Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги
-§. Нок боғларининг сўрувчи зараркунандаларига қарши кураш
Download 0.96 Mb.
|
СУННАТ 25 йенги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 82; 351-354-б, 91; 38-40-б
- 96; 49-50-б, 98; 16-112-б, 114; 40-б, 115; 32-б, 121; 16-17-б
1.2-§. Нок боғларининг сўрувчи зараркунандаларига қарши кураш
Инсон саломатлиги учун мева ва сабзавот экинларидан олинадиган ҳосил жуда қимматли эканлиги азалдан маълум. Шунинг учун ҳам мевали боғлардан олинадиган ҳосилни зараркунандалардан ҳимоя қилишга 20 аср бошларидан алоҳида эътибор қаратиб келинган. Бу йўналишда дастлаб бир қанча муаллифлар мевали боғларда турли зараркунандаларнинг биологияси ва уларга қарши кураш, ҳамда уларнинг табиий кушандаларига оид изланишлар олиб боришган. XX-асрнинг 70-йилларигача кўпчилик тадқиқотчилар ўз изланишларида зараркунандаларга қарши турли хил кимёвий препаратларнинг самараси юқори бўлиши тўғрисида ёзишган. Боғларни ҳимоя қилишнинг барча усуллари, шу жумладан кимёвий ҳимоя ҳам, прогрессив ва замонавий боғларни уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимига киритилади. Бу усул қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш учун кимёвий ҳимоя воситаларини (инсектицид, акарицид, инсектоакарицидлар ва бошқалар) қўллашни назарда тутади. Нок дарахтларида тўпланувчи ҳашарот ва каналарнинг зарарли турлари жуда ҳам хилма-хиллиги туфайли, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилишда қўлланиладиган воситаларнинг рўйхати ҳам жуда кенгдир. Сўрувчи зараркунандалар тез ва кўп миқдорда кўпайганда уларга қарши биологик усулда кураш олиб бориш имконияти бўлмайди. Шунинг учун ҳам бу вақтларда инсектицидлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Улар орасида танлаб таъсир қилувчи препаратлар муҳим аҳамиятга эга. Кўпчилик олимларнинг таъкидлашича пиретроидлар фосфорорганик ва хлорорганик препаратларга қараганда фойдали энтомофаунага камроқ таъсир қилади. Шунинг учун ҳам ўсимликларни уйғунлашган кураш тизимида ҳимоя қилишда нисбатан қулай бўлган препаратлардан фойдаланилади. Шираларнинг серпуштлилиги, кўп авлод бериши ва улар танасидаги ферментларнинг ўзгарувчанлиги инсектицидларга чидамлилигининг тез шаклланишига сабаб бўлади [75; 128-138-б, 77; 132-б, 92; 19-22-б, 95; 353-356-б.]. Кўпгина зараркунандалар, айниқса тангачақанотлиларга нисбатан синтетик пиретроидларнинг биологик фаоллиги бошқа кимёвий гуруҳ инсектицидларга нисбатан икки, синергистлар билан биргаликда эса 3-4 марта юқоридир, аммо бир вақтнинг ўзида инсон, иссиққонли жониворлар ва умуман атроф-муҳит учун бошқа инсектицидларга нисбатан камроқ хавфлилиги билан ажралиб туради [90; 12-34-б, 136; 123-130-б, 143; 13-17-б, 148; 276-277-б.]. Пиретроидлар ўсимлик пиретринларининг синтетик аналоглари бўлиб, юқори инсектицидлик фаоллигига эга ҳисобланади ва тезда фалажловчи таъсир кўрсатади. Бироқ илк бор синтез қилинган пиретрин бирикмалар жуда қимматлиги ва қуёш нурлари таъсирида фаоллигини тез йўқотиши сабабли кам қўлланилган [72; 3-18-б.]. Синтетик пиретроидларнинг икки типи мавжуд, ҳар иккаласида ҳам бўғиноёқли ҳайвонларнинг марказий асаб тизими ҳужайралари мембраналаридаги натрий каналларига таъсир кўрсатади [63; 22-б.]. Пиретроидлар иссиққонлилар учун нисбатан хавфсиз, чунки уларнинг айримлари санитария-гигиена таснифи бўйича кам заҳарли бирикмалар гуруҳига мансуб ҳисобланади, шу боис улар ҳозирги кунда бутун дунёда мевали, манзарали дарахтлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандаларига қарши курашиш воситаси сифатида кенг қўлланилмоқда [143; 13-17-б.]. Боғларга жадал кимёвий ишлов берилар экан, бунга боғлиқ равишда пестицидларга чидамли популяцияларнинг танлаб олиниши содир бўлади. Зараркунандалар орасида бир мавсумда кўплаб бўғин (генерация) берадиган турлар сўрувчи ҳашаротлар ва каналар тезроқ чидамли бўла бошлайди [44; 29-31-б, 46; 56-58-б, 69; 21-б, 74; 26-29-б, 80; 7-29-б, 109; 170-178-б, 116; 54-б.]. Нок дарахтларининг тури ва ёши ҳамда боғдорчиликнинг минтақавий хусусиятлари боғларнинг фаунаси билан белгиланади. Ниҳол экилиши билан уруғ мевали боғларнинг энтомофаунаси ривожлана боради. Боғ барпо қилинган дастлабки йилларда авваллари шу жойда қишлоқ хўжалик экинларида яшаган ҳаммахўр зараркунандалар энг аҳамиятли ҳисобланади [84; 32-34-б, 134; 93-125-б, 142; 13-31-б.]. Ҳар бир агробиоценозда йиртқич ва текинхўр (паразит) ҳашаротлар ҳамда каналарнинг мавжуд бўлиши зарарли энтомофауна-фитофаглар билан фойдали энтомофаглар ўртасида мувозанатни вужудга келтирувчи озуқа занжирини пайдо қилади. Фойдали энтомофаунанинг хилма-хиллиги зараркунандаларнинг оммавий ривожланиб кетишини олдини олади. Ҳозирги вақтда минглаб турдаги энтомофаг ва акарифаглар маълум. Улар табиатда ўзининг хўжайинлари учрайдиган ҳамма жойда топиш мумкин [70; 8-11-б, 82; 351-354-б, 91; 38-40-б, 94; 4-13-б, 99; 52-56, 107; 25-б, 131; 160-б.]. Қишлоқ хўжалиги экинларидан табиий экологик тоза маҳсулотлар етиштириш мақсадида зараркунандаларга қарши атроф муҳитни кам ифлослантирувчи кураш чора тадбирларини ишлаб чиқиш, айниқса мевали боғлар биоценозида табиий энтомофагларнинг фаоллигини ошириш устида олимлар кўп изланишлар олиб боришган [104; 38-39-б, 118; 371-373-б, 120; 4-9-б, 121; 16-17-б.]. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда мевали боғларни зарарли организмлардан атроф-муҳитга таъсири кам, экологик хавфсиз уйғунлашган кураш тизимида ҳимоя қилиш усулига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу усул таркибига бир неча тадбирлар: агротехник, биологик, кимёвий, физик ва механик кураш усулларини ўз ичига олади [57; 20-23-б, 58; 34-б, 96; 49-50-б, 98; 16-112-б, 114; 40-б, 115; 32-б, 121; 16-17-б, 137; 292-341-б, 156; 124-126-б.]. Ўсимликларни уйғунлашган кураш тизимида ҳимоя қилишда фойдали ва зарарли организмларни табиий шароитда агробиоценоздаги нисбатини ҳисобга олиш зарур. Агар зараркунандалар сони иқтисодий зарар мезонидан юқори бўлса, демак бу майдонда фойдали ҳашаротлар самараси етарли эмас ва кимёвий ёки тавсия этилган биологик препаратларнинг бирортаси билан ишлов бериш зарур [111; 42-43-б.]. Тожикистон шароитида мевали боғлар зараркунандалари сонини камайтиришда 13 турдан ортиқ энтомофаглар алоҳида аҳамиятга эга. Муаллифнинг айтишича, бу кушандалар (Ихневмонидлар, Браконидлар, Халцидлар ва Йиртқич пашшалар) зараркунандалар қуртларини 12,4% гача камайтириши мумкин [52; 39-б.]. Тадқиқотчилар мевали боғларга зараркунандаларнинг бир неча турлари зарар келтиришини ва уларнинг сонини камайтирувчи текинхўр ҳамда йиртқич табиий кушандалар учрашини қайд қилганлар [64; 313-325-б, [87; 52-53-б, 93; 18-24-б, 101; 17-19-б, 113;18-б.]. Бир қатор олимлар Марказий Осиё шароитида уруғ мевали дарахтларга зарар етказадиган ҳашаротларни нобуд қиладиган табиий кушандалар ҳақида ахборот беришган [38; 159-б, 125; 121-125-б, 131; 160-б, 133; 20-21-б.]. Улар келтирган маълумотларда браконидлар (Braconidae) ва ихнеумонидлар (Ichneumonidae) нинг кўплаб турлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Нок боғлари зараркунандаларига қарши лабораторияларда кўпайтирилган энтомофагларни қўллаш тўғрисида адабиётларнинг таҳлили инсонларнинг бу муаммони ҳал қилиш учун аралашишлари мақсадга мувофиқ эканлигини тасдиқлайди [150; 32-б.]. Нок боғлари агробиоценозида шираларнинг билан озиқланиб уларга қирғин келтирувчи бир қанча кушанда турлари мавжуд. Жумладан, олтинкўзлар, йиртқич галлицалар, кокцинеллидлар, сирфид пашшалари, шираларни фаол йўқотувчи паразит афидиидлардир [24; 328-б, 122; 18-б.], 138; 5-9-б, 141; 148-200]. М. Ахмедов ва бошқаларнинг [40; 33-35-б.] таъкидлашича, Ўзбекистон шароитида шираларни журчалка пашшаларининг 10 дан ортиқ тури, олтинкўзларнинг 11 тури, хонқизининг 30 дан ортиқ тури, сирфид пашшалари, йиртқич канахўр трипслар, қандалалар, галлица пашшалари ва бошқа фойдали ҳашарот турлари нобуд қилади. Бу маълумотларни бошқа муаллифлар ҳам тасдиқлаб энтомофагларнинг қуйи ривожланиш ҳарорати 11,6-13,5 0С эканлигини ва улар табиатда зараркунандалардан 10-25 кун кейин пайдо бўлишини кўрсатиб ўтганлар [86; 44-б, 210; 488-496-б.]. Хонқизининг далада пайдо бўлиши ўсимликларнинг 5-7 % қисми ширалар билан зарарланганда, сирфид пашшалари эса экин майдонларида ширалар ўчоғи пайдо бўлиши билан учрашини муаллиф илмий ишларида кўрсатиб ўтган [59; 73-75-б.]. Бир қанча олимларнинг кузатишларига қараганда шираларнинг зарарини камайтиришда йирқичлардан етти нуқтали ва ўзгарувчан хонқизи турлари, оддий олтинкўз, сирфид пашшаси, йирқич галлица, фитосейлус, паразит диэрэтиэлла ва бошқа энтомофаглар муҳим ўрин тутади. Булардан ташқари шираларнинг кўплаб турларини паразит афидиидлар Diaeretiella rapa (Шолғом диэреттеласи) ва Praon voluere (Праон) турлари асосий кушандалардан ҳисобланади [149; 54-55-б.]. В.Г.Баева [41; 109-119-б.]. Ўзбекистон ва Тожикистон шароитида шираларни 6 турдаги паразит афидиидлар, бошқа муаллифнинг таъкидлашича эса изланишлари давомида шираларни 21 турдаги паразит афидиидлар зарарлашини аниқлаб берган Ўзбекистон шароитида қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирувчи 26 тур ширалардан 31 тур паразитни ажратиб олинган ва уларнинг систематик ўрни белгилаб берилган. Давлетшинанинг [67; 134-б.] фикрича бу паразитларнинг 5 турини Марказий Осиёнинг эндемик тур паразитлари деб, қолган 26 турини кенг тарқалган палеарктик турлар деб аташ мумкин ва бу афидофагларнинг 35 % и олигофаг, қолган қисми эса полифаг паразитлар деб ҳисоблайди Биоценозда фойдали ҳашаротлар томонидан йўқотиладиган шираларнинг 14,1 % и паразитлар нобуд қилса, қолган 85,9 % и йиртқичлар таъсирида нобуд бўлади. Йиртқич кушанда ичида сирфид пашшаси шираларнинг 60% қисмини нобуд қилади [53; 59-б, 91; 38-40-б.]. Кейинги йилларда сўрувчи зараркунандалар ширалар ва каналарга қарши микробиологик кураш усулларини ишлаб чиқиш йўналишида ҳам алоҳида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Х.К.Агзамова ва бошқ. [33; 12-13-б.] айтишича, шираларга қарши A. verticillatum замбуруғи билан 5-105 спор/титр миқдорда ишлов берилганда, препарат сепилгандан кейин 12 кунига келиб 73,7 %, 8-105 спор/титр миқдорда қўлланилганда биологик самарадорлик эса 83,6 % ташкил этган Нок боғлари зараркунандаларига қарши энг самарали кураш воситаларидан бири гормонал таъсир этиш хусусиятига эга бўлган биологик фаол моддалардир. Бу ҳимоя воситаларини илмий асосланган ҳолда қўлланганда юқори самара беришини тасдиқловчи кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган. Чет эл олимлари ва бошқаларнинг маълумотларига кўра, олма боғларида зараркунандаларга қарши бир марта 0,2 л/га. миқдорида Димилин препарати билан ишлов берилганида, зараркунандалар сони 3-5 баробар, икки марта ишлов берилганда эса 20 мартагача камайган. Бу препаратнинг овицидлик хусусияти юқори бўлганлиги сабабли, зараркунанданинг 90,0-95,0 % тухумлари нобуд бўлган. Димилин препаратининг тухумларга таъсир этиш хусусияти ларвицидлик хусусиятидан юқори туради [80; 29-б.]. Димилин зараркунанда қуртларига нисбатан унинг тухумлари ва етук зотига кучлироқ таъсир қилади [61; 75-77-б.]. Биологик фаол моддалар ичида ювеноид (т.э.м. Индоксакарб) препаратлар бошқа препаратларга нисбатан энг самаралиси деб тан олинган [65; 341-344-б, 127; 19-б.]. Нок боғларида баъзи кузги-қиши ишловлар берилганда зараркунандалар томонидан йўқотилаётган ҳосил миқдорини кескин камайтирса бўлади [87; 52-53-б, 88; 56-58-б.]. Нок боғлари зараркунандаларига қарши кенг миқёсда қўлланилиб келинаётган усул, бу кимёвий воситалардан фойдаланиш усулидир. Боғларда бир йилда 17 мартагача кимёвий ишлов берилган вақтлар ҳам бўлган [128; 18-19-б.]. Уйғунлашган кураш тизимининг пайдо бўлиши билан кимёвий ишлов беришлар сони қисқарди. Кимёвий усулнинг такомиллашиб боришига инсектоакарицидларнинг сифат жиҳатидан ҳам яхшиланиши сабаб бўлади [49; 21-б.]. Хлорорганик ва фосфорорганик асосли препаратлар ўрнига синтетик пиретроидларнинг пайдо бўлиши, кимёвий ҳимоя воситалари ёрдамида ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг янги даврини бошлаб берди [108; 36-б, 109; 170-178-б, 148; 276-277-б, 103; 16-б.]. Нок боғларида зараркунандаларга қарши чуқурроқ таъсир қилувчи Нурелл-Д ва Дурсбан каби препаратлар юқори самара беради. Айнан шу икки хил препаратларни бирлаштириб тайёрланган препарат нафақат бошқа пиретроидлар, балки тизимли (ўсимлик ичидан) таъсир қилувчи инсектицидлардан ҳам юқорироқ самара беради [147; 23-б.]. Собиқ Бутуниттифоқ ўсимликларни ҳимоя қилиш (ВИЗР) олимларининг фикрича [90; 12-34-б.] нок боғларининг зараркунандаларига қарши ювеноид Инсегар, 25 % с.д.г. юқори самара берувчи ҳимоя воситаси ҳисобланади. Бу препарат билан мевали боғларга 2 марта ишлов берганда зараркунандаларнинг сони назоратга нисбатан 40-50 марта ва андозага нисбатан 10 марта камайган [96; 49-50-б.]. Адабиётлар таҳлили бўлимида келтирилган маълумотларга асосланиб шуни айтишимиз мумкинки, Республикамиз шароитида уруғ мевали боғларнинг турли хавфли зараркунандаларга қарши кураш чора тадбирларини ўтказиш ишларини илмий асосланган муддатларда олиб бориш тўғрисида тадқиқотлар етарлича олиб борилмаган. Шунинг учун ҳам, Республикамиз шароитида уруғ мевали боғларнинг сўрувчи зараркунандаларининг тур таркибини тўлиқ ўрганиш ва уларга қарши илмий асосланган муддатларда кураш чора-тадбирларини такомиллаштиришни ўз олдимизга мақсад қилиб белгиладик. Булар қуйидагилардан иборат: -Тошкент вилояти шароитида нок боғларининг сўрувчи зараркунандаларининг тур таркиби ва уларнинг доминант турларини аниқлаш; -асосий доминант тур зараркунандаларнинг тарқалиш ареалини белгилаш; -доминант турларнинг биоэкологик хусусиятлари, фенологияси ва зарар келтириш даражасини ўрганиш; -зараркунандалар энтомофагларининг хилма-хиллигини аниқлаб, уларнинг аҳамияти ва уруғ мевали боғларда самарасини оширувчи тадбирлар ишлаб чиқиш; -агротехник чора-тадбирларнинг зараркунандалар сонини камайтириши ва табиий кушандалар сонининг ошишидаги аҳамиятини аниқлаш; -замонавий кимёвий препаратларнинг сўрувчи зараркунандаларга қарши биологик самарадорлигини аниқлаш; -уруғ мевали боғларни ҳимоя қилиш учун қўлланилган тадбирларнинг хўжалик ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling