Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик
ЭРКАКЛАР ҚАНДАЙ ГАПЛАРГА ТОҚАТ ҚИЛА ОЛМАЙДИЛАР
Download 0.63 Mb.
|
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР
ЭРКАКЛАР ҚАНДАЙ ГАПЛАРГА ТОҚАТ ҚИЛА ОЛМАЙДИЛАР
1.Ҳеч қачон севган ёрингизга ёшликдаги муҳаббатингиз ҳақида гапира кўрманг. Иложи борича барча суратларни, эсдалик учун берилган совғаларни, ишқий номаларни йўқ қилиб ташланг. Мабодо турмуш ўртоғингиз сизнинг ўтмишингизга қизиқиб гап бошлагудек бўлса (бундай суҳбатни у атайлаб жанжал чиқариш учун уюштирган бўлади, бунга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлаверади), мусичадек беозор қушни эслатувчи нигоҳингизни унга қаратингда, ким экан у? деб жавоб беринг. 2.«Футбол кўришга тоқатим йўқ»... Илм-фан исботига қараганда ноаниқ бир сабабларга кўра эркаклар онги биз, аёлларникига нисбатан кечроқ ривожланаркан. Буни ичингизда масхара қилишингиз мумкин, бундан билдирмай нафратланишингиз ҳам мумкин. Аксинча, унга бу хатони тўғрилашга ёрдамлашишингиз мумкин. Айни дамда «уни тушунадиган, қизиқишининг қадрига етадиган, қалбини ўзининг заҳарли сўзлари билан яраламайдиган ўша ёлғизгинаси» ёнига кетишга ундаши мумкин. Сизга шу нарса керакми? 3.«Нимани кийишни билмаяпман»... Бахтга қарши, то ҳозиргача деярли барча эркаклар кийим кийиш, кўзгу олдида соатлаб ўтириб ўзига оро бериш инсон ҳаётидаги қизиқарли ва шу билан бирга муҳим аҳамиятга эга онлар эканлигини тушуниб етишганларича йўқ. Ранг-баранг либослар уюми орасида ўтказилган вақт-ошқозоннинг яхшироқ ишлашига, ҳамроҳи муддатидан илгари кексайишининг олдини олиши мумкинлиги тўғрисида, севикли эркакларимиз эшитишни ҳам хоҳламайдилар. Уларни бу нарса асабийлаштиради, демак биз уларни тушунишимиз керак. Бор дардингизни ичингизга ютинг-да, айтмоқчи бўлган зардали сўзларни хаёлан айтиб, тезроқ қай бир либосни танлашингиз тўғрисида ўйланг. 4.«Дўстингиз одам эмас»... Табиийки, ўша ҳар доим қовоғини солиб юрадиган, ўзига умуман эoтибор бермайдиган, дунёдаги барча ёвузликларнинг сабабчиси- Аёллар деб ўйлагувчи шахс. У уйланмаган ёки ўзининг феoл атвори сабаб ажрашган. Унинг яқин дардкаши йўқ, шунинг учун инсоний туйғу нималигини тушунмайди, бир-бирига меҳрибон одамларга ҳасад кўзи билан қарайди. Эрингиз билан суҳбат қурганда ҳар доим аёллар келтириши мумкин бўлган кулфатлар, азоблар тўғрисида сўзлайди. Табиийки, бундай суҳбатлардан сўнг севгилингиз кун давомида маoюс бўлиб юради. Дўстингизга нисбатан чора кўринг, унга турмушга чиқмаган бирор дугонангизни рўбарў қилинг. Ишончимиз комилки, дўсти шаoнига айтиладиган ҳақоратлардан кўра, эркак зоти дўстининг ғойиб бўлишини енгилроқ кўтаради. 5. «Мен парҳез сақламоқчиман»… Эркак зотининг деярли барчаси ўз ёнида келишган қадди қоматли, шу билан бирга соғлом, бақувват аёл бўлишини истайдилар. Лекин худди шу талабларга жавоб бериш учун ортиқча бир-икки килограмм вазнни йўқ қилиш, биз аёллардан қанчалик машаққатли меҳнатни талаб этишини хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Масалан, дунёда энг гўзал аёл Клаудия Шиффер қоматини улар табиатан шундай деб ҳисоблашади. Ёки ана шундай қадди қоматга эга бўлишдан осон иш бўлмаса керак деб ўйлашади. Энг асосийси ҳар қандай кремни, ниқобни у йўқлигида суринг. 6. «Бунча семиз (ориқ)сиз»… Буни айта туриб, эвазига яхши гап эшитишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Чунки эркаклар ўзгаларнинг камчиликлари ҳақида бажонидил гапирганлари билан ўзлари тўғрисида гап кетадиган тақдирда ўртадан тинчлик ва тотувлик кўтарилади. Бу гапни айтиб уни семиришга ёки озишга ундайман деб ўйламанг. Бу гапни эшитган эрингизнинг биргина қиладиган иши ўша вақт чиқиб кетиб, кўчада баралла овозда сизнинг шаoнингизга ҳақорат ёғдириши мумкин. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling