Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet19/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Назорат учун саволлар:



  1. Мажмуа таъмир лойиҳасининг мақсади нимадан иборат?

  2. Меъморий мажмуалар таъмир лойиҳаси нимани ўз ичига олиши керак?

  3. Ободонлаштириш лойиҳаси лойиҳавий ҳужжат таркибига керакми?



Адабиётлар:
16 Маъруза. Ёғочдан қурилган биноларни таъмирлаш.


Режа:



  1. Ёғочдан курилган биноларни таъмирлашдаги имкониятлари.

  2. Безак деталларини тиклаш.

  3. Ёғоч конструкциялардаги бузилишлар турлари.

  4. Ёғочдан курилган ёдгорликларни ҳимоялаш.

Ёғочдан қурилган бинолар таъмири энг аввало шу билан фарқланадики, ёғоч турли бузилишларга мойил бўлади. Ёғочдан қурилган биноларнинг асосий массаси конструкциясининг тошдан қурилган бинолардан муҳим фарқи, улар монолит яхлитликка эга бўлмай, ёйиладиган ва қайта йиғиладиган алоҳида элементлардан ташкил топган.


Ёғоч конструкцияларнинг ўзига хос “йиғилиб – ёиилиши” таъмирлашнинг техник воситалар заҳирасини фақат кенгайтирмай, балки кўпинча нохуш оқибатларга ҳам олиб келади. Бу энг аввало катта бўлмаган зарарланишларни бартараф этиш имкониятларига таллуқли. Тошдан курилган бинолар учун бу нарса нисбатан осон - кичик жойни ямаш ёки қоришма суртиб қўйиш билан ҳал этилади. Ёғоч курилмада эса алоҳида элемент (хода, устун) аниқ ва йирик ўлчамларга ва икки, шунингдек, етарлича катта бўлаклардан иборат бўлиши мумкин. Ёғоч тахтанинг ҳусусиятлари сабабли майда ямоқларни сезилмайдиган қилиб иложи йўқ ва улар кўп бўлса , айниқса яққол кўзга ташланиб Бундай ҳолларда бутун ходани алмаштириш ёки уни тиклашдан кёчиш керак бўлади. Ёғоч бинонинг безак деталари ва бошқа элементларини тиклаш агар сақланган бўлса улар путурдан кетган ва зарарланган бўлса ҳам тиклаш, анча осон амалга оширилади.
Бундай ҳолда асл деталь лойиҳани тузаётган меъмор учун фақат намуна бўлиб қолмай, аниқ нусҳасини тайёрлаётган дурадгор уста учун ҳам бевосита модель бўлиб хизмат қилади.
Эски қурилишни бўлакларга ажратиб ташлаш имкониятини суистеъмол қилмай, уни фақат охирги чора сифатидагина қўллаш зарур. Сабаби, путурдан кетган ёғоч қурилма одатда ўйиқ жойларидан зарарланган бўлади ва янгитдан қилинганда бино бузулгунга деталлар бирикувидаги мустаҳкамликка эришиб бўлмайди.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling