Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Декоратив безакларни натуравий тадқиқ қилиш


Download 0.97 Mb.
bet11/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Декоратив безакларни натуравий тадқиқ қилиш

Меъморий ёдгорлик деворларида безакларни тадқиқ қилиш, уни натуравий ўрганишнинг алоҳида ва ўзига хос бўлиши ҳиссобланади. Бундай тадқиқотни фақат рангтасвир таъмири бўйича мутахассислар ўтказишлари мумкин.


Безакларнинг техник ҳолатини текшириш биринчи галдаги вазифадир. Дастлабки рангтасвир сақланиш даражасини ва қатламлар сонини белгилаш учун катламлар тозаланади. Рангтасвир юзасида тўпланган қаватлар кўринишидан деворнинг намлик даражасини билиш, демак, намлатиш сабабларини ҳам билиб олиш мумкин. Девордан чикаётган намликдаги туз рангтасвир юзасида ва сувоқнинг юза қатламида тўпланади. Тахлам буғдан намланганда одатда намни бутун қалинлигига ўтказмайди. Ундаги тузлар эрийди ва рангтасвир юзасига сизиб киргандагидан кўра камроқ миқдорда чиқади.
Сизот сувлари таъсиридаги рангтасвир деворнинг пастки бўлагида смириради. Доимо намликни ўлчаб туриш мақсадга мувофиқ бўлади. Намликни ўлчашнинг энг қулай ва кенг тарқалган услуби намунани қуритиш услубидир. Дастгоҳли рангтасвир тадқиқотида ҳозирги вақтда физик-оптик ва рентгенологик тадқиқотлар кенг қўлланилади. Ультрофсолит ва инфр ақизил нурлардаги тадқиқотлар баъзида жуда қимматли маълумотларни беради. Улар хуснихат ва пардозни, баъзида бўёқ таркиби ёки лак қоплами ёшини аниқлаб беради.
Баъзи тадқиқотлар оддий фотосурат ёрдамида олиб борилади. Таъмиршуносга, айниқса, йўқолган бўлакларни тиклашда макрофотография алоҳида фойда беради. Спектрал таҳлил тадқиқотнинг яна бир физик услуби ҳисобланади. У билан безакда ишлатилган бўёқ таркиби аниқланади. Уни ўтказиш учун асл нусхадан озгина миқдордаги мой бўёқ олинади. Оҳакли сувоқ ёки қоришманинг ёшини аниқлаш учун углерод - 14 услуби қўлланилиши мумкин. Лекин меъмор учун қизиқ бўлган деталлар фақат рангтасвир остига эмас, балки оддий бўёқ остига ҳам беркинади.
Фотограмметрик фиксация.

Меъморий ёдгорликларни классик услубда ўлчов ишларини кўп вақтни талаб қилади. Бу ҳолда фотограмметрик фиксациядан фойдаланиш мумкин.


Фотограмметрик ўлчашни қўллаш ҳавозаларсиз қўлда ўлчашнинг иложи йўқ ҳолларда мақсадга мувофиқдир: авария ҳолатидаги ёки ҳолатидаги ёки вайрона ҳолидаги ёдгорликларни қайд қилиш зарурати туғилади; фавқулотда ҳолларда ёдгорликни тезда қайд қилишда; ёдгорликдаги археолргик зондаж ва қазилмаларни қайд қилишда.
Ёдгорликни фотограмметрик ўлчаш икки босқичдан ташкил топади; фотосъёмка қилиш ва ундаги баъзи геодезик ўлчов ишларини ўз ичига олган натурада фотограмметрик ўлчов ҳамда ўлчов чизмалари ва маълумотлар олиш мақсадида бу материалларни камерал (лабораторияда ишлаб чиқиш). Объёктни съёмка қилиш ёки алоҳида фотограмметрик камера билан, масалан, фототеодолит ёки универсал фотограмметрик камера УМК (натурада танланган нуқталар орасидаги базис деб аталувчи маффа) ёки доимий базисга эга бўлган стереофотограмметрик камера билан амалга оширилади.
Фасадларни съёмка қилиш учун фототеодолит, универсал камера УМК ва бошқа камералар ишлатилади. Съёмка материалларини камерал фотограмметрик ишлаш фасадлар, планлар, чизмалар ва турли кўндаланг кесимлар олиш имконини беради. Фотограмметрик ўлчов услуби муҳим иқтисодий афзалликларга эга. Лекин улар объект мураккаблиги ва ишлатилаётган асбобнинг техник характеристикаларига боғлиқ.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling