Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги


Тадқиқот натижасида кутилаётган илмий янгиликлар қуйидагилардан иборат


Download 0.96 Mb.
bet5/17
Sana22.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1650126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
СУННАТ 25 йенги

Тадқиқот натижасида кутилаётган илмий янгиликлар қуйидагилардан иборат.
Антропоген омиллар таъсири ҳамда иқлим ўзгариши натижасида нок агробиоценозида содир бўлган энтомологик ўзгариш аниқланиб, унинг оқибатларига баҳо берилади.
Республикамиз шароитида учрайдиган ширинчаларнинг турлари аниқланади;
Нок ширинчасининг биоэкологик хусусияти, тарқалиш ареали, зичлиги ва келтирадиган зарари аниқланади.
Нок ширинчасининг фенологияси ўрганилади ҳамда табиий энтомофагларининг тур-таркиби ва уларнинг нок ширинчаси миқдорини бошқаришдаги ахамияти ўрганилади.
Агротехник тадбирлар, биологик ҳамда кимёвий воситаларни нок ширинчасига қарши қўллашнинг қўлай муддат ва меъёрлари белгиланади.
Нок ширинчасига қарши юқори самара берувчи инсектицидларни қўллаш ва уларнинг хўжалик, биологик ҳамда иқтисодий самарадорлиги бахоланади.
Нок ширинчасига қарши уйғунлашган кураш тизими ишаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари. Уруғ мевали боғларида 8 оилага мансуб 15 турдаги сўрувчи зараркунандалар асосан олма ва нок дарахтларида, фақат 4 тури эса беҳи дарахтларида аниқланган. Бу зараркунандаларнинг орасида бинафша рангли қалқондор (Parlatoria oleae Colv), қизил қон шираси (Eriosoma lanigerum Hausm.), нок қандаласи (Stephanitis pyri F.), боғ ўргимчакканаси (Schizotetranychus pruni) ва қизил дўлана канаси (Amphytetranychus viennensis Zacher) асосий доминант тур зараркунандалар эканлиги ва табиий кушандалардан 14 тури кўп учраши аниқланди.
Нок дарахтларда учрайдиган сўрувчи зараркунандаларнинг тур таркиби, тарқалиш ареали, зарари, биологияси, биотик занжири, симбиотик муносабатлари ва зараркунандалар сонини камайтиришда илмий асосланган уйғунлашган кураш тизими асосида зараркунандаларга қарши самарали кураш чоралари белгиланди.
Нок боғларнинг сўрувчи зараркунандаларига қарши биологик препаратлари қўлланилганда 85,5-92,4% гача биологик самарадорликка эришилди.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Диссертацияда республикамизда ва хорижий давлатларда ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари таҳлил қилинганлиги уларнинг лаборотория ва дала тажрибаларининг услубий жиҳатдан тўғрилиги ва апробация комиссияси томонидан ижобий баҳолангани, олинган маълумотлар статистик таҳлил қилинганлиги, соҳа бўйича олимларнинг услубларидан фойдаланилганлиги ва олинган назарий натижаларнинг тажриба маълумотлари билан мос келганлиги, тўпланган хулоса ва натижалар мутахассислар томонидан маъқулланганлиги, амалиётга жорий этилганлиги, Республика ва халқаро миқёсдаги илмий конференцияларда муҳокама этилгани, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган илмий нашрларда чоп этилганлиги унинг ишончлилигини кўрсатади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling