Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet21/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

МУСТАҚИЛ БЎЛА ОЛАСИЗМИ?

Айрим ҳолларда ҳеч кимдан маслаҳат сўрамасдан ва масoулиятни бошқаларга юкламасдан бир қарорга келиш муҳим аҳамиятга эга. Бир сўз билан айтганда, инсон ҳар қандай шароитда ҳам мустақил ишлай олиши керак. Хўш сиз мустақил инсонмисиз?


1.Дўстлар даврасида ўтирганингизда ҳеч кимга маoқул тушмаган бир фикр учун охиригача курашасизми?


а) ҳа, охиригача
б) йўқ, бошқаларга қаршилик билдира олмайман
в) мен ўзимга ўхшаб фикрлайдиган бошқа кишини излайман
2. Ота-онангиз дала ҳовлига кетишган. Уйга қайтганингизда ошхонадаги водопровод қувури тешилиб, қўшниларнинг уйини сув босганини билиб қолдингиз. Қандай йўл тутасиз?
а) яхшиси, вақтинча кўринмай юраман
б) таoмирлаш участкаси (РЕУ) га қўнғироқ қилиб, устани чақираман
в) эҳтимол, ота-онам қайтишини кутаман
3.Дўстларингиз билан дам олишга чиқмоқчисиз. Сафар нарсаларини олдинроқ тайёрлаб қўясизми?
а) одатда бундай вазиятда ашёларимни онам тахлайдилар
б) ҳа, ҳаммасини ўзим жойлаштираман
в) ахир мен олис Қорақалпоғистонга кетмаяпман-ку!
4.Касб танлаш-жуда масoулиятли иш. Мактабни тугатганингиздан кейин қаерда ўқиш ёки ишлашни ҳал этганмисиз?
а) танлаб нима қиламан? мен аллақачон қайси ўқув юртига киришимни режалаштириб қўйганман.
б) ота-онам ишга жойлаштиришар
в) дўстларим билан маслаҳатлашаман
5.Имтиҳонлар-жиддий масала. Унда фақат омадга ишонишнинг ўзи бўлмайди. Одатда имтиҳонларга қандай тайёрланасиз?
а) ҳар куни ўтириб ёдлайман ёки шпаргалкалар ёзаман.
б) унчалик жиддий шуғулланмайман, чунки кимдир ҳамиша ёрдам беради
в) ҳаммаси омадга боғлиқ
6.Қаттиқ севиб қолган қайлиғингиз ҳақида дўстларингиз нима деб ўйлаши билан қизиқасизми?
а) муносабатимизга зарар етказиши мумкин бўлган даражада эмас
б) бунга заррача эoтибор бермайман
в) албатта, ахир улар дўстларим
7.Чиройли либосни кўриб қолдингиз ва уни сотиб олмоқчисиз. Аммо дўстингиз бундай кийимни аллақачон ҳеч ким киймаслигини айтди. Сизнинг муносабатингиз?
а) агар шу кийим менга ёқиб қолса, ҳеч кимга қулоқ солмайман.
б) эҳтимол, ҳақиқатан ҳам ҳеч ким киймас.
в)
8.Сиз қандайдир қизиқ бўлмаган филpмни охиригача кўришингиз керак, чунки синфда уни зўр деб мақташганди…
а) албатта, ахир уни дўстларим билан муҳокама қиламан
б) ҳеч қачон!
в) аниғини айтолмайман

Энди жадвал асосида тўпланган очколарни санаб чиқинг


0-18 балл. Эҳтимол сиз ҳаддан зиёд мустақил шахсдирсиз. Ишингизга кимдир аралашишини ёқтирмасангизда, бошқалар фикрига қулоқ солмайсиз. Қабул қилган қарорингизнинг ижобий ва салбий томонларини юз фоиз баҳолай олишингизга ишончингиз комилми? Интилиш-яхши, албатта, аммо қайсарлик…
21-33 балл. Сиз мустақил инсонсиз. Аммо бу хусусиятлар атрофдагилар фикрига қулоқ солишингизга ҳалақит бермайди. Шу билан бирга масoулиятли қарорларни ўзингиз қабул қиласиз. Бу яхши! Чунки масoулиятдан қўрқмайсиз, айтган сўзингизни ўйлаб кўриш ва ҳатти-ҳаракатингизни олдиндан режалаштириб кўришга ҳаракат қиласиз.
34-48 балл. Нима сабабдан бунчалик тортинчоқсиз, сиз мустақил қадам ташлашдан қўрқасиз. Эртами кеч қайсидир ўртоғингиз сизни фикрингизни писанд қилмаётганини сезиб қоласиз. Сабаби-ҳур фикрнинг ўзи йўқ сизда! Мустақил бўлишга уриниб кўринг!




1

2

3

4

5

6

7

8

а

0

6

3

6

0

6

3

6

б

3

0

6

3

6

3

0

3

в

6

3

0

0

3

0

6

0


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling