Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги
-§. Нок боғлари биоценозида мавжуд табиий кушандалар ва уларнинг аҳамияти
Download 0.96 Mb.
|
СУННАТ 25 йенги
3.3-§. Нок боғлари биоценозида мавжуд табиий кушандалар ва уларнинг аҳамияти
Нок боғларининг биоценозида учровчи табиий кушандалар уларнинг зараркунандалар сонини камайтиришдаги аҳамиятини ўрганиш нок боғларни ҳимоя қилишнинг илмий асосланган уйғунлашган кураш тизимини ишлаб чиқишда алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишдир. Табиий кушандаларнинг зараркунандалар сонини камайтиришдаги аҳамиятини ўрганган кўплаб муаллифлар кимёвий ишлов берилмаган майдонларда энтомофагларнинг ҳосилни сақлаб қолишда салмоқли ўрин тутишини таъқидлаб ўтади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, энтомофаглар зараркунандаларнинг сонини 94,0% гача камайтириши мумкин. Тадқиқот олиб борган йиллари (2021 й.) биз мунтазам равишда табиий кушандаларнинг ва бошқа бўғиноёқли ҳайвонларнинг зараркунандалар сонини камайтиришдаги аҳамиятини ҳисобга олиб бордик. Ҳашаротларни йиғиб олиш тажриба майдонларидан ва бошқа кузатувдаги далалардан бутун мавсум давомида бажарилди. Тадқиқотларимизда энтомофагларнинг тур таркибини ўрганишда икки хил усулдан фойдаланилди: -дарахтдан пробиркаларга териб олинган зараркунандаларнинг тухум ва ғумбакларини лабораторияда боқиб, улардан текинхўр энтомофагларни чиқариб олиш; -бевосита дарахт танасидаги йиртқич энтомофагларни ҳисобга олиш ва йиғиш. Табиий кушандаларнинг тур таркибини аниқлаш учун Тошкент вилоятининг турли ҳудудларидан йиғиб келинган намуналардан чиқариб олинган паразитлар ва йиғилган йиртқичлар формалин ва 70% ли спирт ва 4% глицерин аралашмасидан иборат фиксаторларда ҳамда пахтали ёстиқчаларда фиксация қилиниб сақлаб қўйилди. Тадқиқотлар давомида қишки диапаузага кетган зараркунандаларнинг физиологик ҳолати ва уларнинг текинхўр энтомофаглар билан зарарланиши ўрганилди. Тажрибаларимиз кўрсатишича, қишки диапаузага кетган зараркунандаларнинг 9,7-29,3% паразит кушандалар билан зарарланиши аниқланди. Кейинги йиғилган материалларда эса зараркунанданинг паразитлар билан зарарланиш фоизи ўзгариб бориши кузатилди. Кузатувларимиз натижаларининг кўрсатишича нок боғларнинг сўрувчи зараркунандалардан: ширалар, қалқондорлар ва ўргимчаккана-ларнинг тухум, личинка ва етук зотларини Aphidius ervi Halid., Praon volucta Halid., Nabis, Orius niger ва Anthocoris sp. каби қандалалар фаол нобуд қилади. Айниқса антокорис қандадалари эрта баҳорда зараркунандалардан олдин қишки диапаузадан чиқиб, уларнинг қишлаб ётган тухум, личинкалари ва етук зотларини йўқотади. 3.12-жадвалда нок боғлари табиий кушандаларининг номлари келтирилган. Бу жадвалдан кўриниб турибдики, нок боғларида сўрувчи зараркунандалар билан паразит афидофаглар, канахўр трипслар, бир неча турдаги олтинкўз (Chrysopidae) личинкалари ва хонқизининг етук зоти ва личинкалари, йиртқич қандалалар, визилдоқ қўнғизлар ва йиртқич ўргимчаклар озиқланиб улар сонининг камайишида муҳим ўрин тутади. Тадқиқотларимиз давомида сўрувчи зараркунандаларни нобуд қилиб яшовчи табиий кушандаларнинг Тошкент вилояти шароитида 14 тури учраши қайд этилди. Тадқиқотларимиз давомида маълум бўлишича, Тошкент вилояти шароитида турли оилага мансуб энтомофаглар учрайди. Улар нок боғларида сўрувчи зараркунандалар сонини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling