Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Адабиётлар: 7 Маъруза: Таъмирланаётган ёдгорликнинг дастлабки натуравий тадқиқ қилиш


Download 0.97 Mb.
bet8/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Адабиётлар:
7 Маъруза: Таъмирланаётган ёдгорликнинг дастлабки натуравий тадқиқ қилиш.
Режа:

  1. Меъморий ёдгорликни натуравий тадқиқ қилиш.

  2. Бинони визуал кўриб чиқиш.

  3. Бинонинг дастлабки кўриб чиқиш материаллари.

  4. Лойиҳалашдан олдинги натуравий тадқиқ қилиш.

Меъморий ёдгорликни таъмирлашнинг илмий назарияси жиҳатидан натуравий тадқиқ қилиш, бу бутун жараённинг асосий таркибий қисми, мадомики, таъмир (аналитик услуб) ёдгорликни халқ тарихи ва маданиятининг ҳужжати сифатида «ўқиб чиқиш» билан бир вактда уни мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.


Ёдгорликни натуравий тадқиқ қилишнинг бошланиши шундай вақтки, унда ўрганилаётган объект ўзидаги илмий, техник ва санъатшуносликка оид маълумотларни тўлиқ очиши мумкин.
Меъморий ёдгорликни тўлалигича кўра билиш керак. Бунда дастлабки олиб борилган тарихий - библиографик маълумотларни ва иконографик материални ўрганиш ишлари катта ёрдам беради. Иншоотнинг қурилиш вақтини ва шунга мувофиқ дастлабки қурилиш стилини, шунингдек асосий қайта қурилишлар, қурилиш ёки йирик таъмирлашлар вақтини била туриб, иложи борича иконографик материалларнинг нусхаларига эга бўлган ҳолда, таъмиршунос объект билан дастлабки танишув вақтидаёқ қайси элементлар ёки меъморий шаклларни бошланғич қурилиш вақтидаги, қайсилари кейинги таъмирлашлардаги қўшимчалар эканлигини етарлича аниқликда ажрата олади.
Натуравий тадқиқот жараёнида уч асосий босқични ажратиш керак: дастлабки визуал кўриб чиқиш, дастлабки тадқиқотлар ва таъмирлаш жараёнидаги тадқиқотлар. Ёдгорликни визуал кўриб чиқиш унинг энг мураккаб ва муҳим қисми ҳисобланади. Дастлабки қурилма конструктив схемасини ва ундаги кейинги қўшимчаларни фақат тушуниш ва англаш эмас, уларни баҳолаш, тахлам ва бошқа кўриб чиқишга лойиқ конструкция элементларнинг тузилиш ва шаклий жиҳатларини тасниф қилиш, бино композициясининг асосини, унинг фазовий ечими ва пластик ифодалиликда фойдаланилган усулларни, безакларнинг жойлашиш принципи ва таркибий жиҳатларини тушуниш керак.
Бинони визуал кўриб чиқиш фақат унинг фасадлари ёки; асосий ички хоналарини тадқиқ қилиш билан чегараланмай, подвал, чердак, қазноқ, пана жойлар, зиналарнинг таг қисмини ҳам кўриб чиқиш керак. Таъмирланувчи бинони дастлабки кўриб чиқиш асосида, у ҳақидаги қисқача тарихий маълумотларга мувофиқ келувчи библиографик (архив материаллари) аниқланган характерли қисмлари ва хусусиятлари асосида уларнинг тахминий вақти билан, ёдгорликнинг таърифини ёзиш керак. Таъриф натуравий тадқиқот ва аниқ маълумотларнинг аниқ фактларига асосланган бўлиши лозим.
Дастлабки кўриб чиқиш асосида дефект (камчилик) ведомости тузилиши қерак. Унда конструктив ва декоратив элементлар, улардаги аниқланган шикаст жойлар (ёриқлар, ўйиқлар, синиқлар, емирилишлар, сиртқи емирилиш, замбуруғлар ёки қурт - қумурсқалар (билан зарарланиши ) билан батафсил рўйхати берилади. Бинода ёриқлар топилса, тезликда уларга маяклар қўйилади. Ҳар иккала хужжат ҳам коммунал хўжалик бўлими фондлари ёки район меъморий материаллари (схематик план ва бошқалар)дан фойдаланиб қилинган фотосуратлар, расмлар, чизмалар билан биргаликда тайёрланади. Бинони дастлабки кўриб чиқиш материаллари, одатда, ёдгорликларни муҳофаза қилиш бўлимлари томонидан бериладиган таъмирлаш вазифасин и тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling