Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.72 Mb.
bet25/27
Sana10.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1087105
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Elmurodov shahriyor 2 bob sa

III БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР

Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясини ташкил этишда мазмунида ахлоқий ғояларни ифода этган ҳайвонот оламидан фойдаланиш муаммоси доирасида амалга оширилган тажриба-синов ишларининг йўлга қўйилиши ва тажриба-синов ишлари жараёнининг бориши хусусида қуйидаги хулосаларни илгари суриш мақсадга мувофиқдир:


1. Педгогика назарияси ва амалиёти бўйича олиб борилаётган ҳар қандай мавзудаги тадқиқот ишининг муваффақияти мақсаднинг аниқ белгиланганлиги, тажриба-синов ишлари босқичлари ва уларда амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларнинг тўғри ажратилганлиги, кутилаётган натижа даражаси каби ҳолатлар эвазига таъминланишини назарда тутган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларнинг ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш борасидаги амалий фаолиятни ҳам ана шу тарзда амалга оширишга уриндик. Шу мақсадда тадқиқот муаммосига оид махсус методика яратилди ва ишчи режа ишлаб чиқилди.
2. Муаммо доирасида олиб борилган тажриба-синов ишларининг шакллантирувчи ва таъкидловчи тажриба-синов ишлари жараёнида асословчи тажриба жараёнида кўзга ташланган салбий ҳолатлар (яъни, мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари ва тарбиячилари томонидан мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш масаласига эътиборнинг қаратилмаслиги, мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясини ташкил этишда ўз мазмунида ахлоқий ғояларини ифода этувчи ҳайвонот олми соҳасидаги назарий билимлардан хабардор эмасликлари, тарбиячиларда мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясини ташкил этиш жараёнида ўз мазмунида ахлоқий ғояларини ифода этувчи ҳайвонот оламидан фойдаланиш борасидаги кўникма ва малакаларга эга эмасликлари ва ҳоказо кабилар) бартараф этилди. Мазкур ўринда мактабгача ёшдаги болалар тарбиясида ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланишга йўналтирилган методика ғоялари асосида иш юритиш ижобий натижаларни берди.
Респондент тарбиячилар томонидан қайд этилган натижаларнинг умумлаштирилиши ҳамда сўнгги кўрсатгичларнинг математик-статистик метод (Беспалько методи) ёрдамида қайта таҳлилдан ўтказиш тажриба-синов ишларининг тўғри олиб борилганлиги ва самара бера олганлигини тасдиклади.
Ушбу ҳолат тадқиқот ишининг ҳам муваффақиятли якунланганлигидан далолат беради.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling