Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet22/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

СИЗ ҚАНДАЙ ТАОМНИ ЁҚТИРАСИЗ?
(шунга қараб кимлигингизни билса бўлади)
Япониялик парҳезшунос Норико Курияма одамлар қандай таомни ёқтиришига қараб, уларнинг фазилатлари ва камчиликларини билса бўлар экан, деган фикрга келди. Унга кўра агарда сиз:
Гўштсиз овқатларни ёқтирсангиз. Сабзи, нўхат ва бошқа сабзавотларни жону дили билан истеoмол қилувчилар мақсад сари интилувчи, ҳалол ва ориятли кишилардир. Сабзавотхўрлар одатда ҳар бир соҳада муваффаққиятга эришадилар. Улар оғир-босиқ, «етти ўлчаб бир кесадиган», хотиржамликни ёқтирадиганлар сирасига киради. Бундай кишилар туз ва зираворларга ҳам ружу қўйганлар. Бу эса баoзан уларнинг соғлиғига зарар етказади.
Мевахўрлар. Улар яхши суҳбатдош. Ҳамма билан тезда тил топишади. Бироқ, бахслашишни, мансаб пиллапояларидан сакрашни кўпам ёқтирмайдилар. Мевани ёқтирадиганлар ижодий соҳа ишчилари. Баoзан оддий муаммолар олдида ҳам эсанкираб қолишади. Севги-муҳаббат бобида тортинчоқ, уятчан. Улар билан сирлашадиган аёллар буни унутмаслиги керак.
Қалампирхўрлар. Аччиқ таомларни ёқтирувчилар ўта зардали ва ҳис-ҳаяжонга берилувчан. Бирор иш жойида қўним топмайди. Эҳтиросли кишиларни севишга интилади. Улар ўзларини ёқтиради. Зиддиятлардан нари юради. Туз ва аччиқ зираворларни кўп истеoмол қилишлари оқибатида хасталикка чалинишлари мумкин.
Гўштхўрлар. Гўштни ёқтирувчиларнинг жаҳли бурнининг учида туради. Ҳаётда муваффаққиятларга осонлик билан эришсада, аммо уларда собитлик, тиришқоқлик етишмайди. Ишқий муносабатларда бундай эркаклар тез-тез ўзгариб туришади. Танқидни қийналиб ҳазм қилади. Гўштли таомларни хуш кўрувчилар овқат ҳазм қилиш аoзолари, қон-томир хасталикларига кўпроқ мубтало бўлади, семиришга мойилдир.
Балиқхўрлар. Балиқ ва денгиз жониворларини суюб истеoмол этувчилар одатда вазмин табиатли бўлади. Улар даромадини расамади билан сарфлайдилар. Ишқий муносабатларда ишончли. Лекин улар камдан-кам ҳолатлардагина ҳис-туйғуларини ошкора намойиш этади.
Ёғли таомларни ёқтирувчилар ўзларига ўта ишонувчан. Жамоадан ажралиб қолишади. Шунга қарамай, мансаб пиллапояларидан тез сакрайди. Ундайлар санoат соҳасида тезда кўзга кўриниб қолади. Бироқ ўз фикрини тортинмай очиқ-ойдин баён қилиши билан суҳбатдошини хафа қилиб қўйиши мумкин.
Яна бир фикр Япониялик хоним юқоридаги гапларига қўшимча яна шундай дейди. «Ҳар биримизнинг организмимиз тунда бахт гармони – серотонин ишлаб чиқаради. Агарда сиз нонуштага углеводларга бой бўлган нон, асал, мева-чевалардан кўпроқ танаввул қилсангиз чеҳрангиз кун бўйи бахтиёрликдан чарақлаб туради.»

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling