Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Download 304.5 Kb.
|
Ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чавандоз спортчилар
- Нишонга ани қ ур
Чизиқлар бўйлаб сакраш
Ерда (полда) узунлиги 6-8 м, кенглиги 40 см бўлган бешта чизиқ тортилади. Биринчи чизиқдан иккинчи чизиққача бўлган масофа 40 см, иккинчи чизиқдан учинчисигача бўлган масофа 60 см, учинчи чизиқдан туртинчигача 85 см, туртинчидан бешинчигача 115 см. Барча ўйинчилар икки-уч жамоага бўлинадилар. Ҳар бир жамоа шеренгага сафланиб, биринчи чнзиқдан 3-4 м узоқликда туради. Ўқитувчининг кўрсатмасига кўра ҳар бир жамоадан биттадан ўқувчи чиқиб, биринчи чизиқда сафланади. Дастлабки сигналдаёқ улар иккинчи, чизиқда сакрайдилар, иккинчи сигналда учннчига, учинчи сигналда туртинчига, туртинчи сигнал буйича эса бешинчи чизикда сакрайдилар. Ким бешинчи чизиққача сакрай олса, тўрт очко, тўртинчи чизиққача сакраса, уч очко, учинчи чизикдача сакраса, икки очко, биринчи чизикдан иккинчисига сакраса бир очко берилади. Сўнг иккинчи гуруҳ сафланади, сакраб бўлганлар эса шеренганинг чап қанотига бориб турадилар. Энг куп очко тўплаган жамоа ғолиб ҳисобланади. Чавандоз спортчилар Девордан 2 м узоқликда ва бир-биридан 1 м узоқликда «оғиллар» турибди. Уларнинг сони ўйинчилар сонидан 2—3 тача кам бўлиши керак. Барча ўйинчилар доира қуриб, марказга ён томон билан турган ҳолда отга тақлид қиладилар. Спорт отларини миниб чиқиш ифодаланади. «От юрсин!» командаси буйича «отлар» тиззаларини баланд кутариб, уларни тирсакда букилган қўллар кафтига теккизиб юрадилар. «Бурилиш!» командаси берилгач, отлар орқага қайрилади ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатни давом эттиради. «От юрсин!» командаси берилгач, отлар тагин юра бошлайди. Ўйин шу тарзда 2—3 марта такрорланади. «Оғилга!» командаси бўйича барча югуриб белгиланган жойларини эгаллашга ҳаракат қилади оғилсиз қолганлар ютқазган ҳисобланади. Ўйин қатнашчилари қайтадан доира қурадилар, лекин бу сафар марказга бошқа ён билан турадилар, ўйин такрорланади. Нишонга аниқ ур Ўйинчилар икки жамоага бўлинадилар. Қуръа ташлангач, жамоалардан бири ут очиш чизиғига (белгиланган) чиқади ва шеренгага сафланади. Жамоанинг ҳар бир аъзоси биттадан (икки-учтадан бўлиши ҳам мумкин) кичик тўп (тўлдирма, теннис коптоги) олади. Ўйинчилардан 5—8 м узокликда жамоага параллел чизиқ буйлаб бир-биридан 50—80 см масофада турган 10—12 та городки (чорси қилиб чизилган жойга чиллакларни тизиб, уларни уриб чиқариш) жойлаштирилган. Ўқитувчи сигнал бергач, жамоанинг барча ўйинчилари купроқ городкиларни уриб чиқариш учун тўпларни зарб билан улоқтирадилар. Уриб чиқарилган чиллаклар ҳисобга олинади ва жойига қуйилади. Уқ узиб бўлган жамоа тўпларни йиҳиб олади ва уларни бошқа жамоага беради. Бу жамоа ҳам купроқ чиллакларни уриб чиқаришга ҳаракат қилади. Уқ узиш бир неча марта такрорланади. Купроқ чиллакларни уриб чиқарган жамоа ўйинни ютади. Вариант: чиллаклар икки хил рангга буялган. Хар бир жамоа тўпни уз шаҳарчасига улоқтиришга ҳааракат қилади. Уқ узиб булингач, ҳар бир жамоа узи уриб чиқарган чиллакларни бир қадам нарига қуяди, рақибнинг ҳар бир уриб чиқарилган чиллагини бир қадам яқинроққа қуяди. Барча уқ узиб булингач, уз шаҳарчасини энг узокда қуйган жамоа ғолиб чиққан хисобланади. Download 304.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling