Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Адабиётлар:
13 Маъруза. Таъмирлаш лойиҳаси. Алоҳида бино ва иншоот таъмири Режа: Таъмирлаш вазифасининг тасдиғи. Таъмирлаш лойиҳасини тайёрлаш. Таъмирлаш лойиҳасинингасосий моҳияти. Калит сўзлар: Таъмирланаётган бино, таъмирлаш лойиҳаси. Таъмирлаш лойиҳаси тайёрланишнинг биринчи дақиқалариданоқ қуйидаги икки саволга тўлиқ аниқлик киритиши керак: биринчидан, ёдгорликнинг кейинги сақланиши ва мустаҳкамлигини кандай таъминлаш мумкин; иккинчидан, ёдгорликнинг ижтимоий аҳамиятинишг асосий белгиси нима билан аниқланади, унинг таъмирланишига ҳақиқийлиги ва ишончлилигига берилган конкрет ҳолатда кандай асосий талабни кўйиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, бу ҳолатда меъмор қандай таъмир услубидан - консервация, нотўлиқ (фрагментли) таъмирлаш, таъмирлаш реконструкцияси ёки тўлиқ таъмирлашдан фойдаланиши керак. Таъмирлаш вазифасини тасдиқлашда меъморий ёдгорликдан замонавий мақсад учун мўлжалланаётган, яъни, фойдаланишга мослаштириш лойиҳаси ҳақида масала туриши керак. Тегишли муҳокама ва тасдиқлашдан сўнг, меъморнинг таклиф ва ғоялари, инспекция берадиган "таъмирлаш вазифаси"га айланаси, унга "мўлжалланаётган тадқиқотлар картаси" ёки уларнинг рўйхати илова қилиниши керак. Дастлабки тадқиқот ишлари фақат таъмирлаш вазифасини тузиш, имконини бермай, лойиҳа тадқиқот ишларининг моҳиятини аниқлаш, уларни бажаришга смета калькуляциясини тузиш, шунингдек, лрйихавий ҳужжатларни талаб қилмайдиган ишлар турига дефект (камчиликлар) ведомости ва смета тузиш имконини ҳам беради. Дастлабки тадқиқотларни баҳолай олмаслик баъзида шундай таъмирлаш вазифаларини беришга олиб келадики, улар бўйича бажарилган ишлар ёдгорликка зарар етказади. Ёдгорликларни муҳофаза қилиш бўйича давлат ташкилотлари томонидан, шунингдек, меъморий ёдгорликни консервациялаш бўйича ишларга берилган таъмирлаш вазифаси, таъмирлашнинг бутун асосий ҳужжати бўлиб хизмат қилади. Таъмирлаш вазифасида одатда, меъморий ёдгорликда фойдаланишга мослаштиришда нималарга рухсат берилиши ва нималарга берилмаслиги ҳақида гапирилади. Таъмирлаш вазифасида меъморий ёдгорликнинг техник ҳолатини ёзишда ёдгорликнинг дастлабки қиёфасидаги йўқолган нарсалар проценти (фоизи) кўрсатилиши керак. Таъмир лойиҳаси объектнинг муҳандислик, меъморий, археологик лойиҳа олди тадқиқотлари рухсат этилган инспекциялари асосида тайёрланади. Конструктив чизмалар, схема ва ҳисоб китоблар, қурилиш муҳандислик, физик-химик ва бошка техник тадбирлар унинг муҳим ташкил қилувчи қисми ҳисобланади. Улар ёдгорликнинг бузилиш шарт шароитларини бартараф қилиш, унинг келажакдаги мустаҳкамлигини таъминлайди. Таъмир лойиҳасининг иккинчи ташкил қилувчи кисми деб объектнинг фараз қилинган ўзгаришлари чизмалари, схемалари ва энг асосийси, куйидаги асосий ҳолатларни ифода этувчи батафсил ва пухта тузилган тушунтириш матнини ҳисоблаш мумкин: Таъмир муаллифининг тарихий қийматини инобатга олган ҳолда объектнинг ўтмиш ва замонавий ҳолатлардаги тарихий маданий ахамияти ҳақидаги тасаввурлари; Таъмир муаллифининг ҳаққонийлик ва ишончлиликка бўлган талаблар ҳақидаги тасаввурлари; Таъмир муаллифининг берилган ҳолатдаги танланган услуби ҳақидаги хабарлари: консервация, нотўлиқтаъмир, таъмирли реконструкция ёки тўлиқ таъмир. Берилган объектда юқорида айтилган услубларнинг биридан фойдаланиш таклифи, объектнинг композицион ва формал таҳлилини ўз ичига олган ҳолда лойиҳа олди тадқиқотлари маълумотлари билан пухта асосланишга эга бўлади, таъмир лойиҳасининг асосий моҳияти ҳисобланади. Лойиҳа муаллифи томонидан белгиланган таъмир услуби мукаммал ва ишончли ифодага эга бўлиши учун меъморий шакл ва элементларни очиш ва мустаҳкамлаш бўйича, зарарланган элементларни алмаштириш, йўқ бўлиб кетган элементларни тиклаш кетма - кетлигини батафсид ёзиш зарур. Таъмир лойиҳасининг учинчи ташкил қилувчи қисми меъморий чизмаларнинг смета молиявий ҳисоб - китоби ёки смета билан биргаликдаги тўпламидир. Таъмир ишчи лойиҳаси натуравий тадқиқотларнинг кенг кўлами ва қўшимча тадқиқотлар билан асосланган таъмир ишлаб чиқаришнинг умумий йўналишини аниқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Таъмир ишлари амалиёти шуни кўрсатадики, таъмир лойиҳаси ҳар қанча тўлиқ ва батафсил ишлаб чиқилган бўлмасин, у деярли доимо ишлаб чиқариш жараёнида маълум ўзгаришларга дуч келади. Баъзида бу ўзгаришлар шунчалик сезиларлики, ёдгорликнинг таъмирдан кейинги кўришши тасдиқланган лойиҳадан жиддий фарқ қилади. Бундай ҳолларда таъмир ишлари тугаши билан ижро чизмалари (исполнительный) тайёрланади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling