Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги


Download 0.96 Mb.
bet4/17
Sana22.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1650126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
СУННАТ 25 йенги

Тадқиқотнинг мақсади. Нок ширинчасининг биоэкологик хусусиятлари, зарари ҳамда табиий кушандаларини ўрганиш асосида уларнинг сонини бошқаришнинг усул ва воситаларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти. Нок ширинчаси ва уларнинг табиий кушандалари.
Тадқиқотнинг предмети. Уруғ мевали боғларни нок ширинчасидан ҳимоя қилишда илмий асосланган агротехник, кимёвий ва биологик воситалар.


Тадқиқотнинг вазифалари:
Тошкент вилояти шароитида нок ширинчасининг турлари, биоэкологик хусусиятлари ва зарар келтириш даражасини аниқлаш;
нок ширинчасининг табиий кушандалари, уларнинг тур таркиби, зараркунандалар сонини камайтиришдаги аҳамиятини аниқлаш;
нок ширинчасининг сонини камайтиришда агротехник чора-тадбирларни ўрнини белгилаш ва замонавий кимёвий препаратларнинг фитофаглар ва уларнинг табиий кушандаларига таъсирини аниқлаш;
нок ширинчасининг ҳимоя қилиш учун қўлланилган тадбирларнинг биологик, хўжалик ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш;
барча ҳимоя чора тадбирларини қўллаган ҳолда такомиллашган ҳимоя қилиш тизимини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотлар умумий энтомология ҳамда қишлоқ хўжалик энтомологиясида кенг фойдаланиладиган усул ва услублар ёрдамида бажарилади. Зараркунандаларнинг турлари Г.Я.Бей-Биенко, Л.А.Копанева аниқлагичлари ёрдамида; зараркунандаларнинг зичлиги, учраши, доминантларини аниқлашда К.Фасулати услублари; фойдали ҳашаротлар сони Б.Н.Адашкевич ва Х.Р.Мирзаалиеванинг услублари асосида бажарилади.
Нок ширинчасига қарши самарали инсектицидлар синаб самарасини аниқлаш. Бунинг учун дала тажрибалари қўйилади. Тажрибалар Ш.Т.Хўжаев тахрири остида чоп этилган Давлат кимё комиссиясининг Услубий кўрсатмалари (2004) асосида ўтказилади. Ҳар бир тажрибадан қуйидаги вариантлар албатта жой олади.
1. Синовдаги препаратлар.
2. Андоза таққослаш учун.
3. Назорат – зараркунанданинг табиий ривожланиши.
Олинган натижаларга статистик ишлов берилади (Доспехов, 1979). Жадвалларнинг энг кичик фарқи (ЭКФ05) аниқланади. Тажрибалар камида 3 қайтаришда, 2-3 та жойда ҳамда агротоксикологик талабларга риоя қилган ҳолда бажарилади.
Лаборатория ва дала тажрибаларида биологик самарадорлик назорат вариантини инобатга олган ҳолда Аbbot (1925) формуласига мувофиқ аниқланади:
Мазкур формулага изоҳ шундаки, назоратда зараракунандаларнинг табиий нобуд бўлиши 30% дан ортиб кетганида тажриба тўхтатилади.
Ав-Ва
Б = ---------------- х 100
Ав
Б-биологик самарадорлик, %
А-тажриба вариантида ишлов берилгунча бўлган зараркунанда сони;
а-ўша далада ишлов берилгандан кейинги кунларда кузатилган зараркунанда сони;
В-назорат (дори сепилмаган) участкасида ишлов берилгунга қадар зараркунанданинг сони (зичлиги);
в-назорат вариантида, кейинги кунларда кузатилган зараркунанда сони.
Иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш учун эса қабул қилинган услублар асосида бажарилди.
Мазкур формулага изоҳ шундаки, назоратда зараракунандаларнинг табиий нобуд бўлиши 30% дан ортиб кетганида тажриба тўхтатилади.
Алоҳида ҳолатларда «ўртача хатоликни» ҳисобга олувчи касрий усул қўлланилди. Вариантлар орасидаги энг кичик фарқ Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг «Мониторинг ва ахборот технологияларини қўллаш» бўлимида яратилган компьютер дастури ёрдамида аниқланади. Қўлланилган усулларнинг иқтисодий самарадорлиги А.Ф.Ченкин услуби асосида ҳисобланади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling