Яхлит таъмирлаш (синтетик услуб).
Нотўлиқдан фарқли, яхлит таъмир, максимал тўлиқ, хатто ҳар доим ҳам аниқ маълумотларга таянмай, иншоотнинг қадимий хусусиятлари очилмаган ҳолда, унинг тарихий меъморий ёдгорлик сифатидаги муҳим жиҳатларини намоён қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бундай ҳолда иш анчагина мураккаб жараённи ўз ичига олади. Бунда консервация ва нотўлиқ реконструкция элементлари билан бир қаторда ҳамма маълумотларни жалб қилган ҳолда йўқолган қисмларни тиклаш вазифаси хам туради. Бу услуб фақат чекланган холлардагина, мустасно сифатида қўлланилади. Шунинг учун фақат аксарият кўп зарурий маълумотлар мавжуд бўлгандагина тиклашнинг имкони бўлади. Меъморий жиҳат индивидуал характердаги, деталлари юксак маҳорат билан бажарилган ёдгорликларда аналогларнинг; маҳорат билан бажарилган ёдгорликларда аналогларнинг ва декомпановка (бошқатдан жойлаштирилиши)нинг қўлланилиши ножоиз. Тасвирий ёки амалий санъат асари характерига эга бўлган ҳар қандай элемент, индивидуал ижод махсули сифатида кайтарилиши мумкин эмас.
Консервация - меъморий ёдгорликнинг асл ҳоли сақланади, хеч қандай элементлари йўқ қилинмайди, асл нусхани тўғрилашга: умуман йўл қўйилмайди. Нотўлиқ таъмир - ёдгорликда шундай қатламлар учрайдики, албатта уларни олиб ташлаш керак; фақат бунда бино ҳажмий композицияси тикланади. Бино конструктив мустаҳкамлигига зарар етказмай, йўқотилган қисмлар тикланади.
Яхлит таъмир - иншоотнинг қадимий жиҳатларини очиб бериш, унинг меъморий тарихий ёдгорлик сифатидаги муҳим жиҳатларини намоён қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Назорат учун саволлар:
Аниқ бир таъмир услубини танлаш кандай омилларга боғлиқ?
Консервациянинг асосий мақсади нима?
Қандай ёдгорликлар учун консервация услуби қўлланилади?
Консервациянинг оддий ремотдан фарқи нимада?
«Нотўлиқ таъмир» қандай ҳолларда қўлланилади?
Ногўлиқ таъмир қандай жараёнлардан ташкил топган?
Очиб қўйиш қачон амалга оширилади?
Яхлит таъмир ўз олдига қандай мақсадни қўяди?
Do'stlaringiz bilan baham: |