Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet25/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Иккинчи гуруҳ услублари пар фазоси тузилишини ўзгартирмаган ҳолда мустаҳкам қатлам яратиш имконини беради. Қоплама нарҳи материаллар нарҳи ва меҳнат сарфи билан аниқланади.
Учинчи гуруҳ услублари бетон юзасида конструкцияга нам ўтказмайдиган юпқа қатлам ҳосил қилишга асосланган. Гидрофобизаторларга конструкцияни 2-4 йил давомида намланишдан вақтинча ҳимояловчи деб қаралади.
Зичликни оширувчи услублар ичида гидрофобизация услублари жуда оддий, чунки кам ёпишқоқ бўлган қоришмаларни суртиш (пуркаш, бўяш) орқали амалга оширилади.
Юқори сифатли сувни қайтарувчи қатлам ҳосил қилиш учун гидрофобизатор материали юза қаватига чуқурроқ кириши, сув қайтариш хусусиятини тезда намоён қилиши керак.
Қўлланилаётган материал атроф муҳитнинг турлича ҳароратда юзага ишлов бериш имконини яратиш керак. Баъзи ҳолларда қўшимча шароитлар қўлланилади.
Қурилиш амалиётида крем органик суюкликлар - ГКЖ-10, ГКЖ-11 ва ГКЖ-94 кенг тарқалган. Гидрофобизаторлар турлари крем органик моддалар билан чекланмайди. Охирги йилларда нефть, полимер ва бошқа органик маҳсулотлар асосида турли қоришмалар ишлаб чиқилган. Қоришмани 5С. дан юқори ҳароратда, ёғингарчиликсиз вақтида юзага суриш керак. Меъморий ёдгорликлар пойдеворлари ва томларини гидроизоляция қилиш ва юзаларни гидрофобизациялаш бўйича юқорида санаб ўтилган тадбирлар, таъмирланаётган юзаларнинг чидамлилигини ошириш имконини беради.


Таклиф ва тавсиялар.
1. Ўзбекистон таъмирлашнинг замонавий амалиётида қўлланиладиган ҳамма асосий қурилиш ашёлларига эга. Лекин ўзига хос табиий-иқлим шароитлари, (кескин континенталлик, юқори қуёш радиацияси, тупроқнинг агрессивлиги) материал сифати ва ундан фойдаланишнинг самарадорлигига юқори талаблар қўяди, бу эса ёдгорликларни таъмирлаш лойиҳасида доим ҳам тўғри ҳисобга олинмайди.
Республикада ашёларни қўллаш бўйича асосланган тавсиялар ишлаб чиқарувчи илмий-тадқиқот маркази (марказий лаборатория) яратиш зарур. Йирик таъмирлаш устахоналари қошида иш сифатини текширувчи лабораториялар ташкил қилиш керак.
2. Ёдгорликлар чидамлилигини ошириш учун, биринчи навбатда, юқори сифатли гидроизоляция билан таъминлаш ва тагзаминдаги нам тупроқда турувчи бино остки қисмларини қуритишни амалга ошириш зарур.
3. Ёдгорликлар ер ости қисмларини гидроизоляциялаш учун чидамли шиша асосли (стеклооснова) ўрам битумли материалларни стеклобит, стеклорубероид, гидростеклоизоллардан фойдаланиш тавсия этилади.
4. Юқори даражада минераллашган сизот сувларининг тажовузкор таъсири шароитида қурилган ёдгорликларнинг ер ости конструкциялари узоқ вақтгача консервациялаш ва сақлаш, шунингдек, ФАЭД-8 смоласи ва БН-III битуми асосида уларни антикоррозион ҳимоялаш йўли билан таъминланиши мумкин.
5. Хоналар ичидаги тош материаллар ва безак қопламаларни ёпиштиришда ФАЭД-8 смоласи ва ацетоноформальдегид маркали АЦФ-2 асосидаги полимер композиция самарали материал бўлиб хизмат қилиши мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги қошидаги Маданий Ёдгорликларни сақлаш Бош Бошқармаси маҳаллий қурилиш ашёларнинг чидамлилиги бўйича юқори даражали талабларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб боришнинг перспектив планини ва махсус норматив тавсияларни ишлаб чиқиши керак.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling