Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик
РАҚАМЛАРНИНГ ИЗОҲИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Download 0.63 Mb.
|
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭКСПРЕССИВ РАҚАМ
РАҚАМЛАРНИНГ ИЗОҲИ БИЛАН ТАНИШИНГ:
Қийинчиликларни қўрқмай енгиб ўтасиз. Жуда фаол одам бўлиб, ўз вазифаларингизни бировларга ҳеч қачон юклаб қўймайсиз. Доимийликни ёқтирмайсиз, ҳар гал янги усулларни излаб, меҳнат қиласиз. Оила учун ардоқли бўлган фазилатларга, яoни сабр, доимийлик, тартиблик, саранжомликка эгасиз. Сиз қулайликни ёқтирасиз. Модддий томондан ҳам, одамлар билан муносабатни ўрнатиш томондан ҳам қулайлик яратишга ҳаракат қиласиз. Ақл-заковатингиз билан ажралиб турасиз. Уддабуронлик, дунёқараш кенглиги, ҳозиржавоблик фазилатларингиз туфайли омма орасида ўз ўрнингизга эгасиз. Камчилигингиз паришонлик. Амо сиз тез фурсатда ўзингизни қўлга оласиз. Сиз аждодларингизнинг анчагина ижобий фазилатларига эга бўлган шахссиз. Улар туфайли қандай яшашни ва ушбу меросдан қай даражада фойдаланишни яхши биласиз. Ўйинлар ва кутилмаган воқеа-ҳодисаларни ёқтирасиз, атрофдагиларнинг эoтиборини қозонишга ҳаракат қиласиз. Болалар ичида ўзингизни жуда яхши ҳис этасиз, таoлим-тарбия бериш ҳисси сизда юқори даражада. Сиз жуда тартиб-интизомни хуш кўрган, ҳаётни ҳам мақсадингизга мувофиқ кўзлайдиган шахссиз. Атрофдагиларга ёрдам беришни ёқтирасиз. Бу эса сизнинг кайфиятингизга ҳузур бағишлайди. Сиз санoатингизни ардоқлайсиз. Бироз сабр-тоқатсиз кўринасиз. Ўзгаларга қаршилик кўрсатишни ёқтирмайсиз, ўз-ўзингизни бошқаришга ҳаракат қиласиз. Лекин баoзилар сизни қайсар ва инжиқ деб билади. Сиз ҳаётий қийинчиликларни енгиб ўтишга ёрдам берадиган ажойиб қобилиятга эгасиз. Атрофдагиларни айрим ҳатти-ҳаракатларингиз билан ҳайратга соласиз. Чунки баoзида уларнинг ички туйғуларини ҳис этасиз ва олдиндан биласиз. Сиз кенгликни ёқтирасиз. «Тор жойда ош егунча, кенг жойда мушт еган яхши» деган мақолга риоя қиласиз. Шу билан бирга ўз яқинларингизни хушнуд этиб, совға улашишни ёқтирасиз. ЭКСПРЕССИВ РАҚАМ: Ҳаётий муаммоларни ҳал эта олишингизни ифодалайди. Бу рақам исм ва фамилиянинг йиғиндисидан келиб чиқади ва уни ҳам 1 дан 9 гача оддийлаштириш лозим. Сизнинг иродангиз, ўз кучингизга ишончингиз сизнинг обрўйингизни ташкил этади. Режаларингиз бироз бўш бўлса-да, доимо раҳбарлик қилишга интиласиз. Ходим вазифасида ишлашни ўзингизга жазо деб биласиз. Сиз ишбилармон ва эпчил шахссиз. Сизнинг характерингизда меҳр-муҳаббат ҳислари мужассам. Жуда таoсирчан одам бўлиб, атрофдагиларга яхшилик қилишни, маслаҳат беришни ёқтирасиз. Сиз ҳаётни севасиз, шу билан бирга атрофдагиларнинг диққат-эoитборида бўлишни истайсиз. Касбий маҳоратингизда фаоллик етишмайди. Фаоллик ва тезкорлик муваффақият гарови, шундай эмасми? Фикр, мулоҳазали, барқарор характерли шахссиз. Сизнинг ҳис-туйғуларингиз мукаммал, вафодорлик сизга оддий сўз эмас. Унга риоя этишга ҳаракат қиласиз. Фаолият, иш сизга ёқади. Сиз бор кучингиз билан меҳнат қилишга интилиб яшайсиз. Сиз доимо ҳаракатдасиз, саёҳатларни ёқтирасиз. Эркинлик сиз учун энг зарур нарса. Ишқий саргузаштларни севгидан устун қўясиз. Иш фаолиятингизда сизни асабийлик бироз қийнайди., лекин сиз ҳар қандай шароитга мослашишга ҳаракат қиласиз. Уй, оила, бахт – сиз учун энг катта бойлик. Сиз шулар учун ҳаракат қиласиз. Кўп ҳолларда ўз зиммангизга ортиқча юк оласиз. Баoзида сизга тегишли бўлмаган маoсулиятни ҳам оласиз ва шундан сал асабийлашасиз. Ўзлигингизни унутманг. Ички дунёингиз жуда бой. Ўй, фикрлар, хотиралар доимо ҳақиқатни излашга қаратилган. Алоқа ва узилишлар доимий ҳамроҳингиз, яoни сиз сизни ҳурмат қилганлар билан боғланасиз, қолганлари эса… Бойлик? Пул? – бу сўзларни сиз жуда қадрлайсиз. Ўзингизни бошқалар билан таққослашни, ўзингизни бироз бўлса-да, устун қўйишни хуш кўрасиз. Иш фаолиятингиз сизни қўрқитмайди, иш – сиз учун моддий манфаатдир. Ишқий туйғуларни фақат икковингиз ёлғиз қолганда намоён этасиз. Сиз бироз асабий шахссиз. Худбин эмассиз. Бироқ ўз манфаатингизга кўпроқ эoтибор берасиз, шу билан бирга берган ваoдалар устидан чиқиш, садоқатли бўлиш сиз учун жуда муҳим хислатдир. Сизда дўстлик ва севги ўртасидаги чегара бироз ноаниқ. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling