Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet15/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Ёдгорлик ва муҳитнинг композицион алокқаси тадқиқоти.

Ёдгорликнинг тарихан ташкил бўлган муҳит билан ўзаро алоқаси муаммосининг жиҳатларидан бири, меъморий ёдгорликларни кўчириш бўйича таклифларнинг тўғрилиги ҳақидаги масаладир.


Биринчидан, шаҳар структураси ва қиёфаси шаклланишининг асосий босқичларини ажратиш ва ҳар бир босқични алоҳида кўриб чиқиш зарур.
Иккинчидан, ҳар бир тарихий босқич учун баъзи масалаларни яхлит тарихий шаҳар кўламида, бошқа масалаларни - объект атрофи кўламида кўриб чиқиш зарур.
Иш, уч йўналишда олиб борилиши керак: кўрилаётган объект бир бутун яхлитликда кирувчи шаҳар ёки йирик композицион система қурилиши таҳлили ўтказилган таҳлил маълумотларини мавжуд аҳвол билан таққослаш таъмирлаш ва қайта қуриш ишларида инобатга олиниши керак-бўлган қимматли композицион боғланишлар системасини ажратиш имконини беради.
Манзарали боғлиқликлар билан бир қаторда объектларнинг масштаб боғликликларини, уларнинг пластик, ранг ва силуэт характеристикаларини таҳлил қилиш керак. Бунинг учун ёдгорликнинг турли вақтларидаги кенг манзараси ва кўчаларнинг ёйилган ҳолатини кўриб чиқиш зарур. Бундай маълумот иншоотларнинг баландлиги ва қонуниятларни аниқлаш имконини беради.
Ишнинг учинчи йўналиши таъмирланаётган иншоотнинг меъморий сифатларини таҳлил қилишдан иборат. Силуэт идрок қилишга мўлжалланган бино бўлаклари ёки мажмуани ажратиш, иншоотнинг пластик ва бошқа хусусиятларини ажратиш зарур, муаммо атроф муҳит характери билан боғлиқликда ҳал этилади.
Ёдгорликни аввалги ўрганиш асосида ўтказилган композицион ва формал таҳлилининг мураккаб даври, таъмирланаётган бино бўйича тадқиқотларнинг умумий ҳажмини якунлайди ва таъмирлаш жараёнининг кейинги босқичи, яъни таъмир лойиҳасини тузишга илмий асосланган ҳолда утиш имконини таъминлайди.


Назорат учун саволлар:



  1. Аналогиялардан таъмирлашда кандай фойдаланилади?

  2. Аналогияларни ўрганиш нималардан ташкил топади?

  3. Ёдгорлик ва мухитнинг композицион алоқалари тадқиқотида иш кандай юритилиши керак?




Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling