Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги


-жадвал Тошкент-Обсерватория метеостанцияси маълумотлари бўйича метеорологик маълумотлар (2021-2022 йй.)


Download 0.96 Mb.
bet9/17
Sana22.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1650126
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
СУННАТ 25 йенги

2.1-жадвал
Тошкент-Обсерватория метеостанцияси маълумотлари бўйича метеорологик маълумотлар (2021-2022 йй.)

Ўртача ҳаво ҳарорати, 0С

Йил

Ойлар

Йиллик

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII




2021

6,3

8,1

13,6

16,0

22,3

27,2

28,8

27,9

24,1

11,9

6,0

5,4

16,5

2022

2,7

2,8

8,4

15,1

24,1

27,2

29,7

26,7

21,6

15,6

10,5

2,5

15,6



2.2-жадвал

Тупроқ юзасидаги ўртача ҳарорат, 0С

Йил

Ойлар

Йиллик

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII




2021

3

6

14

18

26

33

37

35

28

12

3

2

18,1

2022

1

1

9

17

29

35

38

34

26

15

8

1

17,8



2.3-жадвал

Ўртача ёғингарчилик миқдори (мм)

Йил

Ойлар

Йиллик

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII




2021

78,9

1,2

90,3

53,1

44,4

15,0

2,1

3,2

4,4

43,2

54,2

89,7

479,7

2022

62,4

118,2

59,4

36,6

51,1

3,0

0,4

1,3

11,0

10,2

36,0

41,8

431,4

Мавсумда Тошкент-Обсерватория метеостанцияси маълумотига кўра ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 2021 йилда 16,5 0С ва 2022 йилда 15,6 0С ни, энг паст ҳарорат эса 2021 йилда +6,3 0С ва 2022 йилда эса +2,7 0С ни ташкил қилди.
Тупроқнинг энг юзасидаги ўртача йиллик ҳарорати эса 2021 йилда 18,1 0С ва 2022 йилда эса минус 17,8 0С гача етганлиги кузатилди.
Ёғингарчилик миқдори эса 2021-2022 йилларга нисбатан кўп бўлди. Йил давомида ёғингарчилик миқдори 2021 йилда эса 479,7 мм. ва 2022 йилда 431,4 мм. гача етди.
Типик бўз тупроқлар механик таркибига кўра ўрта қумоқли тупроқлар тоифасига мансубдир. Чотқол олди туманларида типик бўз тупроқларда суғоришлар қадимда суст ривожланган. Шу боис, қадимдан суғориладиган типик бўз тупроқлар майдони бу ерда кўп эмас, аммо янгидан суғорилаётган типик бўз тупроқлар кенг тарқалган.
2.2-§. Тадқиқотлар ўтказиш услублари ва материаллари
Тадқиқотларимиз Тошкент вилоятининг мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида олиб борилди. Бу хўжаликларни нок боғларидаги дарахтлар 10-15 йил давомида ўсиб ривожланганлиги сабабли, зараркунандаларнинг турғун тур таркиби шаклланиб бўлган.
Тадқиқотларни бажариш жараёнида олдимизга қўйган вазифанинг асосий объекти сифатида уруғ мевали боғларнинг сўрувчи зараркунандалари ҳамда уларнинг паразит ва йиртқичлари танланди.
Нок боғлари зараркунандаларининг ривожланиши лаборатория ва табиий шароитларда кузатиб борилди. Бунинг учун кузда қишловга кетган зараркунандаларни боғлардан йиғиб келиб, уларни 0,5 литрли шиша банка-ларга ва табиий шароитда очиқ далалардаги 150 х 80 см. ўлчамли садокларда мунтазам кузатиб борилди. Натижада зараркунанданинг қишловдан чиқиши муддатлари, зарар келтирувчи фазаларининг боғларда пайдо бўлиш вақти, кўпайиши ва бошқа хусусиятлари аниқланди [3; 47-62-б, 21; 147-б.].
Зараркунандалар ва уларнинг табиий кушандаларини ҳисобга олиш ишлари умум қабул қилинган услублар асосида бажарилди. Уларнинг ривожланиш фенологияси мавсум давомида эрта баҳордан то кеч кузгача ўрганиб борилди. Ҳар бир тажрибани ўтказиш учун 1 га. майдондан ҳар сафар 10 та бир текис ўсган дарахтни танлаб, улардаги зараркунандаларни кузатиш орқали ўтказилди [56; 398-б.].
Табиий кушандаларнинг турлари интернет маълумотлари, атласлар, зоолог мутахассислар ва аниқлагичлари ёрдамида аниқланди [4; 95-104-б, 6; 80-421-б, 7; 356-621-б, 8; 205-846-б, 9; 57-295-б, 18; 5-269-б, 131; 160-б.].
Нок боғларида ҳосилнинг қанча фоизи нобуд бўлишини ўрганиш учун таклиф қилинган усул ва формуладан фойдаланилди: [14; 48-49-б.].
А - В
П = ------------- х 100
А
бу ерда: П-йўқотилган ҳосил миқдори;
А-зарарланмаган ўсимликнинг ўртача ҳосили;
В-зарарланган ўсимликнинг ўртача ҳосили.
Назорат (зарарланмаган) вариантида дарахтлар кимёвий ишлов орқали тозаланиб турилди.
Зараркунандаларнинг йиртқич энтомофаглари тур таркибини ўрганиш учун 0,5 литрли шиша банкалардан фойдаланиб тутқичлар ясалди. Бунинг учун шиша банкаларни устини полиэтилен плёнкалардан ясалган воронкалар билан ёпилди. Бунинг сабаби шиша баллонга тушган йиртқич ҳашарот-ларнинг қайта учиб чиқишини олдини олиш ва уларни турли зоофаглардан ҳимоя қилиш эди. Шу билан бирга барча тажриба участкаларида йиртқич ҳашаротларни йиғиб, уларнинг тур таркиби ўрганилди.
Табиий кушандаларни тутиш учун ўрнатилган тутқичлар тажриба участкаларда 2 диагонал бўйича бир-биридан 10 метр масофада ва дарахт танасидан 20-40 см. узоқликда ўрнатилди.
Кузатув ишлари ҳар беш кунда олиб борилди. Тутқичларга тушган ҳашаротларни уларнинг тур таркибини аниқлаш учун фиксация қилиб олиб қўйилди [5; 30-63-б, 13; 134-б, 28; 40-45-б, 30; 16-б.].
Йиғилган намуналарни лаборатория шароитида етук зотлик ҳолигача тарбиялаш ишлари Петри ликобчаларида ва 0,5-1,0 литрлик шиша банкаларда олиб борилди. Йиғилган биомаҳсулотлар санаб чиқилиб, садоқларга жойлаштирилди ва уларнинг кейинги ривожланишини кузатиш учун сақлаб қўйилди.
Нок боғларининг зараркунандаларига қарши янги кимёвий ва биологик ҳимоя воситаларини синовдан ўтказишда «Инсектицид, акарицид, биологик фаол моддалар ва фунгицидларни синовдан ўтказиш тўғрисида услубий қўлланмалар» дан фойдаланиб бажарилди [12; 115-б, 16; 103-б.]. Синовдан ўтказилган барча кимёвий препаратларнинг биологик самарадорлигини аниқлаш умумқабул қилинган услуб асосида олиб борилди [10; 142-б, 11; 16-20-б.].
Нок боғларининг сўрувчи зараркунандалар билан зарарланиш даражасини аниқлаш учун зараркунандаларни ҳисобга олишнинг 5 балли шкаласидан фойдаланилди.
1-балл: дарахтнинг мева, барг ва новдалари 5-10% зарарланган;
2-балл: дарахтнинг мева, барг ва новдалари 11-25% зарарланган;
3-балл: дарахтнинг мева, барг ва новдалари 26-50% зарарланган;
4-балл: дарахтнинг мева, барг ва новдалари 51-75% зарарланган;
5- балл: дарахтнинг мева, барг ва новдалари 76-100% зарарланган.
Инсектицидларнинг биологик самарадорлигини аниқ учун Аbbot [31; 265-267-б.] формуласидан фойдаланилди:
Ав-Ва
Б = ---------------- х 100
Ав
Б-биологик самарадорлик, %
А-тажриба вариантида ишлов берилгунча бўлган зараркунанда сони;
а-ўша далада ишлов берилгандан кейинги кунларда кузатилган зараркунанда сони;
В-назорат (дори сепилмаган) участкасида ишлов берилгунга қадар зараркунанданинг сони (зичлиги);
в-назорат вариантида, кейинги кунларда кузатилган зараркунанда сони.
Иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш учун эса қабул қилинган услублар асосида бажарилди [26; 46-86-б, 29; 7-27-б, 56; 398-б, 143; 27-б.].
Бу усулнинг қулайлиги шундаки, бунда ишлаб чиқариш шароитида солиштириб ўрганиш учун алоҳида вариантлар талаб қилинмайди. Зараркунандаларнинг сонини билган ҳолда йиллик иқтисодий самарадорлик йиғиндисини ва зараркунандаларнинг келтирадиган зарарини формулалар ёрдамида ҳисоблаб чиқариш мумкин.
1. Зараркунандаларнинг умумий иқтисодий аҳамиятга эга бўлган сони индексини аниқлаш қуйидаги формула бўйича аниқланади:
А1 А2 Аn
Ич = ------+------+……+ ----- (1)
П1 П2 Пn
Бу ерда-Ич -зараркунандаларнинг иқтисодий аҳамиятли сони индекси;
А-ҳар бир зараркунанданинг кузатувда аниқланган ҳақиқий сони;
П-ҳар бир зараркунанданинг иқтисодий зарар миқдор мезони.
2. Йўқотиладиган ҳосил миқдорини аниқлаш эса қуйидаги формуладан фойдаланиб чиқарилади:
100
Пм = 2 ------- Ич х К (2)
Уф
Бу ерда-Пм-йўқотилган ҳосил миқдори (%);
100
2 ------- - келтириладиган иқтисодий зарар катталиги
Уф -(йиғиб олинган умумий ҳосилга нисбатан % ҳисобида);
Уф-умумий ҳосил;
К-ҳосилдорликнинг пасайиши ва деформацияси орасидаги боғлиқлик коэффициенти.
Сўрувчи зараркунандалар учун эса “К” коэффициент (ўзгармас сон) К = 0,5 га тенг.
Зараркунандаларга қарши кураш учун сарфланадиган ҳар бир сўмнинг ўзини қоплашини аниқлаш қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Дп х100
Оз = ------------ (3)
Зб + Зп
Бу ерда-Оз-сарфланган маблағнинг ўзини қоплаши;
Дп-қўшимча олинган ҳосил нархи;
Зб-ўсимликларни ҳимоя қилишга сарфланган харажатлар;
Зп-қўшимча олинган ҳосил учун сарфланган харажатлар.
Олинган маълумотларнинг математик ишлови дисперсион таҳлил услуби ҳамда алоҳида ҳолатларда «ўртача хатоликни» ҳисобга олувчи касрий усул асосида амалга оширилди ҳамда математик ва статистик ишлов услублари ёрдамида бажарилди [27; 115-б, 89; 320-б.]. Вариантлар ўртасидаги энг кичик фарқ Б.А.Доспехов томонидан тузилган услуб асосида ҳисобланди ва компьютерда қайта тасдиқланди [15; 312-б.].III-боб. ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling