Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик
Download 0.63 Mb.
|
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР
ТЕМПЕРАМЕНТНИ ЎРГАНИШ ТЕСТИ
Ҳар бир рақамда таклиф қилинаётган тўғри фикрдан хоҳлаганингизни танланг: 1.а) беҳаловатсиз, бир жойда ўтиролмайсиз б) қувноқ ва хушчақчақсиз в) босиқ ва совуққонсиз г) уятчан ва тортинчоқсиз 2.а) ўзингизни тутолмайсиз, қизиққонсиз б) ишчан ва серғайратсиз в) изчил ва пухтасиз г) янги шароитда ўзингизни йўқотиб қўясиз 3.а) бетоқатсиз б) бошлаган ишни охирига етказмайсиз в) эҳтиётор ва мулоҳазалисиз г) янги одамлар билан алоқа ўрнатишга қийналасиз 4.а) одамлар билан муносабатда чўрткесар ва дангалсиз б) ўзингизга ортиқча баҳо беришга мойилсиз. в) кута оласиз г) ўз кучингизга ишонмайсиз 5.а) қатoий ва ташаббускорсиз б) янгиликни тез илғашга қобилсиз в) камгапсиз ва бекорга гап сотишни ёқтирмайсиз г) ёлғизликка осон чидай оласиз. 6.а) қайсарсиз б) қизиқиш ва майлларингиз қатoий эмас в) бир маромда, тўхтаб-тўхтаб, шошилмай гапирасиз г) муваффақиятсизликда тушкунлик ва саросималикни ҳис қиласиз. 7. а) тортишувда ҳозиржавоб, топқирсиз. б) муваффақиятсизлик ва ноҳушликка осон бардош бера оласиз. в) ўзингизни тутган, тоқатлисиз г) ёлғизликка мойилсиз 8.а) таваккалчиликка мойилсиз б) ҳар хил шароитга осон мослашасиз в) бошлаган ишни охирига етказасиз г) тез толиқасиз 9.а) гоҳ имиллаб, гоҳ ғайрат билан ишлайсиз б) ҳар қандай янги ишга иштиёқ билан киришасиз в) бекорга кучингизни исроф қилмайсиз г) нутқингиз сокин, кучсиз, баoзан пасайиб кетади 10.а) кек сақламайсиз ва хадиксирайсиз б) бирор нарса сизни қизиқтирмай қўйса тез совийсиз в) кун тартибига, ишда қатoий кетма-кетликка риоя қиласиз. г) суҳбатдошингизнинг характерига беихтиёр мослашасиз. 11.а) эҳтиросли, интонациялар билан гапирасиз б) янги ишга тез киришасиз ва осонгина бошқасига кўчасиз. в) ҳаяжонингизни осон жиловлай оласиз г) йиғлоқилик даражасида сокинсиз 12.а) енгилтак ва қизиққонликка мойилсиз б) кундалик бир хил машаққатли меҳнатдан толиқасиз. в) маoқуллаш ва танбеҳларга бепарвосиз г) ўзингиз ва атрофдагиларингизга ўта талабчансиз 13.а) баoзан жангари, уришқоқсиз б) дилкаш, куйинчак, эркинсиз в) мулойимсиз, сизга нисбатан айтилган пичингларга андишалисиз г) шубҳаланувчан ва бадгумонсиз. 14.а) камчиликларга бетоқатсиз б) ишчан ва чидамлисиз в) ўз қизиқишларингизда қатoийсиз г) нозиктаoб ва жиззакисиз 15.а) мимикангиз яққол билиниб туради б) ифодали мимика, жонли ҳаракатлар билан баланд, тез, аниқ гапирасиз в) ишга секин киришасиз ва бошқасига қийинчилик билан кўчасиз г) ўта аразчисиз 16.а) тез ҳаракат қилиш ва ҳал қилишга қобилсиз б) кутилмаган ва мураккаб вазиятда ўзингизни йўқотиб қўймайсиз в) ҳамма билан муносабатда бир хилсиз г) бировга ёрилмайсиз, дилкаш эмассиз 17.а) тинмай янгиликка интиласиз б) ҳамиша тетик кайфиятда юрасиз в) ҳамма нарсада тартибни яхши кўрасиз г) фаолиятсиз ва журoатсизсиз 18.а) характерингиз шиддатли ва кескин б) тез уйқуга кетасиз ва тез уйғонасиз в) янги шароитга қийинчилик билан мослашасиз г) итоаткор, кўнгилчансиз 19.а) пала-партиш, қарор қабул қилишда шошқалоқсиз б) мақсадингизга эришишда қатoийсиз в) инерт, камҳаракат, ланжсиз г) бошқаларнинг раҳмини келтиришга ва ёрдам беришига интиласиз 20.а) кайфиятингизнинг кескин ўзгаришига мойилсиз б) баoзан юзакиликка, чалғишга мойилсиз в) матонатлисиз г) маoқуллаш ва танбеҳларга таoсирчансиз Неча марта «а», «б», «в», «г» вариантларини танлаганингизни санаб чиқинг. Ҳар бир суммани алоҳида 5 га кўпайтиринг. Масалан: «а» варианти 6 марта х 5=30 «б» варианти 3 марта х 5=15 «в» варианти 10 марта х 5=50 «г» варианти 1 марта х 5=5 шундай қилиб сиз жавобларнинг фоиздаги мазмунини олдингиз. Бизнинг мисолимизда «а» варианти – 30%, «б» варианти – 15%, «в» варианти – 50%, «г» варианти – 5%. Тўрттала вариантлар бўйича фоизлар суммасим 100% дан ошмаслиги керак. Жавобларнинг тўрт варианти темпераментнинг тўрт типига мос келади: а – холерик тип б – сангвиник тип в – флегматик тип г – меланхолик тип Агар темперамент типининг фоиздаги кўрсаткичи 40% ва ундан юқори бўлса, унда бу тип устун (доминант) ҳисобланади. Бизнинг мисолимизда флегматик 50% га тенг. 30%-35% гача бўлса, бу тип яққол намоён бўлади. 20% - 25% гача бўлса, темперамент сифати етарлича намоён бўлган ва ҳисобга олиш керак 15% - кучсиз намоён бўлган 10% - ҳисобга олмаса ҳам бўлади Темпераментнинг таoрифи қандай? У ёки бу темпераментли одамлар қандай бўлишади? Холерик – енгилтак, тийиқсиз тип. Эмоциялари жўшқин, ёрқин, кайфияти тез ўзгаради. Нутқи узуқ – юлуқ, бир текис эмас. Бетгачопар, чиқиша олмайди. Бетоқат, кутишни ёмон кўради. Қизиқиш ва майллари доимий эмас. Гоҳ имиллаб, гоҳ ғайрат билан ишлайди. Доим янгиликка интилади. Сангвиник – «жонли мувозанатли тип». Ўзини тутган, мураккаб вазиятда ўзини қўлга ола билади. Нутқи баланд, тез, аниқ. Дилкаш, янги жамоага тез киришиб кетади, сиқиқликни ҳис қилмайди, эркин. Янги ишга тез киришади ва шундай тез бошқасига кўчади. Ташаббускор, лекин қарор қабул қилишда кўпроқ пала-партиш. Флегматик – «мувозанатли, камҳаракат тип». Эмоциялари кучсиз, барқарор. Эҳтиёткор, мулоҳазали. Камҳаракат, инерт. Меoёрида дилкаш. Диққати барқарор, иш жойида аниқ белгиланган тартибга риоя қилади. Қизиқиш ва майллари барқарор. Янги ишга секин киришади, бир ишдан бошқасига секин кўчади. Меланхолик – «мувозанатсиз, камҳаракат тип» бутун эмоциялари яширин, ички кечинмалар кўринишида. Ўта таoсирчан, журoатсиз, ўз кучига ишонмайди. Қўл ҳаракатлари тортинчоқ, ёлғизликка, одамовиликка мойил, қийинчилик билан муносабатга киришади. Қизиқиш ва майллари барқарор, янги шароитда ўзини йўқотмайди. Раҳбарлар орасида сангвиниклар кўпроқ учрайди – бу ўрта бўғин раҳбарлари учун кўпроқ мос келадиган тип. Шу бўғин раҳбарлари учун меланхолик тип деярли тўғри келмайди – шунинг учун ўрта бўғинда меланхолик кам учрайди. Холерикни ҳам раҳбарликка тавсия этиш мумкин, лекин уларнинг қизиққонликлари, эмоционал мувозанатсизликлари туфайли жамоа билан ўзаро муносабатларда қийинчилик, муаммолар пайдо бўлади. Флегматикка ўрта бўғин раҳбари бўлиш учун унинг ўта вазминлиги, «терисининг қалинлиги», тепса тебранмаслиги, оператив, тезкор муаммоларни ҳал қилишда ҳалақит беради. Лекин вазифаларни таҳлил қилиш ва режалаштиришда унга тенг келадигани йўқ. Шунинг учун у стратегик вазиятларни яхши ҳал қилади. Ёки у одатда қўл остига тезкор, оператив ходимларни тўплайди. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling