3.2. Болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали ахлоқий тушунчаларини шакллантириш бўйича ўтказилган тажриба-синов натижалари ва унинг самарадорлик даражаси
Мактабгача ёшдаги болаларда ҳайвонот оламига оид тушунчаларни шаклланиш сифатини аниқлаш учун тегишли кўрсаткичлар, даражалар ва мезонлар белгиланди.
Давлат таълим талабларига биноан, мактабгача ёшдаги болаларни эгаллашлалари лозим бўлган тасаввур ва тушунчаларнинг мазмуни ва уларга қўйилган талаблари ишлаб чиқилди.
Болаларда ҳайвонот оламига оид тасаввур ва тушунчалар шаклланганлигини аниқлаш учун қуйидаги мезонларга амал қилинди: табиат, атроф-муҳитга онгли ижобий муносабат; ҳайвонот оламини эъзозлаш; тирик мавжудотга меҳру муҳаббат; ватанпарварлик фазилатлари. Шу билан бирга болалар табиат, атроф-муҳит, ҳайвонот оламининг ўзи нима эканлиги, уларнинг моҳияти, ўзига хос хусусиятларини ҳам англаган, тушунчага эга бўлишлари керак.
Мактабгача ёшдаги болаларда ҳайвонот оламига доир тасаввур ва тушунчаларни шаклланганлик даражасини аниқлаш мақсадида саволлар тузилди:
1. Ҳайвонлар ҳақида нимани баласиз?
2. Уй ҳайвонлари ва уларнинг асосий турлари ҳақидалиги;
3. Ҳайвонларнинг йил фаслларига қараб ўзгариши ҳақида;
4. Уй ҳайвонлари билан муомала қилиш маданияти ҳақида;
5. Ёввойи ҳайвонлардан ҳимояланиш ҳақида;
6. Уйда яшайдиган ҳайвонларни номини айтиш ҳақида;
7. Қушлар ва уларнинг яшаш тарзи ҳақида;
8. Уй ва ёввойи ҳайвонларни фарқлай олиш;
9. Ҳайвонлар билан муамала қилиш;
10. Уй атрофида яшайдиган ҳайвон ва қушларнинг номини билиш ва фарқлай олиш;
11. Қушларни асраш, эҳтиёт қилиш зарурлиги ҳақида;
Совуқ пайтда қушларга кўмак бериш улар учун иш ясаш.
Мактабгача ёшдаги болалар тарбиячилари учун саволнома туздик.
Атроф-муҳитга оид тасаввур ва тушунчалар шаклланишининг йўналишлари:
Уй ҳайвонларининг асосий турлари ҳақида.
Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг асосий турлари.
Уй ва ёвойи ҳайвонлар билан муамала қилиш маданияти.
Қушлар ва уларнинг яшаш тарзи.
Теварак-олам, табиат, ҳайвонот олами хусусиятлар ҳақида.
Ўсимликларнинг ҳайвонот олами учун зарурлиги ҳақида.
Йил фасилларига қараб ҳайвонот олами ўзгариш хусусиятлари.
Ёввойи ҳайвонларни фарқлаш ва номини билиш.
Қушлар номини билиш.
Паррандаларни номини билиш.
10. Жонли ва жонсиз табиат, улар ўртасидаги фарқни ажрата билиш.
Табиатни авайлаб-асраш ҳақида.
Мактабгача ёшдаги болаларда ҳайвонот олами ҳақида тасаввур ва тушунчалар шаклланишининг даражаларини аниқлаш мақсадида кўрсаткич йўналишларига мувофиқ саволномалар тузилди.
Мактабгача ёшдаги 5-6 ёшдаги болаларлада табиатга оид тасаввур ва тушунчаларнинг усиш сифатлари уч даражада белгиланди:
Do'stlaringiz bilan baham: |