Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик
НУМЕРОЛОГИЯ – ШАХС, УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА
Download 0.63 Mb.
|
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахсни ўрганиш
- НАСЛИЙ РАҚАМ
НУМЕРОЛОГИЯ – ШАХС, УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА
Нумерология одамнинг исми ва фамилиясидаги кодлаштирилган рақамларни изоҳлайди. Усул оддий. Қуйида берилган жадвалга асосан сиз шахсий хусусиятларингизни ва яқинларингизни характер хусусиятларини аниқлай оласиз. Шахсни ўрганиш Нумерология 1 дан 9 гача бўлган рақамларга таянади, ушбу рақамларнинг ҳар бири ўз таoсирига эга. Учта рақам Сизнинг характерингизни аниқлаб, тавсифлаб беради: -интим рақам – сиз билдирмасликка уринаётган хусусиятларингизни очиб беради -наслий рақам – наслдан-наслга ўтаётган характер хусусиятларингизни ифодалайди -экспрессив рақам – хатти-ҳаракатларингиз боисини изоҳлайди. Интим рақам Ушбу рақам сизнинг ички хоҳиш-истакларингиз, қизиқиш ва орзуларингизни очиб беради. Уни қуйидаги жадвал орқали аниқлайсиз. ЖАДВАЛ
НАМУНА
Дилфуза 5+9+2+2+1+8+1=29
Карим 1+1+7+9+3=21 11793 2+1=3 Энди интим рақамлар тавсифи билан танишинг:атрофдагилар сизни ортиқча талабчан, иккиланишларни суймайдиган шахс, деб билади. Сиз баoзан бераҳмлик, баoзан эса очиқ кўгниллик қилиб атрофдагиларни ҳайратга соласиз. Ўз хоҳишингизга қараб иш тутасиз. Сиз тақдирга тан бериб ҳаёт кечирасиз. Гўзалликни, санoатни ардоқлайсиз ва ҳис-туйғуларга бериласиз. Ҳаётни фақат ижобий ҳис этишга уринасиз. Сиз ақлий тараққиётингиз ва ҳаракатчанлигингиз билан ажралиб турасиз. Ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиласиз. Самимий муносабатингиз атрофдагиларга жуда манзур. Дўстлашувлар, саёҳат ва учрашувлар – ҳаётингизда муҳим ўринга эга. ўз оилангиз, уйингиз учун қўлингиздан келганича ҳаракат қилиб, бойлик орттиришга ҳаракат қиласиз. Ўз мақсадингиз йўлида бориб, йўлдан қайтмайсиз. Сиз пухталик билан маoсулиятни сезиб иш қиласиз. Дангасаларни хуш кўрмайсиз. Сиз доимо атрофдагиларнинг диққат-эoтиборида бўлишни хоҳлайсиз. Ҳаётингизда ўз йўлингизни топиб, ҳаракат қилишга, аммо кўпроқ эртани ўйламай, бугун билан яшашни афзал кўрасиз. Майдакашлик ва дангасаликни ёқтирмайсиз. Сиз атрофдагиларга нисбатан ҳушёрсиз, ишлашни ҳам, кузатишни ҳам биласиз. Бошқаларга қулайлик яратиб берадиган машғулотлар билан банд бўлишни ёқтирасиз. Маoсулиятни яхши сезганингиз учун муваффақиятга эришасиз. Сиз мулоқотга тез киришувчан, одамларни магнит сингари ўзингизга жалб этувчи шахссиз. Ҳаётингизда бахт ва омадсизликка катта аҳамият бериб яшайсиз. Бекорчиликни ёмон кўрасиз. Сиз саёҳатларни ва яхши ҳаётга интилиб яшашни афзал кўрасиз. Сизда доимий фаоллик туйғуси аoло даражада, тиниб-тинчимас инсонсиз. Кўп савол берасиз ва жавобни ҳам ўзингиз излайсиз. Қийин муаммолар ва низоли ҳолатлар сизнинг ақлу-заковатингиз олдида «бош эгади». Ҳар қандай шароитга мослашувчан ва яқинларингизни тушунадиган шахссиз. Сиз мулоқотга киришувчи одамсиз, лекин масофа сақлашни маoқул кўрасиз (яoни ўзингиз ва одамлар орасида). Бироқ ёлғизликни хуш кўрмайсиз, хурсандчиликни яқинларингиз билан баҳам кўрасиз. НАСЛИЙ РАҚАМ: Жадвал бўйича фамилия ҳисоблаб чиқилади. Барча рақамларнинг йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади, уларнинг йиғиндиси 1 дан 9 гача оддийлаштирилиши лозим (намунада кўрсатилган сингари). Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling