Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- АРХИТЕКТУРА ЁДГОРЛИКЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ фанидан МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
- Келишилди
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ “ТАСДИҚЛАЙМАН” Ўқув ишлари бўйича проректор _____________ Тўлаганов А.А. “___”__________ 2012 йил АРХИТЕКТУРА ЁДГОРЛИКЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ фанидан МАЪРУЗАЛАР МАТНИ Олий таълимнинг 340 000 - "Архитектура ва курилиш" соҳаси бўйича 5А340102 - "Архитектура назарияси ва тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш" магистратура мутахассислиги учун Тошкент – 2012 Фаннинг маърузалар матни Тошкент архитектура –қурилиш институти Илмий – услубий Кенгашининг 2012 й. “_____” ____________- сон мажлисида муҳокама этилди ва маъқулланди. Ушбу маърузалар матни фанннинг намунавий ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилган. Тузувчи: Салимов О.М. - “Архитектура тарихи ва назарияси” кафедраси проф., архитектура доктори Фаннинг маърузалар матни Архитектура факультети Илмий кенгашининг 2012 й. “_____”___________ даги «_____» - сон қарори билан тасдиқланди. Илмий Кенгаш раиси: 2012 й. “_____” _________ __________ _____ доц. Рейимбаев Ш.С. Келишилди: кафедра мудири: 2012 й. “_____” _________ __________ проф. Салимов О.М. 1 Маруза: Меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва қайта тиклаш Режа:
Таьмирлаш мақсади. Таъмирлаш услуби. Таъмирлаш услубидаги асосий хусусиятлар. Мустақиллик йилларида тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишлари алоҳида аҳамият касб этади. Ёдгорликларни янги вазифа учун қайта қуришда асосан, унинг дастлабки қиёфасини сақлаб қолишга ахамият қаратилади. Асрлар давомида ёдгорликлар эскиради ва вайрон бўлади, шунинг учун улар таьмирланади. Ҳар қандай таъмирлашнинг асосий мақсади, меъморчилик асарларини маданий -тарихий ўрни ва аҳамиятини очиб бериш, тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг бадиий қийматларини кўрсатиб беришдан иборатдир. Умумий «таъмирлаш» тушунчасида таьмиршунос мутахассислар учун катта ахамиятга эга бўлган бир қанча йўналишлари мавжуд; консервация, таьмир, реконструкция, қайта тиклаш, янгилаш. Бундан ташқари, агар берилган меъморий ёдгорликнинг вазифаси ўрганилиб, у бошқа эхтиёжлари учун фойдаланиладиган бўлса, одатда ёдгорликни замонавий вазифа учун мослаштириш ишлари бажарилади. Бино конструкцияларини, безак деталларини мустаҳкамлаш бўйича, бинони атмосфера таъсирларидан ҳимоялашни таъминловчи қоплама ва қурилмаларни тиклаш бўйича ўтказиладиган мухандис - техник тадбирларни консервациялаш деб тушунилади. Бунга бутунлай қарама - қарши, меъморий ёдгорликни янгилаш бўйича ўтказиладиган ишлар, одатда жуда чеклаб қўйилади. Сабаби, бунда, меъморий ёдгорлик бўйича услуб, бошқа лойиҳа бўйича қайта қурилади ва дастлабки бадиий қийматини йўқотади. Илгари кенг қўлланилган янгилаш услуби ҳозирда ножоиз деб хисобланади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling