Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти «тадбиқий механика» кафедраси
Тишли ғилдираклар тайёрлашда аниқлик даражаси ва унинг илашиш сифатига таoсири
Download 1.27 Mb.
|
Амалий механика
7.6. Тишли ғилдираклар тайёрлашда аниқлик даражаси ва унинг илашиш сифатига таoсири.Маoлумки, тишли узатмаларнинг асосий камчиликларидан бири уларнинг шовқин билан ишлашидир. Тишли ғилдирак қадами қийматидаги ва тиш профили тайёрлашдаги хатоликларнинг таoсири ғилдирак ъар айланганда, такрорланиб туриши, тишларга тушадиган нагрузканинг нотекис тақсимланиши ва айланувчи деталларнинг яхши мувозанатмаганлиги узатма ишида шовқин чиқишига сабаб бўлади. Нагрузканинг тишга нотекис таoсир этиши ва тишларнинг илашиш жараёнида ўзгариб турадиган деформацияси тишли ғилдиракларда тебраниш ҳосил қилади. Бу тебраниш вал ва таянчлар орқали корпусга ўтиб, шовқиннинг янада кучайишига олиб келади. Бундан ташқари, ғилдираклар тайёрлашда йўл қўйилган хатоликлар илашиш сифатига салбий таoсир кўрсатади. Бу эса уларнинг муддатидан илгари ишдан чиқишига сабаб бўлади. Аниқлик даражаси 1 дан 12 гача бўлган рақамлар билан ифодаланади. Рақам қанчалик кичик бўлса, аниқлик шучалик юқори бўлади. Хозирги вақтда машинасозликда асосан бешта (6, 7, 8, 9, ва 10) аниқлик даражаси билан тайёрланган ғилдираклар ишлатилади. Бундан ташқари, ъар бир аниқлик даражаси учун уч ъил кўрсаткич белгиланади. Тишли ғилдираклар учун қандай аниқлик даражасини қабул қилиш лозимлиги масаласини ъал этишда узатманинг ишлаш шароити ҳамда вазифасига қараб, қуйидаги жадвалда кўрсатилган тавсиялардан фойдаланиш мумкин:
Тишли узатмаларга таoлуқли стандартларда, юқоридаги кўрсаткичлардан ташқари, узатма ишига таoсир этувчи бошқа факторлар - тишлар орасидаги зазор, марказлараро масофа, валларнинг қийшайиши ва бошқалар тўғрисида ҳам тегишли кўрсатмалар берилган.
САВОЛЛАР Тишли узатмалар ёрдамида харакат қандай ўқлар бўйича узатилади? Тишли ғилдираклар тишларини тузилиши бўйича қандай турларга бўлинади? Тўғри тишли цилиндрик узатманинг геометрик ва кинематик параметрларига изоъ беринг. Қия тишли ғилдирак геометриясининг ўзига хос хусусияти нимада? Қайси йўл билан тиш шаклини ўзгартирилади ва қандай материаллар ишлатилади? Тишли узатмаларни ишга лаёқатлиги нималарга асосланади? Тишли ғилдирак тишларига қандай нагрузкалар таoсир этади? Тишларнинг емирилиши ва уларни олдини олиш омилларига изоъ беринг? Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling