Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Саёҳат 6-ёшли болалар билан истироҳат боғида ўтказилган – саёҳат. Саёҳат мақсади
Download 0.72 Mb.
|
Elmurodov shahriyor 2 bob sa
Саёҳат
6-ёшли болалар билан истироҳат боғида ўтказилган – саёҳат. Саёҳат мақсади: Кузнинг характерли ҳодисаларини кузатиш, бола ҳайвон, қушлар билан таништириш. Жиҳозлар: керакли папка ва қоғоз варақлари. Саёҳат бошланишида тарбиячи дастлаб суҳбат ўтказди, унда болаларнинг қушлар, ҳайвонлар, дарахтлар тўғрисидаги тасаввурлари аниқланди ва саёҳатнинг мақсади очиб берилди. Истироҳат боғи бўйлаб сайр қилингач, тарбиячи болаларига истироҳат боғининг қандай эканлигини, унда қандай қушлар, ҳайвонлар дарахтлар ўсаётганлигини, уларнинг номларини айтиб беришни таклиф қилди. Тўғри жавоблар олингач, тарбиячи қайси белгиларига қараб болалар қушларни таниб олганликларини, уларнинг товуши қанақа эканлигини, қандай ҳаракатланишини қандай сўрайди. Боғда қандай ҳайвон ва қушлар борлигини кузатиб чиқишни ва батафсил таърифлашни таклиф қилади. Олинган тасаввур ва тушунчаларни мустаҳкамлаш учун ўйин ўтказилади. Тарбиячи болаларни икки гуруҳга бўлади, бирига гуруҳига олмахоннинг, Кейинги гуруҳ болаларига булбулни топиш таклиф қилинади. Тарбиячи болалар эътиборини истирҳат боғининг гўзаллигига, қаратиб уни фойдали томонларини айтиб беради. Саёҳат истироҳат боғида танишган қушлар, ҳайвонлар ҳақида маълумотлар тўплаш, ҳикоя тузиш билан тугалланади. Тарбиячи болаларни уч гуруҳга бўлади ва ҳар бир гуруҳга бирор ҳайвонни мунтазам кузатишни таклиф қилади; ҳафтада бир марта (шанба куни) ҳайвонни кўриб, унда қандай ўзгаришлар бўлганини аниқлашни тушунтиради. Тарбиячи болаларнинг табиатга оид тассаввур ва тушунчаларини аниқлаш мақсадида “Мустақилликнинг 18 йиллиги” номли саволларни ўртага ташлайди. Болаларнинг жавобларидан 50 фоизидан кўпроғида табиатга қизиқиш ва табиат қучоғида ўйнаш истаги борлиш маълум бўлди. Тажриба гуруҳи болалари билан “Жонли ва жонсиз табиат”, “Қушлар”, “Паррандалар” деган мавзуларда савол-жавобларни ўтказилди. Болаларга берилган саволлар: Дарахт, мева, сабзавотлар жонли табиатга кирадими ёки жонсиз табиатга? Тош, қум, қор, тупроқ, музчи? Сиз қандай қушларни биласиз? Лайлак ҳақида нима биласиз? Расмлар орасида каклик расмларини ажратиб беринг? Булардан қайси бири қизил китобга киритилган? Табиатга оид тасаввур ва тушунчаларни аниқлаш учун берилган бу саволларга болалар қийналмай жавоб бердилар. Болалар боғчалари тажриба синфларида табиатга оид тасаввур ва тушунчаларни шакллантириш мақсадида таълимий ва топишмоқли ўйинлардан ҳам фойдаланилди. Тошкент шаҳар Уч тепа туманидаги 604-болалар боғчасида ўтказилган топишмоқли ўйинни мисол тариқасида келтирамиз: Ўйин дарси: “Айтилган белгиларига қараб топ. Машғулотнинг мақсади ҳайвонларнинг муҳим белгиларини ажрата билиш ва уларни айтиб бериш; болалар бундай топишмоқларни ҳайвонларнинг белгиларига қараб умумлаштира олишлари ва ҳар бир ҳайвоннинг номини эшитиш билан уни тасаввур қилишга одатланишлари керак. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling