Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти «тадбиқий механика» кафедраси


Тишли ғилдираклар тайёрлашда ишлатиладиган материаллар


Download 1.27 Mb.
bet28/37
Sana17.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1523111
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Bog'liq
Амалий механика

7.5. Тишли ғилдираклар тайёрлашда ишлатиладиган материаллар


Тишли ғилдираклар тайёрлаш учун мавжуд станокларда тишлар қирқиш ва бу тишларга ишлов беришда талаб этилган аниқлик ҳамда тозаликни таoминлайдиган материаллар ишлатилиши керак. Бундан ташқари, материаллар ўзгарувчан ва зарб билан таoсир этадиган кучларга яхши бардош бериши ҳамда тиш сиртининг контакт кучланишига чидамли бўлиши лозим.
Хозирги вақтда тишли ғилдираклар, асосан, пўлат, чўян ва пластмассалардан тайёрланади. Тишли ғилдиракларнинг катта қувватли машиналарда ишлатилиши ва ўлчамларини кичрайтириш талаб этилганлиги учун уларни кўпи ъар ъил пўлатлардан, масалан 40, 45, 50, 40Г2, 50Г, 40Х, 40ХН, 40ХНМА, 30ХГС ва Бошқа маркали пўлатлардан тайёрланади.
Ўлчамлари кичик бўлиб, оьир нагрузка тушадиган ғилдирак тишларининг сиртқи қатлами турли усуллар билан тобланиб, қаттиқлиги НRС 45-55 га етказилади.
Зарб билан таoсир этадиган ва йўналиши ёки тезлиги ўзгариб турадиган куч таoсирида ишлаёдиган узатмаларнинг ғилдираклари 15Х, 20Х, 12ХНЗА, 18ХГТ, 20Х2Н4А маркали пўлатлардан ишлангани маoқул. Бу пўлатлардан тайёрланган ғилдирак тишларининг сиртқи қатлами цементитланади ва тобланиб, Роквелл бўйича қаттиқлиги 56 - 63 га етказилади. Агар тишларнинг сирти ниъоятда қаттиқ бўлиши талаб этилса, ғилдираклар 38ХЮА, 38ХМЮА маркали пўлатлардан тайёрланади ва тишларининг сиртқи қатлами азотланиб ёки цианланиб, қаттиқлиги Роквелл бўйича 53…65 га етказилади. Бундай холларда ғилдирак тишларининг химиявий - термик ишлаган қатлами қалинлиги 0,1…0,3 мм га етади ва тишлар орасига қаттиқроқ бирор заррача тушиб қолгундай бўлса, қатлам чаннаб кетади. Шунинг учун, бу усул билан мустаҳкамланган ғилдиракларни ишлатишда мой иложи борича яхши тозаланиши ва кучли зарб билан таoсир этувчи кучлар бўлмаслиги лозим. Ўлчамлари ўртача бўлиб, узоқ вақт ишлашга мўлжалланган ғилдиракнинг тишлари тобланади-да, сиртқи қатламининг қаттиқлиги Бринел бўйича 240. . .300 га етказилади.
Катта ўлчамли узатмаларнинг ғилдираклари пўлатдан қуйилади. Бундай холларда ғилдирак қониқарли ишлаши учун пўлат таркибидаги углерод миқдори 0,35. . .0,55% дан кам бўлмаслиги керак. Секин ва бир текис ишлайдиган, ўртача нагрузка таoсир этадиган узатмаларнинг ғилдираклари турли чўянлардан (СЧ28 - 48, СЧ32-52, СЧ35-56, ВЧ45-5, ВЧ40-10 ва бошқа маркали чўянлардан) тайёрлангани маoқул. Одатда, чўяндан тайёрланган ғилдирак тишлари кам уваланади ва улардан бир бирига илиниб қолиш ходисаси кам содир бўлади.
Сўнгги йилларда кам ва ўртача нагрузка билан ишлайдиган ғилдираклар полимер материаллардан тайёрланмокда. Бундай материаллар жумласига физикавий, химиявий, механикавий ва технологик ъоссалари ъар ъил бўлган пластмассалар киради. Бундай пластмассалар термореактив ва термопластик деб аталувчи икки турга бўлиниши юқорида айтиб ўтилган эди. Термориактив материалларнинг тишли ғилдираклар учун кўпроқ ишлатиладиганлари текстолит, ёьоч қатламли пластик (ДСП) ҳамда волокнитлардир. Эпоксид смоласидан ҳам тишли ғилдирак тайёрланиш мумкин. Термопластик материаллардан тишли ғилдираклар тайёрлаш учун турли полиамидлар (поликапроамид П-68, АК-7, ҳаммаси турдаги копролонлар), полиуретанлар, полиформалдегид, поликарбанат, полипропилен, поливинил-хлоридлар, полиэтилен, фторопласт ва бошқалар ишлатилади.
Шуни назарда тутиш керакки, узатманинг илашишда бўлган бир жуфт ьилдирагининг фақат биттасигина пластмассадан бўлиши керак, чунки пластмасса иссикликни ёмон ўтказади. Гарчи пластмасса ғилдираклар металл ғилдиракларга қараганда кичикроқ нагрузка билан ишлаши мумкин бўлса-да, бир қатор афзалликлари туфайли улар келажакда кенг кўламда ишлатилишга шубъа қилмаса ҳам бўлади.
Юқорида айтилганлардан ташқари, материал танлашда шестернянинг ғилдиракка қараганда оьир шароитда ишлашига ҳам эoтибор бериш зарур. Шестерня учун танланган материалнинг чидамлилиги ғилдирак учун танланган материалникидан катта бўлиши лозим, чунки одатда шестернянинг тишлари ғилдирак тишларига қараганда кўпроқ вақт илашишда бўлади.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling