Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6 Маъруза: Ўрта Осиё гидротехник иншоотлари қ урилиш хом ашёлари.
- Нотўлиқ таъмир (аналитик услуб).
- Махкамлаш
Калит сузлар:
фаянс глазурлар, юқори силикатли кошин, кошин майолика ва мозаика. Назорат учун саволлар: Хоразмда меъморий керамика мактабининг ташкил бўлишида қайси шароитлар ўз ўрнига эга эди? Хоразм қурилишларида меъморий кошиннинг кайси турлари ишлатилган? Хоразм усталари ўз ишларида кошиннинг қандай фойдаланганлар? 6 Маъруза: Ўрта Осиё гидротехник иншоотлари қурилиш хом ашёлари. Режа:
Ирригацион ва гидротехник қурилишининг ривожланиши. Гидротехник иншоотлар учун қурилиш қоришмалари ва хом ашёлари Ҳаво барқарорлигини кўтариш учун чора – тадбирлар Ўрта Осиё катта қисмининг табиий - иқлимий шароитлари қадим замонлардан сув хўжалигининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Бу ердаги, чамаси, фақат сунъий суғоришдаги қишлоқ хўжалигй, сувни тутиб қолувчи тоғ сув ҳавзалари қуришни талаб этган, ;савдо - станцияларни цистерналар, йўлларда сардоба, қудуқ ва кўприклар билан жиҳозлаш. Шаҳар ҳаётининг ривожи ҳаммом ва сув сингдирувчи қудуқлар типидаги йирик ҳовузлар, водопроводлар ва санитар - маиший иншоотлар қурилиши билан боғлиқ бўлган. Ирригацион ва гидротехник қурилишнинг ривожи курувчилар олдига, сув билан ишлаганда чидамли бўлган махсус қурилиш хом ашёларини излаш билан боғлиқ бўлган қатор жиддий вазифаларни қўяди. Нотўлиқ таъмир (аналитик услуб). Ёдгорликларда шундай қатламлар учрайдики, уларни олиб ташлагянда ёдгорликдаги дастлабки қизиқ нарса доим ҳам бутунлигича очилмайди - бундай ҳолларда қисман (нотўлиқ) таъмир қилиш масаласи юзага келади. Бунга бошқа сабабларни ҳам қўшимча қилиш мумкин : Махкамлаш - йўқ бўлган шаклни келажак учун сақлаб қолиш, иншоотга аниқ, равшан тасаввур бахш этиш, вайрон бўлаётган ёдгорликнинг сақланиб қолинишини таъминлаш зарурати, қачонки оддий консервациянинг энди фойдаси бўлмаса. Нотўлиқ таъмир тўлиқ таъмирдан фақат ҳажм жиҳатидангина эмас, балки сифат жиҳатидан ҳам фарқ қилади, сабаби, ёдгорликнинг илгариги қиёфасини қайта тиклаш асосий масала бўлиб юзага чиқади. Ҳар қандай таъмир, шу жумладан, нотўлиқ таъмир ҳам, икки жараёндан ташкил топади: ёдгорликни бузиб турган кейинги элементларини олиб ташлаб, уни ва йўқолган элементларни тиклаш. Ёдгорликни очиш фақат ҳолда амалга ошириладики, олиб ташланаётган қисмлар ҳақиқатдан ҳеч қандай конструктив аҳамиятга эга бўлмаслиги ва ҳеч қандай бадиий ва тарихий қийматга эга бўлмаслиги ва ҳақиқатда сақланиб қолган меъморий шаклларни очиб бериши керак. Агар ёдгорликни очиш бино мустаҳкамлигига хавф туғдирса ёки бошқа жиҳатдан унинг сақланиш шароитини ёмонлаштирган ҳолларда бунга рухсат этилмайди. Қатор ҳолларда сақланиб қолмаган бино қисмлари қолдиқлари атайин тиклаб қўйилади. Тиклаш ишлари, ёдгорликнинг ўзидан олинган далил ва асослар асосида амалга оширилади. Йўқотилган қисмларни тиклаш бинонинг конструктив мустаҳкамлигига ёки унинг сақланиш шароитига зарар етказмаслиги лозим. Ёдгорликнинг нотўлиқ таъмирига қўлланилган эстетик баҳолаш спецификасини инобатга олиш зарур. Нотўлиқ таъмир айрим ҳоллардагина ва вайрона ҳолидаги ёдгорликларда, айниқса йўқотилган элементни тиклаш, бинони конструктив мустаҳкамлаш зарурати билан талаб килинган ҳоллардагина қўлланилади. Ёдгорликнинг сақлаб қолиш ёки шакл узлуксизлигини тиклаш талаб қилсагина янги элементнинг киритилишига рухсат этилади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling