Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик
«Характерингиз кучлими?» тестининг жавоб варақаси
Download 0.63 Mb.
|
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-тест ОПТИМИСТМИСИЗ ЁКИ ПЕССИМИСТ
«Характерингиз кучлими?» тестининг жавоб варақаси
3-тест ОПТИМИСТМИСИЗ ЁКИ ПЕССИМИСТ? (Оптимист – ҳаётга умид билан қараш, келажакка ишониш. Пессимист – умидсизлик, руҳи тушганлик). Қўлингиздаги бутерброд ёғи пастга, ерга тушиб кетса, кулишда давом этасизми ёки тушкунликка тушасизми? Инглиз мақолида айтилганидек «Ҳаёт бу фақат пирог билан пиводан иборат эмас». Синовларга бардош бериш енгил иш эмас. Ҳар хил ишкалликларни руҳи тушмайдиган ва яхшиликка умид қиладиганлар осонроқ бартараф этадилар. Ушбу тест фақат ўзингиз ҳақингизда кўпроқ билишингиз учун эмас, балки оптимист бўлмаганларга тезроқ пессимизм дардидан халос бўлишни эслатиш учун ҳам керак. Демак ёки энг яхши, ёки энг ёмон янгиликка тайёрланинг. Агар бутунлай кутилмаганда молиявий инқирозга учрасангиз бундан қандай таoсирланасиз? а) ортиқча безовта бўлмайсиз, чунки омад сизга яна кулиб боқишига ишонасиз. б) ўзингизни тўла саросималикда ҳис қиласиз. в) тежамкорликка ўтасиз ва янги шароитга мослаша бошлайсиз г) кучли депрессия (руҳий сиқилиш) га тушасиз 2. Агар сизни муваффаққиятсизликлар таoқиб қилса? а) ташвишланасиз, лекин бунга умуман ҳайрон бўлмайсиз б) тезда аҳволни ўнглаш учун ҳаракатга киришасиз в) атрофдагилар нима деб ўйлашларидан ташвишланасиз г) унчалик безовта бўлмайсиз, чунки ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ. 3. Спорт мусобақаларида қандай кайфият билан иштирок этасиз? а) сизда ғалабага имконият бор деб ҳисоблайсиз б) ютиш учун ҳамма нарсани қиласиз ва ғалабагача курашасиз в) унчалик ғалабага интилмайсиз г) ютиб чиқишга ҳеч қандай имконият йўқ деб ҳисоблайсиз-у, лекин барибир курашасиз 4. Кимдир сиз билан уришиб қолса ёки фикрингиз тўғри келмай қолса? а) сиз шу одамга учрамасликка ҳаракат қиласиз б) ўзингизни ноҳақ деб ҳисоблайсиз в) вазиятни шу даражага етказмаслигингиз мумкинлигига ишонасиз г) шу одам билан учрашган заҳотингиз келишмовчиликни бартараф қилишга ҳаракат қиласиз. 5. Сиз бўш лавозимга тўрт даoвогардан биттасисиз, сизни суҳбатга чақиришларидан олдин кутиш хонасида нималарни ҳис қиласиз? а) бошқа учта даoвогар ўзига ҳаддан ташқари ишонгандек туюлиб, асабийлашасиз б) ўзингизга ишонасиз, чунки қолган учта киши сизни қониқтирмайди в) сизни даoвогарлар рўйхатига қўшишганидан бахтлисиз, демак анкетангизда диққатни тортадиган нимадир борлигидан хурсандсиз. г) таклиф қилинаётган иш қанчалик сизни қониқтиришини аниқлаш учун суҳбат пайтида фикр алмашишга қатoий бел боғлагансиз. 6. Кимдир сизнинг сахийлигингиздан фойдаланишига қандай муносабатдасиз? а) одамларга қувонч келтиришингиз сизга ёқади б) баoзилар бошқалар ҳисобига бирор нарса орттиришига мойиллигидан енгил асабийлашасиз в) сиз бефарқсиз, чунки дунёда яхшилик, эзгулик қайтишига қаттиқ ишонасиз г) эoтироз билдирмайсиз, лекин қачондир сиз ҳам шу одам томонидан тақдирланишингизга ишонасиз 7. Сизнингча нима кўпроқ муҳим: а) пул топиш б) бахтли яшаш в) нима билан шуғулланманг, муваффақиятга эришиш г) ўзингиздаги талантни очиш, намоён қилиш 8. Бошқаларга – қирол оиласи аoзоларига, рок – юлдузларга, бой ва машҳур одамларга, ёшларга, бетўхтов муваффақиятга эришаётганларга ҳаётда сиздан кўра кўпроқ омадлари келган деб ҳисоблаб, ҳасад қиласизми? а) ҳеч қачон б) баoзан в) ҳасад қиласиз, лекин уларни ҳам қийнаётган муаммолар бордир деб ўйлайсиз г) ҳасад қиласиз, иложи бўлса эртагаёқ улар билан ўрин алмашишга тайёрсиз 9. Агар сиз соғлом ва нормал шароитда яшаяпсиз деган фикрдан келиб чиқсак, унда сиз ишонасизми? а) шахсий муваффақият омадга боғлиқлигига б) муваффақият билимдан кўра кўпроқ алоқаларингизга боғлиқлигига в) муваффақиятга эришиш қобилияти ҳар бир одамга берилганига г) тез келадиган муваффақиятнинг бўлмаслигига 10. Агар сизга танлаш имконияти берилганда қачон ва қаерда яшашни маoқул кўрардингиз? а) ўтмишда б) ҳозирда в) келажакда г) бошқа планетада Максимал балларнинг миқдори – 40. Минимал – 10
35 дан ортиқ. Сиз тўла оптимистсиз. Ўзингиздаги ҳар қандай депрессияни ўша заҳоти йўқотасиз, бартараф қиласиз. Тақдир сизга ҳар қандай зарба бермасин, сиз шиддат билан уни қайтарасиз. 25 дан ортиқ Сиз пессимистдан кўра кўпроқ оптимистсиз. Хавфли кўринган ҳар қандай вазиятда барча «қарши» ва «тарафдорлар» ни ўлчаб кўрган заҳотингиз, тезда ҳамма гумонларингиз тарқаб кетади. 15 дан ортиқ Сиз оптимистдан кўра кўпроқ пессимистсиз. Сиз ярим сув қуйилган стаканни кўрган пессимист ярим бўш стаканни, оптимист ярим тўла стаканни кўришини унутмасангиз яхши бўларди. 15 дан оз Наҳотки ҳаёт сиз учун шунчалик зим-зиё бўлса. Тушкунликка тушманг, ҳаётда ҳеч бўлмаса аҳён-аҳёнда қувончли томошаларни кўришга ҳам ҳаракат қилинг. Кўпроқ кулишга, кулгини юзингизда кўпроқ ушлаб туришга ҳаракат қилинг. Қийин дақиқаларда кичкина аутотренингга мурожаат қилинг, «ҳечқиси йўқ, ҳечқиси йўқ, ҳаммаси яхши бўлади», «бу ҳам ўтади» деган сўзларни қайтариб, ўзингизга таoсир ўтказинг. Қарабсизки гумонларингиз ҳам йўқола бошлайди. 4-тест Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling