Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


АБДУРАЗЗАКОВ А., САЛИМОВ А


Download 0.97 Mb.
bet27/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

АБДУРАЗЗАКОВ А., САЛИМОВ А.
Қадимги тарихий обидаларни консервациялашда мономерлардан фойдаланиладиган бир қанча усуллар мавжуд: ёғоч иншоотларни мустаҳкамлаш учун фенолспирт (проф.В.Е.Вихрава) ҳайкалларни сақлаш учун бутилметакрилат (Е.Ф. Федорович) ҳайкаллар ва лойдан қилинган объектларни (Археология институти) консервациялаш учун..
Лойдан қилинган биноларни консервациялашга изоциантлар мономерлардан фойдаланиш, бошқа мономерларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга - полимеризация реакциясини турли йўллар билан амалга ошириш мумкин: қуёшда, инфрақизил нурлар билан қиздириш орқали, очиқ жойдаги экспедиция шароитлар учун муҳим бўлган, объектлар юзасини оддий иситиш орқали. Полимеризация маҳсулотлари ташқи иқлим омилларига жуда чидамли, ва шундай экан, мустаҳкамланган объектларнинг мустаҳкамлиги ҳам юқори даражада (совуққа чидамлилик 10-15 цикл, тузга чидамлилилиги 160 суткадан кўпроқ).
Археология институтида янги мономерларни синаш йўли билан консервациялаш услубини доимий такомиллаштириш ишлари олиб борилади. Кейинги йилларда лойдан қилинган объект 1 кв.м. юзасига ишлов бериш нарҳини 24,4 сўмдан 16,9 сўмгача камайтириш имконини берувчи мономерлар топишга химик ишлаб чиқариш полуфабрикатларидан фойдаланиш йўли билан бу нарҳни 4,3 сўмгача арзонлаштиришга муваффақ бўлишди. Сиқилишга қарши механик мустаҳкамлик 75 кг/см2ни ташкил этади, бу эса куйдирилган материаллар мустаҳкамлигига тенг.
Хом ғиштдан қурилган иншоотларни концервациялаш услубини ишлаб чиқаришдаги илмий тадқиқотларнинг ривожланиши учун республикадаги барча илмий кучларни бирлаштириш ва доимий мустақил фаолият кўрсатувчи лаборатория асосида бир бутун илмий марказ яратиш, унинг қўшимча ишчи жойларини, техник воситалар ажратиш, объектларни консервациялаш учун химиявий воситаларни доимий равишда ажратиб туриш, республикадаги консервация ишлари плани ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда бирор йирик археологик ёдгорликлар, масалан, Самарқанддаги Афросиёбда, турли тарихий даврларга мансуб бўлган хом ғиштдан қурилган иншоотларни консервациялашнинг илмий услубини ишлаб чиқариш бўйича илмий – экспериментал полигонларни ташкил қилиш зарур. Полигонлардан обьектлар ҳолатини йиллик кузатиш ва қайд қилишни амалга ошириш керак. Консервацияланган обьектлар ҳолати ва экспериментлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда полигонлардаги тажриба майдонларини кенгайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш зарур.
Мустақиллик йилларида Республикамизда меьморий ёдгорликларни таьмирлаш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда, йил сайин уларни таьмирлаш ва тиклаш учун ажратилган маблағ оширилмоқда; қопловчи безак материаллар, кошинлар таркибини ўрганиш ва ишлаб чиқариш бўйича аниқ ижобий ишлар ўтказилди. Лекин таьмирлаш, фойдаланилган қурилиш материаллари сифати ва илмий тадқиқот ишлари даражаси ҳали ҳам замонавий талабларга жавоб бера олмайди .
Ўзбекистон ФА Археология инсититутининг безак қурилиш материаллари бўлимида Афросиёб археологик қазилмаларидаги Ўзбекистоннинг асосий меьморий ёдгорликларидаги 15 дан кўпроқ обьект меьморий қурилиш материалларининг химик таркиби ўрганилади, сувни шимиши ва совуққа чидамлилиги бўйича тадқиқотлар ўтказилди, керамика ва глазурнинг термик кенгайиши коэффицентлари хом ашё материаллари манбаи ва материалларнинг алоҳида таркиби учун пишириш ҳарорати аниқланди. Бир вақтда Самарқанднинг маҳсус илмий - таьмир ишлаб чиқариш устахонасида ҳозирги вақтда тайёрланаётган меьморий керамика намуналари ҳам ўрганилди ва таққосланди. Таққослаш натижаларининг кўрсатишича, қазилма ва ёдгорликлардаги намуналарнинг химик таркиби ва физик – химик параметрлари бир-бирига жуда яқин меьёрда.
Самарқанд СНРПМ намуналарида эса ҳар доим ҳам бундай натижа бўлавермайди; кўп компонентлар таркиби меьёридан ошиб кетган, физик-химик хусусиятлари қадимий намуналар билан ўхшаш эмас ва кўпинча паст кўрсаткичли намуналар ҳам учрайди. Буларнинг ҳаммаси ўрта аср усули бўйича ўрта аср технологиясиниг реконструкцияси ва таркибини ўрганишдаги илмий тадқиқот ишлар ва безак материаллари чидамлилигига иқлимий омиллар таъсирини ҳар томонлама тадқиқ этишни кенгайтириш заруриятини кўрсатади. Қадимий намуналарнинг ташқи муҳит таъсирига бўлган юқори чидамлилиги сабабларини ўрганишдан ташқари илмий масалалар доираси, глазурлар таркибидаги минерал бўёқларнинг қиёсий афзалликлари сабаблари, микроэлементларнинг материаллар таркибига кириши манбалари ва уларнинг физик-химик хусусиятларининг ўзгаришидаги таъсири, ишқорлар ҳосил қилишда ишлатиладиган хом ашё ва ўсимликларни аниқлаш каби масалаларини ҳам қамраб олиш керак.
Таъмир ишлари сифатини яхшилаш ва таркибига сифатсиз материалларнинг кириб колмаслиги учун СНРПМ керамик цехининг тайёр маҳсулотини хужжатлаштиришни йўлга қўйиш керак. Ҳужжатда хар бир тўп маҳсулот учун қуйидагиларни кўрсатиш зарур: сопол парча ва глазурнинг (сирланган қатлам) химик таркиби, плиткаларнинг сув шимиши ва совуққа чидамлилиги, керамик асос ва глазур қатламининг термик кенгайиш коэффиценти, намуналарнинг сиқилишга механик мустаҳкамлиги ва глазурлар (кошинлар) таркибидаги минерал тузлар миқдори. Санаб ўтилган илмий-таҳлилий ва назорат ишларини амалга ошириш учун қўшимча илмий иншоотлар ва техник ходимлар ажратиш зарур бўлади.
Ёдгорликларни таъмирдан кейинги ишлатиш ва улардан фойдаланишнинг тўғрилигига алоҳида аҳамият қаратиш вақти келди. Ёдгорлик юқори сифатда таъмирланган бўлса ҳам унинг вайрон бўлишига олиб келадиган сабаблар жуда кўп. Бундай сабаблар: ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши, заиф, нозик жойларда атмосфера ёнғинининг тўпланиб қолиши, гумбазларда безак қатламини бузувчи ўсимлик уруғларининг сақланиб қолиши, нам ҳарорат тартибининг бузилиши ва башқалар. Таъмирлашда клей ва боғловчи воситалар кенг қўлланилади. Уларнинг, намликка муносабатлари турлича. Шунинг учун ҳар бир ёдгорлик, асосий шароитлар кўрсатилган, экспликация бўйича маҳсус қўлланмага эга бўлиши керак.
Юқоридаги вазифаларни фақат таъмирлаш бўйича республиканинг барча илмий кучларини, ёдгорликларни таъмирлаш ва ишлатишнинг илмий асосларни ишлаб чиқувчи бир марказга бирлаштириб ва уни қўшимча мутахассислар ва илмий бўлимлар билан кенгайтирган ҳолдагина ҳал этиш мумкин.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling