Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Download 304.5 Kb.
|
Ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хаккалағон қ ушчалар
- Сигнални эшит
Тезда жой-жойига
Барча ўқувчилар шеренгага сафланадилар. Ўқитувчининг «Тез тарқал» командасига биноан ўйинчилар майдон бўйлаб тарқалиб, юпаднлар, ўйнайдплар, сакрайдилар. Тўсатдан, «Тезроқ ўз жойингизга!» командаси берилгач, барча ўқувчилар сафда уз жойларини эгаллашлари керак. Ўқитувчи тезроқ уз жойини топган ўқувчиларни қайд этади. Бўри—ғовда Майдон ўртасида (залда) бир-биридан 50—70 см узоқликда узукасига параллел чизиқ — «ғов» тортилади. Ғовда ўйинбоши — бўри. «Эчкилар» майдонча (зал)нинг бир томонида турадилар. Ўқитувчининг сигналига биноан эчкилар ғовдан сакраб нариги томонга ўтиб кетадилар. Бўрилар ғовдан чиқмаган ҳолда эчкиларни тутадилар. Қўлга тушган эчкилар санаб чиқилади. Икки-уч югуришдан сўнг бўрилар ўзгартирилади. Вариантлар: ғовда икки-учта бўри бўлиши мумкин; эчкилар янги сигнал берилгунга қадар ғовдан сакрайдилар. Тутилган эчкилар ғовда қолади. Хаккалағон қушчалар Ер (пол)да айлана чизилади. Айлана марказида ўйинбоши — «ҳакка». Айлана чизиғи ортида эса ўйновчилар — «қушчалар». Улар айлана ичига сакраб кирадилар, айлана буйлаб сакрайдилар, ундан сакраб чиқадилар. Қарға чумчуқни айлана ичида тутишга ҳаракат қилади. Тутилган ўйинбоши бўлиб қолади. Вариантлар: чумчуқлар айлана буйлаб сакрамайдилар, балки айлана ичига сакраб кирадилар ва ундан сакраб чиқадилар; тутилганлар айлана марказида қолади, улар сони турт-бештага етганида янги ўйинбоши тайинланади. Сигнални эшит Болалар биттадан колонна бўлиб юрадилар. Ўқитувчи олдиндан шартлашилган кўрсатиш (байроқчалар) ёки эшитиш (ҳуштак, чапак ва бошқалар) сигналларини беради. Масалан, агар ўқитувчи яшил байроқчани кўтарса, ўқувчилар юрадилар, агар кўк байроқчани кўтарса, югурадилар, агар қизилини кўтарса, тухтайдилар. Хато қилган ўқувчи колонна охирига бориб туради. Агар ўйинда кўрсатиш сигналларидан фойдаланилса, уни «Сигналга қара» деб аташ лозим. Бундай ҳолда ўқитувчи майдонча ёки залнинг шундай жойини танлаши керакки, у барча уқувчиларга куриниб турсин. Олдиндан шартлашилган эшитиш ва куриш сигналлари фақат юришдан югуришга ва югуришдан юришга ўтиш учунгина эмас, балки ўқувчилар томонидан бошқа турли ҳаракатлар — қўллар, оёқлар, гавда билан қилинадиган ҳаракатлар, икки, бир оёқда депсиниш, чуққайишлар, таяниб чўққайиш ва бошқаларни бажаришда ҳам берилади. Download 304.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling