Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Адабиётлар: 10 Маъруза: Ёдгорлик ва муҳитнинг композицирн алоқасини
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчидан
- 11 маъруза. Тошли биноларни таъмирлаш.
Адабиётлар:
10 Маъруза: Ёдгорлик ва муҳитнинг композицирн алоқасини тадқиқ қилиш. Ёдгорликнинг тарихий ташкил топган муҳит билан ўзаро алоқаси муаммоси аспектларидан бири меъморий ёдгорликни кўчириш бўйича таклифлар қонунийлиги ҳақидаги масаладир. Биринчидан, структуранинг шаҳар қиёфасининг вужудга келиш асосий босқичларини ажратиб чиқариш ва ҳар бир босқични алоҳида кўриб чиқиш зарур. Иккинчидан, ҳар бир тарихий босқич учун бир масалани умумий тарихий шаҳар миқёсида, бошқа масалаларни объектнинг яқин атрофи миқёсида кўриб чиқиш зарур. Иш уч йўналишда олиб борилиши керак: кўрилаётган объект жойлашган шаҳар ёки йирик композицион система қурилишининг таҳлили. Ўтказилган таҳлил материалларини мавжуд вазият билан таққослаш таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларида инобатга олиниши керак бўлган қимматли композицион алоқалар системасини ажратиш имконини беради. Манзарали алоқалар билан бир қаторда объектнинг масштабли алоқасини, уларнинг пластик, ранг ва силуэт характеристикалари қўшилишини таҳлил қилиш керак. Бунинг учун ёдгорликнинг турли вақтлардаги манзараси ва кўчалар ёйилмаси - развёрткаси кўриб чиқилиши керак. Бундай материал иншоот баландликлари ва хажмлари муносабатларидаги қонуниятларини аниқлаш имконини беради. Ишнинг учинчи йўналиши таъмирланаётган иншоотнинг меъморий сифатини таҳлил қилиш. Силуэтни идрок этиш учун мўлжалланган бино ёки мажмуа бўлакларини ажратиб олиш, идрок қилиш муаммосини атроф муҳит характери билан боғлиқликда ҳал қилиниши лозим бўлган иншоотнинг пластик ва бошқа хусусиятларини ажратиб олиш зарур. Ёдгорликни аввалги ўрганиш асосида ўтказиладиган композицион ва формал таҳлилини мураккаб даври таъмирланаётган бино бўйича тадқиқотларнинг умумий ҳажмини тугатади ва таъмирлаш жараёнининг кейинги босқичига таъмирлаш лойиҳасини тузишга илмий - асосланган ўтишга имкон яратади. 11 маъруза. Тошли биноларни таъмирлаш. Тошли биноларни таъмирлаш жуда мураккаб жараён. Унинг асоси - қадимги шакл ва конструкцияларнинг натуравий қолдиғини пухта ва мукаммал тадқиқ қилишдан иборатдир. Энг аввало бирор конструкция, ёдгорлик бўлаклари, унинг безак элементлари авария ҳолатида ; эмаслигини аниқлаб олиш лозим. Бундай холда иш вақтинчалик маҳкамлаш мосламаларини қўйиш йўли билан, авария ҳолатини бартараф этиш билан бошланади. Ишнинг кейинги босқичи узоқ муддатга мўлжалланган ва махсус ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича амалга ошириладиган ёдгорлик конструкцияларини мустахкамлаш бўйича асосий мухандислик ишларини бажарган бўлиши керак. Ёдгорликнинг конструктив мустахкамлиги таъминлангандан сўнгина, уни таъмирлашга ўтилади. Биринчи шарт, бу, тош жинсини ва таъмир учун яроқли блокларни тўғри танлаб олиш. Техник хусусиятлари билан бир каторда тошнинг яроқлилигини аниқлашда унинг декоратив сифатлари ва унга ишлов бериш имкониятлари катта аҳамият касб этади. Меъморнинг иккинчи вазифаси - тикланаётган бўлаклар тахлами қиёфасини аниқлаш. Бу ишни тасодифий ижрочиларга ишониб топшириш мумкин эмас ва у меъмор - лойиҳа муаллифи ёки унинг малакали ёрдамчисининг объектда доимий иштирокини талаб этади. Меъморнинг учинчи, яна бир муҳим вазифаси тошга ишлов бериш услуби ва хусусиятини кайта ишлаб чиқиш. Меъмор ғишт терувчи усталарни берилган иншоотга хос бўлган ғишт тахламининг ўқига хос услубини қайтара олишга ўргатиши керак. Шуниндек чоклар хусусияти уларнинг қалинлигини, тўлиқлиги, ишқалаб текислангани, рангини диққат билан сақлай олиш керак. Антик давр ёдгорликларини таъмирлашда янги киритилган жойлар текислиги қадимги тахлаш текислигига нисбатан 2-3см.га чуқирлаштириш шартли усули қўлланилади. Текисликни чуқурлаштиришнинг таъмирлашдаги киритилган янгиликнинг белгилаш усули сифатида қўлланилиши катта, заиф ажратилган текисликларда анча кўл келади. Одатда, таъмир учун махсус буюртма бўйича тайёрлшган ғишт ишлатилади. Ўлчамлари бўйича эски ғиштга мувофиқ келмайдиган замонавий ғиштни ишлатишга деворлари сувоқ остида қоладиган бинолар учун рухсат этилади. Қадимда фигурали ва текисланган ғиштлар қолиплаш йўли билан қандай тайёрланган бўлса, яхлит ғиштдан тарашлаш йўли билан шундай кўринишли ғиштлар тайёрланади. Бузилгандан чиққан эски ғиштдан таъмир учун фойдаланиш тавсия этилмайди. Сабаби, иккинчи бор қайта ишлатилган ғишт тез емирилади. Қадимги ғиштли биноларнинг йўқ бўлиб кетган элементларини қайтадан тиклаш, бутун бинода ғишт ўлчамининг бир хиллиги шарт қилиб қўйилиши билан ўз хусусиятига эга. Масалан, ғишт юзалари ялпи зарарланганида фасад юзасининг дастлабки кўриниши осон ўрнатилиши мумкин, текис тарашланган блоклардан тиклаш эса кўпинча мумкин бўлмайди. Худди шунга ўҳшаш емирилган туртиб чиққан ғишт деталларда пилястр, карниз, устунчаларда уларнинг чиқиб турган жойларини аниқлаш мумкин экан. Ғишт тахламининг бу xусусияти деворнинг ташқи юзаси шаклини тиклаш имконини берувчи (қисмида из қолдириши услубнинг "развёрсткалаш" деб номланган усули учун кенг фойдаланилади. Развёрсткалашнинг тайёрланган босқичи санчиклаб кўриб чиқишга асосланган ҳолда тахлам таҳлилига узатилади (берилади). Развёрсткалаш усулининг баъзида ёдгорлик ўлчами ва шакли жиҳатидан; турлича бўлган ғиштдан бунёд этилган ҳолларда қўлланилиши жоиз. Развёрсткалаш усулининг қўлланилиш имконияти чегараланган. Меъморий деталларни тиклашда у фақат умумий габаритларнигина тиклаш имконини беради, ғиштлар шаклдор бўлганми ва қанцай кўринишда бўлган деган саволга жавоб бера олмайди.| Тошли деталлардан фарқли ўлароқ, шакл берилган ғиштлар одатда пухта реконструкция учун етарли бўлмаган меъморий элементнинг фақат кичик қисминигина ифодалайди. Бузилиб кетган қуббали фақат унинг деворга бирлашган жойининг ўрни сақланиб қолгандагина тиклаш мумкин бўлади, лекин, шунингдек, қуббасимон конструкция системасига боғлиқ бўлади. Айниқса, дўппайган (коробий) қубба шаклини чиқариш осон. Рус меъморчилиги ёдгорликлари билан боғлиқ бўлган таъмиршунослар амалиётида кошинлар, ганчкор безаклар, ранг -баранг нақшлар каби фасадларнинг декоратив жиҳозлари учрайди. Кошинкор безаклар турли кўринишда бўлади, лекин уни хомаки равишда икки туркумга ажратиш мумкин. Биринчи туркумга, жойлашиши маълум бир композицион ғояга бўйсунувчи, аммо тур ва сюжетларнинг ўзи бирор системага эга бўлмаган кошинлар киради. Иккинчи туркумга, бирор қатъий аниқ бирикмалар такрорланишидан иборат кошинлардан тузилган қандайдир меъморий композициядан ташкил топган кошинкор безакни, масалан, мураккаб карниз қаторлари, қопламларни киритиш мумкин. Ганчкор безакни фақат унинг ҳамма элементлари намуналари сақланган ҳолдагина таъмирлаш мумкин. Ганчкор элементларнинг таъмирлаш техникаси, умуман қийинчилик туғдирмайди, лекин катта пухталик билан бажаришни талаб этади. Шакл олиш учун эски йўлаклар одатда қисмларга ажратилади, сабаби устахонадаги иш, энг (сифатли ишни таъминлайди. Қолипланган нусхалар бўйича моделъ тайёрланади ва қолган иш ҳам янги ганч шаклини бажарилгандагидек давом эттирилади. Мураккаб деталлар (масалан, коринф капители) фақат энг юқори малакага эга бўлган устага топширилиши керак. Агар йўқ бўлиб кетган ганчкор элементни тиклаш учун кўшимча маълумотларга эга бўлсак, таъмирлаш чегаралари бирмунча кенгайтирилиши мумкин. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling