (Anthocoris sp.), канахўр трипс (Haplotrips alpester Riss.), оддий олтинкўз (Chrysopa carnea Steph.), йиртқич каналар-фитосейидлардир (Phytoseiulus corniger Woinst.).
Тадқиқотлар натижасида кимёвий препаратларнинг (инсектоакарицидлар) боғ агробиоценозидаги табиий энтомофагларга салбий таъсир қилиши кузатилган. Қуйидаги жадвалда тажриба натижалари келтирилган (3.9-жадвалга қаранг).
Жадвалдан кўриниб турганидек, назорат вариантида акарифаглар ва ўсимликхўр каналарнинг нисбати назорат вариантдаги дарахт баргларида 1:310,0, 1:141,3, ҳамда 1:97,0 бўлди. Яъни, барча вариантларда кушандаларнинг зичлиги ўргимчакканаларни иқтисодий безарар даражагача пасайтиришга қодир эмас нисбатда бўлди. Шунинг учун, албатта бирорта самарали акарацид ишлатишга эҳтиёж бор эди.
Жадвалдан хулоса қилиб айтганимизда, кимёвий препаратлар фитофаг каналарнинг сонини камайтириши билан бирга уларнинг табиий кушандаларини ҳам нобуд қилади. Бунда ўргимчаккана популяцияларининг ишловдан кейин тикланиши кушандалардан тезроқ амалга ошади. Акарифаглар одатда каналар сонини хўжалик учун безарар даражага олиб кела олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |