Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet10/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Калит сўзлар: зондажлар, қурилмалар, очилмалар ва шурфлар.


Назорат учун саволлар:

  1. Натуравий тадқиқотнинг асосий мақсади нима?

  2. Визуал кўриб чиқиш қандай бажарилади?

  3. Бинони дастлабки кўриб чиқиш асосида қандай хужжатлар тузилади?

  4. Лойиҳадан олдинги натуравий тадқиқотлар қачон бошланади?



Адабиётлар:


8 - Маъруза: Қазилмалар (археологии мажмуа)

Режа:


  1. Қазилмалар - натуравий тадқиқотнинг муҳим қисми.

  2. Декоратив безакларнинг натуравий тадқиқотлари вазифалари.

  3. Меъморий ёдгорликни қайд қилиш - фиксация.

  4. Фотограмметрик қайд қилиш - фиксация.



Калит сўзлар: фиксация, ўлчашлар, қазилмалар, фотограмметрик фиксация.
Қазилмалар – ёдгорликни умумий натуравий тадқиқ қилишнинг муҳим ташкил этувчи қисми. Қазилмаларда пойдеворлар, цоколь, деворнинг пастки қисми ҳолати ва конструкцияси аниқланади.
Қазилмаларда шунингдек ёдгорликнинг ўраб турган юзанинг дастлабки планировкаси - тўшама йўл, тош ётқизилган жойлар аниқланади; ёдгорликнинг яқин атрофини тиклаш, качонлардир бир мажмуанинг ташкил қилган, бузилиб кетган биноларни ўрганиш имкони яратилади. Ўрганилаётган бино атрофидаги қазилмалар маълумоти, унинг ичидаги ишлари билан тўлдирилади.
Олиб борилган археологик ишларнинг энг муҳим қисми -ёдгорликнинг турли вақтида пайдо бўлган қатламларини ўрганишдир. Ёдгорлик атрофидаги маданий қатлам шруфлар, хандаклар ва қазилмалар ёрдамида очилади.
Маданий қатламни ўрганишнинг асосий воситаси - стратиграфия. Маданий қатламланиш бўлинган қаватлар, уларнинг вертикал қесимида, демак, ён томонидан яхши кўринади. Уларда қатламлар чегараси, уларнинг ўралар билан кўмилгани яққол кўринади.
Бино билан боғлиқ бўлган майдон стратиграфиясини ўрганишда, биринчи галда, иншоотни қуриш учун иш олиб борилган кадимги ер сатҳини белгилашга аҳамият берилади. Шунингдек, катта шаҳар ёнғини билан боғлиқ бўлган кўмир ва кул қатламини ажратиш жуда муҳим. Бино ичида маданий қатлам, биринчи навбатда янги пол тахламлари, шунингдек, кетма - кет қилинган таъмир ишлари, қайта қуришлар, бузилишлар ва харобага айланиш натижасида тўпланади. Қазилмалар тyгaгaч, материал ишланади ва улар бўйича хулосалар очиқ варақа берган илмий муассасага жўнатиладиган ҳисоботга киритилади..



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling