Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Ўйин учун керакли материаллар
Download 0.72 Mb.
|
Elmurodov shahriyor 2 bob sa
Ўйин учун керакли материаллар: Ҳайвонларнинг расмлари. Тарбиячи болаларга топишмоқни яхшилаб тинглаб, кейин унинг нима эканлигини айтиб беришларини таклиф қилади.
Тарбиячи: Ости тош – усти тош, ўртасида думалоқ. Болалар қўл кўтаришади. Тарбиячи Шерзодни чақиради ва унга шу топишмоқда айтилган нарсани расмлар орасидан топиб кўрсатишни таклиф қилади. Шерзод:- Тошбақани расмини кўрсатиб, тошбақа дейди. Тарбиячи:- Тошбақа эканлигини қандай билдинг? Шерзод:- Устида ва остида тоши бор. Тошлар ўртасида тошбақани боши бор у думалоқ. Тарбиячи:- “Қизил куйлак кийган қиз қоронғи уйда ўтирар, сочлари эса ташқарида хилпирар” деганида болалар ҳаммаси ҳар хил мева ва сабзавотлар номини айтиб, сўнг Равшан “Қизилча” дейди. Тарбиячи: - “Қоронғи уй нима?” Болалар: -“Уйи, ер бўлади” деб жавоб берадидар. “Хилпираган сочи нима, қай тусда бўлади”, деб сўрайди тарбиячи. “Лавлагининг барглари. Лавлагининг баглари юқорига чиқиб туради, яшил бўлади”. Болалари билан “Топишмоқ” ўйинини ўтказганимизда, масалан, бирор, ҳайвон, сабзавот ёки мева тўғрисида берилган саволга яхши ўйлаб, тушуниб жавоб беришга, тасодифан, тўғри келган жавобни беришдан ўзини тийишга одатлантиришга эътибор бердик. Болаларга ҳайвонлар тўғрисида топишмоқ тузишни ўргатиш учун ҳайвонларнинг расмларини бердик уларга қараб, хар ҳил топишмоқлар тузишлари кераклигиини тушунтирилди. Бу ишни амалга оширгапимизда, дастлаб, ўзларича жуда кўп топишмоқлар “туздилар”, кўп болалар топишмоқ айтишга қийналдилар. Кейинчалик болаларнинг ўзлари мустақил топишмоқ тузишни ўргандилар. Қуйида болаларнинг ўзлари мустақил тузган топишмоқларидан намуналар: Болалар айтган топишмоқларидан уларнинг ҳар бир ҳайвонларнинг асосий белгиларини ажрата билишга ўрганганликлари кўриниб турар эди. Машғулот ва дарсларда тушунириш, савол-жавоб ва ўйин усулларидан кўпроқ фойдаланилди. Педагог машғулот ва дарслар жараёнида болаларни фаоллаштиришга, мустақил фикрлаш ва жавоб беришларига алоҳида эътибор берди. Кейинги тажриба дарси – “Бозор-бозор” таълимий ўйини асосида бўлди. Бу ўйин мактабга тайёрлов гуруҳига болалари билан қуйидаги тартибда ўтказилди. Педагог ўйиннинг қоидасини тушунтириб берди: “харидорлар” бозорда ҳамма дўконлардан нимани хохласалар, шуни сотиб оладилар; аммо ўша сотиб олмоқчи бўлган нарса ёки ҳайвонларнинг расмини сотиб олишдан илгари “сотувчи”, “харидорга” топишмоқ айтади. Агар “харидор” ана шу топишмоқни топса, (от, қуён, мушук, бодринг, помидор ёки бошқаларнинг расмини) ҳайвонни олади. Ўйин қоидалари тушунтирилгач, болалар ҳайвонни сотиб олишга киришади. Болаларни бу ўйинга қизиқиб кетганликларининг гувоҳи бўлдик. Аввало, болалар ҳамма бозорни айланиб чиқдилар, олмоқчи бўлган нарсаларини қидириб ёки танлаб, бозорни айланиб, кейин сотувчилардан бири олдида тўхтайдилар. Болаларнинг қўллари сал ўтмай “от”, “мушук”, “айиқча” ва бошқаларга тўлиб кетди. Болалар ўзаро гаплаша кетадилар: - Бозорда каклик ҳам бор экан. Мен от сотиб олдим. Мен машина олмоқчиман. Болалар бозор олдида тўпланишиб шу тариқа чуғурлашиб гапиришар эдилар. Хилола бозорни жуда кўп айланиб юрди. Топишмоқ топишга анча қийналди. Кейин бирдан у қўй бозорига келиб, сотувчига: -Менга қўзи бер деди. Сотувчи йўқ, шунака хам килиб “сотиб оладими”, сен аввал топишмоқ айт, - деди. Хилола шоша-пиша: - “Ўзи ширин, ерда ўсади”, - деди. Шундай дегач, сотувчи унга “сабзи” (расми) берди; Хилола, сабзини олиб, сумкасига солиб, жуда хурсанд бўлиб кетди. У шундай қилиб яна учта расм олди. Болалар айтган топишмоқлардан намуналар келтирамиз: Лобар: - Тез-тез чопади, ўзи оппоқ (от). Шохрух: - Қип-қизил, есанг аччиқ, ўзи узунчоқ (гармдори). Шухрат: - Боғчадан олиб кетади, боғчага олиб келади (машина). Болалар айтган топишмоқларида уларнинг нарса муҳим белгиларини (ранги, шакли, каерда яшаши ва нима мақсадда ишлатилишини) ажрата олганликлари кўриниб турибди. Болалар билан ўтказилган бундай ўйинларда уларнинг ҳайвонларнинг асосий белгиларини эслаб қолиш юзасидан аввал ўтказилган машқларнинг таъсири ҳам кўриниб турарди. Топишмоқ таълимий ўйинларида болалар ўзларининг аввалги дарслар, машғулотларда ҳосил қилган тассаввур ва тушунчаларидан фойдаланадилар. Педагог болаларнинг жавоблари асосида ўйинни якунлаб, уларнинг билимини баҳолайди. Шу билан бирга тайёрлов гуруҳ болаларида ҳайвонлар тўғрисидаги тасаввурларни мустаҳкамлаш вазифаси ҳам қўйилди. Шу максадда “Униб-ўсади ва ҳизмат қилади” деган-таълимий ўйин ўтказилди. Болаларга ҳайвонларнинг расми солинган карточкаларни бериб, бу ҳайвонларнинг ўсишини кўрсатадиган тартибда жойлаштириш топширилди. Бунинг учун ҳайвонларнинг туғулиши, ўсиб бориши каби турли даврдаги расмлари солинган карточкалар тарқатилди. Ҳар бир ҳайвон учун тўрт-беш карточка ажратилди: бирида шу ҳайвоннинг боши, иккинчисида оёғи, учинчисида қулоғи, тўртинчисида – боласи, бешинчисида хизмати тасвирланган расмлар солинган эди. Уйин бир гуруҳ болалар билан ўтказилди. Тарбиячи ҳайвонларнинг расмлари солинган конвертларни тарқатди ва конвертларни нима бўлса, уларни стол устига олиб қўйишни таклиф қилди. Тарбиячи : - Раъно, қўлингдаги конвертга нимани расми солинган? Раъно: От. Мухлиса, Сендаги конвертга ниманинг расми солинган? Мухлиса: - Қўй, яна қўзи. Тарбиячи : - Нега ўт расми қўй солинган конвертга тушиб қолибди? Мухлиса: - Қўй ўтни ейди. Фаррух: ... Тарбиячи шу тариқа ҳамма ҳайвонларнинг расмини болалар билан кўриб чиқади. Тарбиячи: - болалар, ўйин қандай бўлишини айтиб бераман, диққат билан қулоқ солинглар. ҳайвонларнинг расми солинган карточкаларни яхши танлай билиш керак, шу карточкалардаги расмлар тўғри жойлаштирилса, шунда ҳайвонлар аввал қандай бўлиб, катта бўлгандан сўнг қандай бўлиши кўриниб туради. Ҳайвонларнинг расми солинган карточкаларни қайси бола тўғри топса ва шу ҳайвоннинг ривожланишига ўхшатиб тўғри жойлаштирса, ўша ютган бўлади. Ўйинда иштирок қилган олтита боладан иккитасининг қўлида ҳайвонларнинг суратлари солинган карточкалар бор эди. Қўлида отнинг расми бўлган Шухрат билан Камола топшириқни дарров бажардилар; қолган болалар эса шошилиб, яхши ўйлаб кўрмадилар ва нимани-нимадан кейин қўйиш тартибини бузиб, топшириқни бажара олмадилар. Қўйнинг қисмлари расми солинган карточкаларни қўйга ўхшатиб тўғри жойлаштирмоқ учун, аввало оёқлари билан бошини қўядилар, унинг кетидан кичикроқ қўзи, унинг ёнида каттароқ қўзичоқ ва ёнма-ён қўйни қўядилар. Педагог: Мадина, қани сен айтчи, қўзидан кейин болали қўй қўйиладими? Мадина: - Йўқ, (Аввал қўзичоқни қўйиб қўяди). Азиз: - Кейин сал катта қўй қўйилади. Аслиддин: Қўй катта бўлади, уни сутини ичиш мумкин. Болалар ўз ҳатоларини педагог раҳбарлигида шу тариқа тузатиб борадилар. Кейинги ўйинларда педагог топшириқларни бир мунча мураккаблаштириб боради: Ҳайвонларнинг расмлари солинган конвертларни аралаштириб, уларни стол ўртасига қўяди. Педагог: - Болалар, ҳамма карточкалар ичидан фақат эчки расмлари солинган карточкаларни топиб олинг ва эчки қандай ривожланишини кўрсатадиган қилиб изчил, тартибли териб қўйинглар. Бу анча мураккаб топшириқ эди. Болалар бир мунча мураккаблаштирилган бу ўйинни уч-тўрт марта машқ қилганларидан кейин ўзлари мустақил бажара олдилар. Бу ўйинни ташкил этишимиздан мақсад ҳайвонларнинг туғилиб, ўсиши, уларни қандай парвариш қилиш тўғрисида болаларнинг олган тассаввур ва тушунчаларини мустаҳкамлашдан иборат эди. Педагог ўйинни якунлаб, болалар билимини баҳолади. Худди шундай мазмундаги ўйинлар назорат гуруҳларида ҳам анъанавий тарзда амалга оширилган. Натижада ҳар иккала гуруҳ болаларининг билимларини аниқлаб, киёслаш мумкин бўлди. Тажриба гуруҳи болаларининг деярли ҳаммаси мустақил ўйнашни ва ҳар хил топишмоқлар тузишни билдилар. Аммо назорат гуруҳ болаларининг кўпчилиги топишмоқ тузиш ва ўйинни мустақил бажара олмадилар. Буни қуйидаги жавоблардан кўриш мумкин. 20-сон maktabgacha ta’lim tashkilotining тайёрлов назорат гуруҳида болалар билан суҳбат ўтказдик. Суҳбат давомида уларга қанақа ўйинларни биласиз, сизга қанақа ўйинлар ёқади, топишмоқлар тузишни биласизми? (ҳайвон, ўсимлик, қушлар ҳақида); улар ўртасидаги фарқ нимада? Бу саволларга болалар қийналиб жавоб бердилар, уларнинг туб фарқларини очиб бера олмадилар. Чунки назорат гуруҳларида машғулотлар тарбиячининг ўзи тузган режа асосида ўтилган эди. Илмий-тадқиқот жараёнида мактабгача ёшдаги болаларда ҳайвонот оламига доир тасаввур ва тушунчалар изчил шаклланишини таъминловчи воситалар ва усуллар аниқланди (III.1 параграф). Илмий-тажрибалар давомида боғчада болаларини ҳайвонот олами билан таништиришликка эътибор қаратилди: кўргазмали кузатиш, расмларни кўриш, диафильм ва кинофильмларни намойии этиш; Амалий ўйин, ахлоқий, оддий тажрибалар, вазиятлар яратиш; оғзаки (тарбиячи ҳикояси, сўзлаб бериши, тушунтириши, бадиий асарлар, шеърлардан ўқиб бериши, суҳбатлашиш, савол-жавоб кабилар) усуллар, воситалардан фойдаланилди. Кузатиш- мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришнинг етакчи усулларидан бири кузатишни ташкил этишга доир педагогик талаблар ишлаб чиқилди. Илмий-тажрибада ҳайвонот оламига доир тасаввур ва тушунчаларни шакллантиришда техник воситалардан, махсус тайёрланган дидактик материаллар ва қўлланмалар - диафильмлар, диапозитивлар серияси, грампластинкалар, магнит ёзувлари(ҳайвонлар овози ёзилган), телеэшиттиришлар каби экран-товушли воситалардан фоидаланиш ўз самарасини кўрсатди. Болаларни ҳайвонот олами билан таништиришда табиий материалларга асосланган дидактик ўйинларнинг ҳаракатли, ижодий шаклларини қўллаш, сайрлар, юришларни мақсадли ташкил этиш яхши натижалар берди. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling